Мавзу фуқаролик-ҳуқуқий муносабат режа: 14. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабат тушунчаси


Имтиёзли (афзаллик) ҳуқуқий муносабатлар


Download 54.08 Kb.
bet5/5
Sana03.12.2023
Hajmi54.08 Kb.
#1799850
1   2   3   4   5
Bog'liq
fuqorolik huquqi 2.

5. Имтиёзли (афзаллик) ҳуқуқий муносабатлар.
Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларида муайян ҳуқуқ субъектига имтиёз, афзаллик берувчи ҳуқуқлар мазмунини ўз ичига олган алоҳида гуруҳдаги ҳуқуқий муносабатлар мавжуд. Масалан, улушли мулкда умумий улушли мулкдаги улуш сотилганда шерик мулкдорлар имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга (ФК, 224-модда). Ёпиқ акциядорлик жамияти аъзоси ҳам ўз акцияларини сотганда, бошқа аъзолар сотиб олишда имтиёзга эга. Гаровга олувчи гаров предмети сотилганда, унинг қиймати ҳисобидан ўз талабларини қаноатланти­ришда бошқа кредиторларга нисбатан имтиёзга эга. Ушбу ҳуқуқлар ўзига хос бўлиб, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлари субъектлари тенг ҳуқуқлиги доирасидан ташқари чиқади. Шу сабабли ҳам имтиёзли ҳуқуқий муносабат фақат қонунда белгиланган асослар бўйича ва махсус доирадаги субъектлар учунгина вужудга келади. Имтиёзли ҳуқуқлар мустасно характерга эга бўлиб, фақат ваколатли субъект­гина ундан воз кеча олади. Имтиёзли ҳуқуқларни бузувчи ҳар қандай юридик ҳаракатлар ўз ўзидан ҳақиқий саналмайди.
ФКнинг 8-моддаси 2-қисмида фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчлари вужудга келиш асослари санаб чиқилган. Улар қуйидагилардан иборат:
1) қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлар­дан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилмаган бўлса-да, унга зид бўлмаган шартнома ва бошқа битимлардан;
2) давлат органлари ҳамда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш ор­ганларининг фуқаролик ҳуқуқлари ва мажбуриятлари вужудга кели­шининг асоси сифатида қонунда назарда тутилган ҳужжатларидан;
3) суднинг фуқаролик ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгила­ган қарорларидан;
4) қонун йўл қўйган асосларда мол-мулк олиш натижасида;
5) фан, адабиёт, санъат асарларини яратиш, ихтиролар ва бошқа интеллектуал фаолият натижасида;
6) бошқа шахсга зарар етказиш натижасида;
7) асоссиз бойиб кетиш натижасида;
8) фуқаролар ва юридик шахсларнинг бошқа ҳаракатлари натижасида;
9) қонун ҳужжатлари фуқаролик-ҳуқуқий оқибатларнинг келиб чиқиши билан боғлайдиган ҳодисалар натижасида.
Ҳодисалар, воқеалар, яъни кишиларнинг эркидан ташқари содир бўладиган фактлар (масалан, ўлим ва шунга ўхшашлар) фақат қонунда назарда тутилган ҳоллардагина фуқаролик ҳуқуқи ва мажбуриятларини вужудга келтиради. Масалан, фуқаро вафот этган тақдирда унинг меросхўрлари ворислик ҳуқуқи тўғрисидаги нормалар асосида мерос олиш ҳуқуқига, марҳумнинг қарзи бўлса, олган мерос мулки қиймати ҳажмидан шу қарзни тўлашга мажбур бўладилар. Табиий офатлар, ёнғин юз берган тақдирда, суғурта органлари жабрланган шахс зарари­ни суғурта ҳақидаги ҳуқуқий нормаларга асосан тўлашга мажбур бўладилар (агар аввалдан суғурта шартномаси тузилган бўлса).
Ҳаракатлар фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда қатнашувчи шахс (ёки шахслар) нинг эрки бўйича қилинадиган юридик фактлар ҳисобланади. Ҳар қандай ҳаракат ҳам юридик факт ҳисобланмайди, фақатгина муайян ҳуқуқий оқибат туғдирадиган ҳаракатгина юридик факт сифатида эътироф этилади. Улар ўз навбатида икки турга: ҳуқуқ йўл қўйган ва ҳуқуқ йўл қўймаган ҳаракатларга бўлинади.
Ҳуқуқ йўл қўйган ҳаракатлар қонун билан ман этилмаган ҳара­катлардан иборат. Бундай ҳаракатлар фуқаролар ва юридик шахслар­нинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳаракатлар бўлиб, муайян ҳуқуқий оқи­батни туғдиришга қаратилади.
Ҳуқуқ йўл қўймаган ҳаракатларга бировга зарар етказиш ва асоссиз бойиб кетиш ҳолатлари киради (ФК, 8-модда, 2-қисм, 6-7-бандлар).
Қонун йўл қўйган асосларда мол-мулк олиш натижасида ҳам фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятлари вужудга келади.
Фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш тартиби ФКнинг 9-мод­дасида кўрсатилган. Унга асосан фуқаролар ва юридик шахслар фуқаролик ҳуқуқларини ўз эрклари билан, ўз манфаатларини кўзлаб қўлга киритадилар ҳамда амалга оширадилар. Улар ўзларига тегишли фуқаролик ҳуқуқларини, шу жумладан, бу ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳам ўз хоҳишларига қараб тасарруф этадилар.
Фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт. Қонун фуқаролик-ҳуқуқий муносабат иштирокчи­ларининг инсофли, оқилона ва адолат билан ҳаракат қилишини назарда тутади.
Фуқаролар ва юридик шахслар ўз ҳуқуқларини амалга оши­ришда жамиятнинг маънавий тамойиллари, ахлоқий нормаларини ҳурмат қилишлари, тадбиркорлар эса иш юритиш одоби қоидаларига риоя қилишлари шарт. Улар ўз ҳуқуқларини амалга ошириш жа­раёнида бошқаларга зарар етказмасликлари, ўз ҳуқуқларини суиис­теъмол қилмасликлари, шунингдек улардан қонун ҳужжатларига зид равишда фойдаланмасликлари шарт.
Фуқаролар ва юридик шахслар ўз ҳуқуқларини амалга оши­ришда ушбу шартларга риоя этмасалар, суд уларга тегишли ҳуқуқни ҳимоя қилишни рад этиши мумкин. Субъектив фуқаролик ҳуқуқини амалга ошириш – зиммасида мажбурият бўлган шахсни муайян хатти-ҳаракатни қилишга (агар ўз бурчини ихтиёрий равишда бажармаса) мажбур қилиш йўли билан кафолатланади.
Фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усуллари деганда қонун томонидан мустаҳкамланган мажбурий тусдаги моддий-ҳуқуқий чоралар тушунилади. Ушбу чоралар ёрдамида бузилган (низолашаёт­ган) ҳуқуқларни тиклаш ва ҳуқуқбузарга муайян таъсир ўтказиш амалга оширилади. Уларнинг умумий рўйхати ФКнинг 11-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган. Улар қуйидагилардан иборат:
1) ҳуқуқни тан олиш (масалан, асарнинг, биров томонидан ўзлаштирилиб нашр этилгани тўғрисида низо бўлгани ҳолда, шу асарга нисбатан муаллифликни тан олиш);
2) ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш (масалан, мулк эгаси ўзининг мулкидан фойдаланиш ҳуқуқининг ҳар қандай равишда бузилишини бартараф этиш ва келгусида мулкдан фойдаланишда ҳалақит бермаслик мажбуриятини бузувчи шахсга юклаш);
3) битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш (ФКнинг 116-125-моддалари талабларига асо­сан, битим қонун талаб қиладиган шаклга риоя этмасдан тузилса, қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ бўлмаса, муомалага лаёқатсиз деб топилган ва муомала лаёқати чекланган фуқаро томонидан тузилганда, ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган фуқаро томонидан тузилганда, янглишиш таъсирида тузилганда, алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши ёки оғир ҳолатлар юз бериши таъсирида, қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилганда шунингдек, юридик шахс ҳуқуқий лаёқатидан ташқарида тузилса ҳақиқий эмас деб топилади. Ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Битим ҳақиқий бўлма­ганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўр­сатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўл­маганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт);
4) давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топиш (Бу ҳимоя усули фуқаролик қонунчилигида янги киритилган усуллардан бири бўлиб ҳисобланади. Фуқаронинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган, фуқаронинг ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини рўёбга чиқаришига монелик туғдирадиган ҳамда фуқаро зиммасига қонунга хилоф равишда қандайдир мажбурият юклатилишига сабаб бўлган хатти-ҳаракатлар вужудга келтирувчи турли ҳужжатлари (қарорлари) шикоят билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқини вужудга келтиради. Бундай ҳужжатларни ҳақиқий эмас деб топиш суд тартибида амалга оширилади. Ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги суднинг қонуний кучга кирган қарори барча давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, мансабдор шахслар, фуқаролар учун мажбурий бўлиб, уни бажариш шарт ҳисобланади. Лекин Ўзбекистон Республикасининг 30 август 1995 йилда қабул қилинган “Фуқаролар­нинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида”ги қонунида фуқаро ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар (қарор­лар) устидан шикоят билан бевосита судга ёки тобелик тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги кафолатланган);
5) шахснинг ўз ҳуқуқларини ўзи ҳимоя қилиши (мазкур усул ноюрисдикциявий усул ҳисобланиб, ўз ҳуқуқини ҳимоя қилаётган шахсдан ҳимоявий чора-тадбирларни қонун талабларига мувофиқ амалга оширишни талаб этади. Бу ҳолатда охирги зарурат ва зарурий мудофаа чегараларидан четга чиқмаслик, учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига путур етказмаслик шарт, яъни ФКнинг 13-моддаси талабларига мувофиқ, фуқаролик ҳуқуқларини шахснинг ўзи ҳимоя қилиш усуллари ҳуқуқни бузишга мутаносиб бўлиши ҳамда ҳуқуқ бузилишининг олдини олиш учун зарур ҳаракатлар доирасидан чиқиб кетмаслиги керак);
6) бурчни аслича (натура) бажаришга мажбур қилиш (масалан, сотилган ашё сотувчи томонидан ихтиёрий равишда топширилмага­нида унинг олувчисига мажбурий тарзда олиб бериш);
7) зарарни тўлаш (шахс ҳуқуқи бузилганлиги туфайли кўрган зарарини тўла қопланишини талаб қилиши қонун билан кафолатлана­ди. Зарарларни қоплаш бузилган ҳуқуқ ва манфаатларни уни бузишда айбдор бўлган шахс ҳисобига тиклашдир. Мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда кредиторга етказилган зарарни тўлаш мажбурий ҳисобланади);
8) неустойка ундириш (неустойка (жарима ва пеня) мажбурият­ларни ўз вақтида, лозим даражада бажарилишини таъминлайдиган муҳим усуллардан биридир. У қонунда ёки шартномада олдиндан белгиланган тарафларга маълум бўлган ва мажбуриятлар бажарилмай қолганда тўланиши лозим бўлган ҳуқуқий чора сифатида намоён бўлади).

1 Раҳмонқулов Ҳ.Р. Фуқаролик ҳуқуқининг субъектлари. –Тошкент: O’zbеkistоn,. 2008. -5 б.

2 Гражданское право. /Под ред. А.П.Сергеева, Ю.К.Толстого. –М.: Проспект,. 1998. -84-85 с.

3Ашурова Н. Вояга етмаганлар ҳуқуқ ва муомала лаёқатининг фуқаролик-ҳуқуқий муаммолари. –Тошкент: ТДЮИ,. 2008. –7 б.

4 Гражданское право. Учебник. Ч.1. -М.: Проспект., 1996. -78-79 б.

5Зокиров И.Б.Ўзбекистон ССРнинг гражданлик ҳуқуқи. 1-қисм. –Тошкент: Ўқитувчи, 1988. -12 б.

6 Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. -Тошкент: Ўзбекистон,. 1992. -48 б.

7 Гражданское право. Т.1. Под.ред. А.П.Сергеева, Ю.К.Толстого. - М.: Проспект,. 2003. - 26 с.

8 Раҳмонқулов Ҳ.Р. Фуқаролик ҳуқуқининг предмети, методи ва тамойиллари. -Тошкент: ТДЮИ. 2003.-43 б, Мухаммадиев А.А. Фуқаролик ҳуқуқи тамойилларининг амал қилиши. –Тошкент: ТДЮИ, 2007. –Б. 59-60.

9 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001, №1-2, 10-модда

10 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997. 9-сонга илова

11 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997, 9-сон, 234-модда

12 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006, 42-сон, 416-модда.

13 Гражданское право. Т.1. Под ред. А.Е.Суханова. –М.: Бек. 1998. 12-с.

14 Халфина Р.О. Общее учение о правоотношении. -М.: Юридическая литература,. 1974. -134-140 с.

15 Ибратов Б. Служба быта и права потребителя. -Тошкент: Ўзбекистон., 1992. -35-40 с.

16Раҳмонқулов Ҳ.Р. Гулямов С.С. Корпоратив ҳуқуқ. –Тошкент: ТДЮИ, 2007. -16 б.

Download 54.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling