Mavzu: globallashuv davrida axborot madaniyati zaruriyati


Ўз жонига қасд қилиш (суицид)га чорлайдиган материаллар


Download 5.79 Mb.
bet7/9
Sana30.10.2023
Hajmi5.79 Mb.
#1733789
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
8-Mavzu

Ўз жонига қасд қилиш (суицид)га чорлайдиган материаллар

  • Таҳлилларга кўра, айни пайтда жаҳон Интернет тармоғида ўз жонига қасд қилишни тарғиб­ қилувчи 9 мингдан зиёд сайтлар мавжуд бўлиб, ушбу сайтлар асосан осонгина жон таслим қилиш “сабоқ”ларини ўргатади. Бу каби номақбул ахборот ресурсларининг қурбони умидсизликка тушган одамлар ва ўтиш давридаги ўсмирлар бўлиб қолмоқда.

Диний экстремистик, террористик йўналишдаги материаллар

Сўнгги йилларда террористик ташкилотлар ғояларини тарғиб қилишга қаратилган веб-сайтларнинг сони 10000 дан ортиқ бўлиб, уларга хизмат кўрсатувчи порталлар сони ортиб бормоқда.

Юқоридаги материаллар сирасига, шунингдек, миллатчилик руҳидаги ва маълум бир давлатнинг амалдаги тузумига қарши қаратилган нохолис мазмундаги ахборотлар киради.

Ахборот хуружи

бу шахсга, муайян ташкилот ва давлатга йўналтирилган таъсир бўлиб, унинг асл мақсади ўша шахс, ташкилот ва давлатни нормал ҳаёт тарзининг бузилишини назарда тутган сиёсий ва ижтимоий гуруҳларнинг ғаразли ниятларидан келиб чиқади, шунинг учун ҳам у моҳиятан ижтимоий психологик ҳодисадир.

Ахборот хуружи шундай бир универсал характерга эгаки, унинг барча бошқа соҳаларга жиддий салбий таъсир қилиш имконияти бор: шахс дунёқарашига, жамият барарорлигига, давлат тинчлигига, жамоатчилик фикрини чалғитишга ва охири оқибатда ҳар бир мамлакатнинг маънавий, сиёсий, иқтисодий, маданий юксалишига ҳам.

Ахборот хуружларининг қуйидаги турлари мавжуд:

  • – ёлғон ахборот тарқатиш;
  • – ижтимоий онгни манипуляция қилиш;
  • – миллий-маънавий қадриятларни емириб ташлаш;
  • – ёт маънавий қадриятларни сингдириш;
  • – халқнинг тарихий хотирасини бузиш ва ўзгартириш;
  • – кибертерроризм.

Интернет-маданият – бу Интернет орқали фойдаланувчиларнинг мулоқот, ахборот олиш ва узатиш маданиятидир. Интернет-маданият (кибермаданият деб ҳам аталади) деганда, шунингдек, виртуал тармоқдаги ижтимоий онгга салбий таъсир этувчи, яъни вайронкор-бузғунчи, ахлоқ меъёрларига тўғри келмайдиган ва нохолис мазмундаги ахборотлардан фойдаланишнинг онгли равишда чекланилиши тушунилади.


Download 5.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling