Мавзу: Гносеология – билиш фалсафаси


Download 0.55 Mb.
bet2/3
Sana26.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1656113
1   2   3
Bog'liq
Гносеология

Софистик тафаккур ҳам шулар жумласидандир. Софистлар табиий тилнинг қатор камчиликлари, жумладан, омонимия, амфиболия, сўзларни нотўғри боғлаш, икки маъноли талаффуз, фикрни ифодалашнинг грамматик шакллари ва ҳакозолардан фойдаланиб, ёлғондакам ҳақиқат ниқоби остида хақиқий билимларни ёлғон билан алмаштиришга уринадилар. Шу сабабли софистикани Фаробий «Сохта донолик» деб изоҳлайди. Софистик тафаккурда муҳокама юритилаётган нарсанинг моддий асосини олмасдан мавҳум тушунчалар доираси билан чегараланиб қолинади.
Софистик тафаккурдан фарқли метафизик тафаккур, асосан нарсалар билан фикр юритади. Мана шу маънода тафаккурнинг метафизик услуби софистик тафаккурни инкор этади.
Табиат предметларини мукаммал ўрганиш, уларнинг моҳиятини чуқурроқ очиб беришга интилиш – метафизик тафаккур услубининг ижобий томонини ташкил этади.
Метафизик тафаккур услубининг асосий камчилиги шундан иборатки, табиатдаги нарса ва ходисаларни бир-бири билан ўзаро боғлиқликда, уларнинг узлуксиз ўзгариш ва ривожланишда эканлигини кўра билмаслиги ва кўринишни ҳам истамаслигидир.
Эклекитика муҳим ва муҳим бўлмаган, асосий ва иккинчи даражали боғланишлар ўртасидаги фарқни ҳисобга олмайдиган, нарсаларнинг турли-туман, кўпинча қарама-қарши томонларини, тамойилсиз қўшиб юборадиган методологик усулубдир. Объектив дунё нарса ва ходисалардаги алоқа ва муносабатлар мажмуидан аниқ тарихий алоқадорликда, аниқ харакатда, ўзгариш ва ривожланишда асосий ҳал қилувчи алоқадорликни ажрата билмаслик, электик тафаккурнинг асосий методологик нуқсонидир.
Билишнинг диалектик услуби ё моддий асосидан ажратилган қуруқ тушунчаларни бир томонлама бўрттирувчи ёки нарсалар, тушунчаларнинг ҳаракати диалектикасини ҳисобга олмайдиган билиш услубларидан фарқ қилиб, нарсалар ва уларнинг фикрий образларини узвий бирликда олиб қарайди. Шунинг учун диалектик услуб софистик, эклектик услубларга хос камчиликлардан холидир. Диалектик услубда нарсалар билан уларнинг мантиқий образлари бўлган тушунчаларнинг айнийлиги билишнинг табиий харакат шакли бўлиб, бунда субъектив диалектика объектив диалектиканинг инъикоси сифатида намоён бўлади.
Диалектик услуб оламдаги ҳар қандай нарса ёки ҳодисани ўрганишда уларнинг ҳамма томон ва боғланишларини, шунингдек унинг бошқа нарсалар ва ҳодисалар билан ўзаро муносабатларини ҳисобга олишни талаб этади.
Диалектик фикрлаш усули оламдаги нарса ва ҳодисаларни фақат ўзаро алоқада ва бир-бирини тақазо қилишида олиб қарамасдан, балки шу билан бирга уларни ҳаракатда, ўзгаришда ва ривожланишда қарашни талаб қилади. Бу ҳам диалектиканинг муҳим тамойилларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Диалектик тафаккурлаш усулининг яна бир муҳим тамойили шундан иборатки, ҳар қандай нарса ва ҳодисани таҳлил қилишда, унга конкрет тарихий ёндашмоқни тақазо этади. Нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятини билиш учун уни теварак-атрофдаги муҳит, шароит, жой, вақтга боғланган ҳолда ўрганадики, натижада назария ва амалиётда бир томонламаликдан холи бўлади.
Диалектиканинг мазкур тамойилини илмий билиш ва амалиётда катта методологик роль ўйнайди. Нарса ва ҳодисаларга конкрет-тарихий ёндашиш уларнинг ривожига таъсир кўрсатадиган омилларни тараққий этиш йўналишларини белгилаб олиш имкониятини яратади.
Диалектик услуб нарса ва ҳодисаларнинг моҳияти, уларнинг бир-бири билан алоқадорлиги ва ривожланиши қонуниятларини фалсафий қонунлар, тушунчалар тизими ёрдамида очиб беради. Фалсафанинг қонун ва категориялари воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг энг умумий алоқасини акс эттириб, инсонда нарсаларнинг моҳиятига чуқур кириб бориш, уларнинг тараққиёт қонунларни билиш ва оламда юз берадиган ҳодисаларни онгли таҳлил қилиш имкониятини яратади.
ХХ асрда фанда синергетик услуб тушунчаси пайдо бўлди. Синергетика юнонча сўздан олинган бўлиб, у ҳамкорлик, таъсир ўтказиш маъноларини англатади. Синергетик ёндашувлар очиқ системалардаги тартибга тушмаган, беқарор, нотенг, чизиқсиз муносабатларни тадқиқ этишда қўл келади. Нотенглик воқеликдаги барча жараёнларнинг табиий ҳолати экан, демак, ўз-ўзини ташкиллаш нотенглик жараёнларининг табиий интилишини ангалатади. Бу услуб табиат ва жамиятдаги тартибсиз ҳолатлар қандай қилиб ўз-ўзидан тартибга тушишини англаб олиш имконини беради. Оламни фалсафий билишга ёрдам берадиган бу услубни идеаллаштириб, уни диалектик услуб ўрнига қўйиш ҳам, бу услуб фақат табииётшунослик фанлари учун эътиборли деб қараш ҳам ҳатодир. Синергетик усулубни ўз ўрнида қўллаш воқеликдаги тартибсиз ҳолатларнинг ўз-ўзидан тартибга тушиш қонуниятларини билиб олишга ёрдам беради.
Билишнинг асосий мазмунига қараб эмпирик ва назарий даражаларга ажратиш мумкин. Билишнинг эмпирик даражаси асосан тажриба билан боғланган билим бўлиб, у, мақсадли кузатиш, таққослаш, чамалаш, эксперимент асосида олинган маълумотлар натижасида вужудга келади ва ривожланади. Назарий билиш асосан назарий тафаккур тарзи орқали ривожланади. Унинг услубларига анализ ва синтез, индукация ва дедукция, аналогия, мантиқийлик ва тарихийлик, мавҳумликдан аниқликка ёки анақликдан мавҳумликка бориш кабиларни кўрсатиш мумкин. Бу ўринда шуни ҳам айтиш керакки, билишнинг ҳар икки даражаси бир-бири билан боғланган.



Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling