Мавзу: Гносеология – билиш фалсафаси
Download 0.55 Mb.
|
Гносеология
Мавзу: Гносеология – билиш фалсафаси. Р Е Ж А: Онг ва билишнинг табиий-илмий ва фалсафий масалалари. Билиш жараёнининг босқичлари ва даражалари. Методология – усуллар ҳақидаги таълимот. 1-масала. Онг муаммоси доимо файласуфларнинг диққат эътиборини ўзига жалб қилиб келган. Бунинг боиси инсоннинг дунёдаги ўз ўрни ва ролини англаб бориши, ўзининг атроф-муҳит, табиат ва жамиятга муносабатини белгилаши, ўз онгининг табиати ва моҳиятини тушунишга уриниб келишидир. Инсонни теварак-аторфини қуршаб турган моддий олам, борлиқ унинг онгида акс этади. Онг юксак даражада ташкил топган материя, яъни инсон миясининг махсули бўлиб, унинг хусусияти воқеликни акс эттиришдан иборатдир. Онг – бу табиат узоқ тарихий тараққиётининг махсули, материя эволюцияси жараёнида вужудга келган инсон миясининг маҳсулидир. Онг инсон миясининг функциясидир, бу функциянинг моҳияти эса ташқи реал дунёни инъикос эттиришдан иборат. Инсон мияси ва уни ташқи олам билан боғлаб турувчи сезги каналлари бўлмаса, ҳеч қандай идроклар, тасаввурлар, тушунчалар ҳосил бўлиши мумкин эмас. Онг фақат инсон миясига хос бўлган инъикос жараёнидир. Инъикос борлиқдаги нарса ва ҳодисаларнинг ўзаро таъсирида намоён бўладиган акс эттириш жараёнидир. Инъикос бир моддий ёки маънавий нарсанинг бошқа моддий ёки маънавий нарсада ўз таъсирини қолдириш, уни сақлаш ёки бу таъсирга муайян тарзда акс таъсир билан жавоб бериш каби хусусиятлардир. Инъикос материянинг ҳамма тузилиши даражаларига хосдир. Материя тараққиёти даражасига қараб инъикос ҳам ўзгариб боради. Инъкикоснинг юқори шакллари тирик материя билан боғлиқдир. Акс эттиришнинг муайян шакли бўлган сезгилар ҳайвонот дунёси тараққиётининг илк босқичларида келиб чиқиши билан бирга, одамда кўпроқ тараққий топди ва камолга етди. Сезги объектив оламнинг субъектив образидир. Материя бизнинг сезги аъзоларимизга таъсир этиб, сезги ҳосил қилади. Сезги мияга, нервларга, кўз тўр пардасига ва шу кабиларга, яъни муайян суратда тузилган материяга боғлиқ. Материянинг мавжудлиги эса сезгига боғлиқ эмас. Одамларга хос сезги идрок ва тасаввурлар руҳий инъикоснинг ўзига хос шаклларидир. Чунки ҳайвонларнинг психик инъикослари биологик омиллари билангина чекланиб қолганлиги учун уларнинг бу сезги, идрок ва тасаввур образлари миясида онг фактига айланмайди. Одамларнинг руҳий инъикоси эса биологик омиллардан ташқари, ижтимоий омиллар билан ҳам боғланганлиги учун, бу сезги, идрок ва тасаввур образлари онг фактига айланган бўлади. Онгнинг вужудга келиши ва ривожланишида меҳнат ва нутқ ҳал қилувчи омилдир. Инсоният ўзининг маълум мақсадга қаратилган онгли меҳнати туфайли ижтимоий воқеликни яратди. Инсоният кундалик эҳтиёжи учун зарур бўлган нарсаларни топиш жараёнида табиат предметларига дуч келиб, уларнинг хоссаларини била борган, уларни бир-бири билан таққослаб ажрата бошлаган. Ишлаб чиқариш учун зарур бўлган меҳнат қуролларини тайёрлаш ва такомиллаштириш жараёни онгнинг ривожланишига катта таъсир кўрсатганлиги шубҳасиздир. Онг меҳнат билан тафаккурнинг бирлиги асосида такомиллашиб борган. Онгнинг муҳим белгилардан бири шуки, у тушунчавий тафаккурини вужудга келтиради. Инсон мия ёрдамида фикр қилади. Онгнинг маъноси предметни билиш, ўзлаштириш, унинг моҳиятини очиб беришдан иборат. Инсон онгининг тараққиётида нутқ тили ғоят муҳим аҳамиятга эга. Тил тафаккур билан чамбарчас боғлиқдир. Одам нутқ тилининг вужудга келиши ва ривожида тафаккур мухим рол уйнайди, тил воситалари ёрдамида, фикрлайди. Тафаккур – одам миясининг нарса ва ходисаларни мавхумлаштириш кобилиятидир, тил эса фикрни ифода этиш қуроли, уни қайд қилиш ва бошқа кишиларга етказиш, билдириш воситасидир. Тил тафаккурнинг намоён бўлиши, борлиқ шаклидир. Инсон онги теварак-атрофдаги воқелик тараққиётида фаол рол ўйнайди. Инсоннинг онги маълум бир мақсадга қаратилган жараёндир. Инсон ташқи оламга боғлиқ бўлиб, ташқи олам инсонни қаноатлантирмайди. Шунинг учун инсон ўз амалий фаолияти билан ташқи оламни ўзгартиришга ҳаракат қилади, воқеликнинг ривожланиш қонуниятларини билишга интилади. Онгнинг фаоллиги шундаки, у объектив дунё қонуниятларини акс эттиради, англайди, уларни билиб олади ҳамда улардан инсон ўз манфаатлари йўлида фойдаланади. Инсоннинг амалий фаолияти натижасида онги вокеликдан илгарилаб кетиши ва амалиётини йўналтириш, уни бошқариши мумкин. Онг ўз табиатига кўра ижтимоийдир. Ижтимоий онгнинг моҳияти, унинг ривожланишини ижтимоий борлиқ белгилайди. Ижтимоий онг жамиятнинг ишлаб чиқиш муносабатларини ўзида акс эттирувчи, жамиятнинг умумий маънавий ҳаёт даражасини ифодаловчи ҳис туйғу, ғоя ва қарашларнинг мавжуд мажмуидир. Ижитмоий онг – ижтимоий борлиқнинг инъикосидир. Шу билан бирга ижтимоий онг ижтимоий борлиққа нисбатан нисбий мустақилликка эгадир. Ижтимоий онгни нисбий мустақиллиги унинг ижтимоий борлиқдан ўзиб кетиши ёки орқада қолиши, шаклида; унинг ривожланишидаги ворисликда; ғояларнинг жамият тараққиётида ижобий ёки салбий таъсирида намоён бўлади. Ижтимоий онг мураккаб структуравий тузилишга эга. Булар: кундалик ва назарий онг; ижтимоий онг даражалари – ижтимоий руҳият, ижтимоий мафкура; ижтимоий онг шакллари – сиёсий онг, ҳуқуқий онг, ахлоқий онг, эстетик онг, диний онг, фалсафий онг. Эндиликда экологик ва демократик онг аста ривожланаяпти. Кундалик онг кишиларнинг кундалик тажрибаси асосида стихияли тарзда вужудга келган қарашлар йиғиндисидир. Назарий онг олимлар ва мутафаккирлар томонидан ишлаб чиқилган назарий билимлар тизимини ташкил этади. Ижтимоий руҳият – кишилар, синфлар айрим ижтимоий, гуруҳлар ва миллий ҳаётнинг бевосита меҳнат ва турумуш кундалик шартлари таъсирида вужудга келадиган хиссиётлар, кайфиятлар, кечинмалар, одатлар, фикрлар, хаёллар ва шу кабиларнинг тартибга тушмаган, назарий жиҳатдан асосланмаган, системалашмаган йиғиндисидир. Унда кишиларнинг мақсадлари, манфаатлари ва муаммолари примитив (содда) тарзда акс этади. Ижтимоий мафкура системалашган, муайян йўналишга эга бўлган ижтимоий вазифаларни ҳал қилиш билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий онг даржасидир. Мафкура – муайян ижтимоий гуруҳ ё қатламларнинг, миллат ёки давлатнинг эҳтиёжларини, мақсад ва интилишларини, ижтимоий – маънавий кадриятларини ифода этадиган ғоялар тизими бўлиб, маълум бир тарихий даврда эътиборли хисобланган бош ва асосий ғояларни кишилар онгига сингдириш ижтимоий институтлари таъсир кўрсатиш воситалари ва услублари мажмуасидир. Миллий мафкура муайян жамиятдаги барча миллат ва элатларни битта асосий мақсадга ундайдиган ғоялар тизимидан ташкил топади. Мамлакатимизда ҳозир таркиб топаётган миллий мафкура «Халқимизнинг асрлар оша яшаб келган анъаналари, урф одатлари, тили ва руҳи негизига қурилган миллий мустақиллик мафкураси умуминсоний қадриятлар билан махкам уйғунлашган ҳамда келажакка ишонч туйғусини одамлар қалби ва онгига етказиши, Ватанга муҳаббат инсонпарварлик руҳида тарбиялашни, халолликни, мардлик ва сабр-бардошликни, адолат туйғусини, билим ва маърифатга интилишни тарбиялаш йўлида хизмат қилмоғи лозим»1 - деган эди Республикамиз президенти. И.А.Каримов. Ижтимоий онг шаклларидан сиёсий онг, ҳуқуқий онг, ахлоқий онг, эстетик онг, диний онг, фалсафий онг ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, жамият тараққиётида муҳим аҳамиятга эга. Ижтимоий ҳаёт инсондан фақат объектив борлиқни, яъни табиат ва жамиятни билишнигина эмас, балки ўз-ўзини англашни ҳам талаб қилади. Бинобарин, инсон борлиқни ўз онги орқали акс эттирар экан, у фақат объектив реалликни субъектив индикосини хосил қилибгина қолмай, балки ўз-ўзини ҳам, ўзининг мақсад ва манфатларини, идеалларини ҳам, хуллас, ўз маънавий қиёфасини ҳам англайди. Уз-ўзини англашни шундай таърифлаш мумкин: инсон ўзини субъект сифатида ажратиб, ўз билишини ўзига қаратиши: ўз талаб эҳтиёжларидан келиб чиқиб иш юритиши, фаолият ва ишларини назорат қила олиши ҳамда бошқариши, ўз-ўзига ўз фаолиятининг бориши ва натижаси ҳақида ҳисоб бериши, хуллас, ўзи билишининг ҳам субъекти, ҳам объекти бўлган жараённи фалсафада ўз-ўзини англаш дейилади. Уз-ўзини англаш фақат конкрет киши, шахсгагина хос бўлиб қолмасдан, у маълум жамоага, маълум синфга, бирон- бир ижтимоий гуруҳга, маълум халққа, миллатга ҳам хос бўлиши мумкин. Конкрет киши ёки шахс ўз-ўзини англашини олий даражаси – бу шу киши ёки шу шахснинг маълум ижтимоий гуруҳга, маълум жамиятга оид олий инсоний қадриятларнинг ташувчиси, яратувчиси сифатида фаолият кўрсатишидир. Маълум миллатнинг ўз-ўзини англаши-миллий ўз-ўзини англаш дейилади. Миллий ўз-ўзини англаш эса миллий жараёнларнинг харакатлантирувчи кучи сифатида миллий маданият ва маданий мерос, миллий қадриятлар билан боғлиқ ҳолда ўша мураккаб ва зиддиятли алоқадорликда вужудга келади. Бунда миллий манфаатлар миллий ўз-ўзини англашнинг асосий манбаини ташкил қилади. Миллий маданий қадриятларни ўзлаштириш ва эгаллаш, уларни қайта идрок қилиш ва яратиш миллий ўз-ўзини англаш ривожланишининг асосий шарт-шароитларидир. Шу билан бирга, миллий ўз-ўзини англаш ўз ўрнида миллий маданият, маънавият ва манфаатларни янада ривожланишини таъминловчи асосий омилдир. Бугунги кунда буюк давлат, буюк келажакка эришиш учун сиёсий етук, маърифатли, ҳуқуқий маданиятга эга, ўзининг ўтмиши, улуғ қадриятлари, миллати билан фаҳрланадиган ва келажакка ишонадиган инсонларни тарбиялаш жамиятимиз олдида турган долизарб вазифадир. 2-масала. Дунёни билиш масаласи доимо фалсафа фанининг диққат марказида бўлиб келган. Қадимги файласуфлар, Марказий Осиё мутафаккирлари (Фаробий, Беруний, Абу Али Ибн Сино, А.Навоий) ҳам оламни билиш ва хақиқатга эришиш мумкинлигини таъкидлайдилар. Шу билан бирга фалсафа тарихида табиат ва жамиятни ривожланиш қонунларини билиш мумкинлигини инкор этувчи, шубҳа қилувчи таълимотлар бўлиб, улар агностицизм ва скептицизмдир. (И.Кант, Д.Юм). Билиш – объектив оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг инсон миясида умумлаштирган абстрактлашган ҳолда, илмий тушунчалар шаклида акс этишидир. Фалсафанинг билиш назарияси асосан қуйидагиларга асосланади: объектив олам бизнинг онгимиз ва тасаввурларимизга боғлиқ бўлмаган ҳолда, ундан ташқарида мавжуд, объектив олам-инсон сезги ва тасаввурлари манбаи; Инсон дунё ва унинг ривожланиш қонунларини билиши мумкин. Инсон сезги, тасаввур ва тушунчаларида ўзига боғлиқ бўлмаган олам мазмунини инъикос эттиради. Билиш жараёнида амалиёт муҳим роль ўйнайди: Биринчидан амалиёт билишнинг бошланғич нуқтаси ва асосидир, иккинчидан амалиёт билишнинг мақсади ҳамдир. Ташқи оламнинг инсон миясида иньикос қилиши мураккаб диалектик жараёндир. Бу жараён ҳиссиёт ва мантиқий билиш босқичларида амалга ошади. Ўиссий билиш босқичи сезиш, идрок, тасаввур шаклларида амалга ошиб, дунё ҳакида маълум даражада чекланган, аниқ билимлар келиб чиқади. Нарсаларнинг муҳим белгилари уларнинг ички боғланишлари, моҳиятлари мантиқий билиш босқичида тушунча, ҳукм, хулосалар шаклида акс этади. Ўар бир тарихий даврда инсон ўзининг амалий фаолияти натижасида объктив оламни тўлиқ ва аниқ акс эттирувчи билимга эга бўлиб боради. Билим эса объектив реалликка мос келадими ёки йўқми? Бу масала ҳақиқат тўғрисидаги таълимотда ўз ифодасини топади. Бу ўринда ҳақиқатнинг объективлиги, мутлоқ ва нисбий ҳақиқатлар уларнинг диалектик алоқадорлиги ҳақиқатнинг конкретлигини ёритиш муҳим аҳамиятга эга. Воқелик ҳодисаларини билиш оддий ҳаётий тирикчилик учун йўл топиш эмас, балки илмий тадқиқод йўли билан изланишлар натижасида янги билимларнинг вужудга келишидан иборат. Билим инсоннинг тарихий - амалий фаолияти негизида вужудга келади. Дунё-моддий, бир бутун, ундаги ранг-баранг, хилма-хил ходисалар ўзаро боғлиқ, ўзаро таъсирда бўлиб, улар маълум қонуниятга кўра ривожланади. Бу боғланишни билишни ходисаларни содда ва мураккаблигига қараб системали равишда ўрганамиз. Олам ҳақидаги назарий жихатдан системалашган билимлар йиғиндисига фан дейилади. Фаннинг асосий вазифаси ўзи ўрганаётган нарса ва ходисаларнинг тараққиёт қонунларини очиб беришдан иборат. Инсоният тараққиёт жараёнида вужудга келадиган хар қандай фан ўз предмети ва тадқиқот усулларига эга. Табиат ва жамиятнинг мураккаб, хилма-хил, ранг-баранг ходисаларининг хақиқий мазмунини, мохиятини, ривожланиш қонунларини билишнинг аниқ усуллари мавжуд бўлиб, улар илмий тадқиқот ва изланишларининг йўналишини ифодалайди. Илмий усул / метод / нима? Илмий усул илмий билиш жараёнида қўлланиладиган билиш йуллари хамда воситаларини ифодалайди. Илмий билиш усули инсон амалий фаолияти негизида юзага келади. У табиат ва инсон онгини мураккаб ходисаларини объектив талқин этишда, фаннинг табиий алоқаларини очишга имкон беради. Илмий билиш усули тадқиқот турларининг мазмуни ва изчиллигини ўз ичига олгани холда амалда бажарилган фаолиятнинг таъсири сифатида юзага келади. Усул илмий билишнинг таркибий қисми бўлиб, унинг объекти, тахлил мавзуи, тадқиқот вазифаларини хал этиш учун зарур восита хисобланади. Илмий тадқиқот жараёнида билимнинг аниқ шакли ва усулларидан фойдаланиш орқали илмий билимлар вужудга келади ва ривожланади. Ўар бир билим системасида илмий тадқиқот жараёнидан келиб чиққан муаммо ёки масалани қўйиш ва хал қилишда махсус усуллардан фойдаланилади. Улар эса тарихий аниқ билиш жараёнида вужудга келади ривожланади. Шунинг учун хам хар бир фаннинг ўз предмети ва тадқиқот усули мавжуддирки улар ўзи ўрганаётган объектга нисбатан махсус амалий ва назарий татқиқот усули асосида ёндашади. Бизни ўраб турган дунё нарса ва ходисалари кўп қиррали, кўп сифатлилик хусусиятига эга. Уларни бирдан тушуниш мумкин эмас. Шунинг учун билишнинг методологияси бизга билишнинг умумий усули ва тафаккур усулини ривожланиш қонунларини асослаб беради. Хар бир аниқ фаннинг ўзи қўлланиладиган хусусий усуллари туфайли билим системаси чуқурлашиб борса, умумий усулни тадбиқ қилиш орқали эса билиш муайян издан боради. Билишнинг фалсафий усули реал оламни билишнинг энг умумий усули бўлиб, у барча фанлар учун методологиядир. Бу усул оламдаги барча нарса ва ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлиги ва алоқадорлиги, ўзгариш ва ривожланиши сабабларини ва моҳиятини очиб берадиган илмий методологик қуролдир. Фалсафа тарихида турлича, тафаккур услуби ҳақиқатни очиб бера оладиган универсал услуб ўрнини босишга харакат қилар эди. Лекин уларнинг ҳаммаси хам тарихий тараққиёт жараёнида давр талабига жавоб бера олмаганлиги учун инкор этилади. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling