Мавзу Халқаро жиноят ҳуқуқи
Download 26.96 Kb.
|
LvGXfqRfr1
4. Халқаро жиноят суди
1948 йили БМТнинг Бош Ассамблеяси Халқаро ҳуқуқ комиссиясига Халқаро жиноят судини ташкил этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишни таклиф этган. Комиссия бундай суд низоми лойиҳасини тайёрлаш борасидаги ишларни 1994 йилда ниҳоясига етказди. 1998 йили Римда БМТ раҳбарлигида ваколатли шахсларнинг дипломатик конференцияси «Халқаро жиноят судининг Рим Статути»ни қабул қилди. Конференция ишида 160 дан зиёд давлат делегациялари иштирок этди. Статутни қабул қилиш учун 120 давлат овоз берди. Статутга мувофиқ, суд халқаро ҳамжамиятда ташвиш уйҚотаётган энг жиддий жиноятлар учун жавобгар шахсларга нисбатан юрисдикцияга эга бўлган доимий орган сифатида таъсис этилади. Халқаро жиноят суди давлатларнинг жиноят судлари вазифасини ўтамайди. Унинг юрисдикцияси тўлдирувчи мазмун касб этади. Ўар қандай давлат Статут иштирокчисига айланар экан, бу билан унинг юрисдикциясини тан олган ҳисобланади. Муайян иш тергови давлатнинг баёноти ёхуд суд таркибига кирувчи прокурорнинг ташаббуси асосида бошланиши мумкин. Суднинг тегишли палатаси давлатнинг ёхуд тегишли ҳолларда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг баёноти бўйича прокурорнинг терговни бошлаш ёки терговни бошлашдан воз кечиш тўғрисидаги қарорини кўриб чиқиши мумкин. Суд Статутида жиноят ҳуқуқининг умумий принципларига бағишланган алоҳида бўлим мавжуд. Унда қуйидаги принциплар қайд этилган: 1) «Қонунсиз жиноят йўқ»; 2) «Қонунсиз жазо йўқ»; 3) Статут орқага қайтиш кучига эга эмас; 4) Индивидуал жиноий жавобгарлик. Статутга «бир қилмиш учун икки бор суд қилиш мумкин эмас» деган процессуал принцип ҳам киритилган. Халқаро жиноят суди таркиби 18 нафар судьядан иборат. Улар Статут иштирокчилари бўлган давлатлар томонидан 9 йил муддатга сайланади. Статут иштирокчилари бўлган давлатлар Халқаро жиноят суди юрисдикциясига тушган жиноятларни тергов қилиш ва айбдорларни таъқиб этиш борасида суд билан ҳамкорлик қилишга мажбур. Давлатлар ўз миллий қонунчиликларида Халқаро жиноят суди билан ҳамкорликнинг тегишли шакллари кўзда тутилишини таъминлайдилар. Озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ жазо судланганларни қабул қилиш учун тайёрлигини билдирган давлатлар рўйхатидан Халқаро жиноят суди белгилаб берган давлатда ўталади. Download 26.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling