Мавзу Халқаро жиноят ҳуқуқи


Давлатларнинг оддий ва умумий жиноятчилик билан кураш соҳасидаги ҳамкорлиги


Download 26.96 Kb.
bet7/8
Sana14.05.2023
Hajmi26.96 Kb.
#1458541
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
LvGXfqRfr1

5. Давлатларнинг оддий ва умумий жиноятчилик билан кураш соҳасидаги ҳамкорлиги

Бундай халқаро ҳамкорлик асосан фуқаролик, оила ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги халқаро шартномалар доирасида амалга оширилади.


1985-1990 йиллар мобайнида БМТнинг Бош Ассамблеяси жиноий ишлар бўйича ўзаро ёрдам тўғрисидаги бир қанча намунавий шартномаларни маъқуллади.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси 20 га яқин ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги икки томонлама битимга эга. Судланганларни жазо ўташ учун топшириш масалалари бўйича битимлар ҳам мавжуд.
Ана шу битимлар асосида одатда қуйидаги масалалар тартибга солинади:
1) жиноят содир этувчи шахслар ҳақидаги маълумотларни алмашлаш;
2) тайёрланаётган ва содир этилган жиноятлар ҳақидаги ахборотларни алмашлаш;
3) судлар қарорлари ижросига кўмаклашиш;
4) бошқа давлат ҳудудида жиноят содир этганликда гумон қилинаётган фуқароларга, шу жумладан ўз фуқароларига қарши жиноий таъқибни амалга ошириш;
5) шахсларни жавобгарликка тортиш мақсадида қидириш;
6) шахсларни топширишни таъминлаш мақсадида қамоққа олиш.
1993 йилда МДҲ доирасида фуқаролик, оила ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги конвенция тузилган. Конвенция бўйича кўрсатиладиган ҳуқуқий ёрдам кўлами анчагина кенгдир. Унда процессуал ва бошқа ҳаракатларни амалга ошириш, хусусан, тинтув ўтказиш, мусодара этиш, ашёвий далиллар бериш, экспертиза қилиш, айбланувчилар, гувоҳлар ва экспертларни сўроқ қилиш, жиноий таъқиб қўзғаш, жиноят содир этган шахсларни қидириш ва топшириш кабилар кўзда тутилган.
Топшириш деганда, айбланувчи ёки судланган шахс ўз ҳудудида бўлиб турган давлат уни жиноят содир этган деб ҳисобланаётган ёхуд у судланган давлатга бериши тушунилади.
Умум қабул қилинган қоидага кўра содир этилган хатти-ҳаракат ҳар иккала давлат ҳуқуқи бўйича ҳам жиноят ҳисобланган тақдирдагина тегишли шахсни топшириш мумкин. Агар шахс сиёсий сабабларга кўра таъқиб этилаётгани хусусида асослар мавжуд бўлса, у ҳолда бу шахсни топшириш амалга оширилмайди.



Download 26.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling