Мавзу Халқаро жиноят ҳуқуқи


Download 26.96 Kb.
bet1/8
Sana14.05.2023
Hajmi26.96 Kb.
#1458541
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
LvGXfqRfr1


Мавзу 9. Халқаро жиноят ҳуқуқи

1. Халқаро жиноятлар ва халқаро характердаги жиноятлар.


2. Халқаро жиноят ҳуқуқида жавобгарлик ва жазо масалалари.
3. Жиноятчиликка қарши курашда халқаро ташкилотларнинг роли.
4. Халқаро жиноий судлар ва трибуналлар. Халқаро жиноий ишлар амалиёти шарҳи.
5. Халқаро оммавий ҳуқуқда экстрадиция.


Таянч сўзлар: халқаро жиноят, халқаро хараткредаги жиноятлар, халқаро жиноят ҳуқуқи, Ньюренберг, Токио, собиқ Югославия ва Руанда трибуналлари, Халқаро жиноят суди, Статут, жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик, Интерпол.

Халқаро жиноят ҳуқуқига оид жиноятлар қадимдан маълум. «Халқаро жиноят ҳуқуқи» ибораси эса XIX асрнинг охири XX асрнинг бошларида пайдо бўлган. Халқаро жиноят ҳуқуқи халқаро характердаги жиноятларга қарши кураш учун зарурдир. Чунки бундай жиноятлар бир неча ёки барча давлатлар учун ижтимоий хавф туғдиради. Иккинчи жаҳон урушидан кейин халқаро жиноят ҳуқуқи янада жадал суръатларда ривожланди. Бунга мисол тариқасида Ньюренберг, Токио, собиқ Югославия ва Руанда бўйича тузилган трибуналлар фаолиятини кўрсатиш мумкин.


Халқаро жиноий фаолият кенг қамровли тушунчадир. Халқаро ҳуқуққа қарши жиноятларда халқаро ҳуқуқ тартибга соладиган ижтимоий муносабатлар жиноий тажовуз объекти ҳисобланади. Халқаро ижтимоий хавф туғдирувчи ҳаракатлар икки гуруҳга бўлинади: биринчиси, халқаро жиноятлар; иккинчиси, халқаро характердаги жиноятлар.
Жиноятчиликка қарши курашда давлатлар халқаро ҳамкорлигининг аҳамияти қуйидагилар билан белгиланади:
1) жиноятларнинг тобора байналмилаллашуви ва глобаллашуви;
2) халқаро жиноятларнинг кўпайиши ва бир қанча ёки барча давлатларнинг манфаатларига зидлиги;
3) давлатларнинг халқаро жиноятларга қарши курашда ўз фаолиятларини мувофиқлаштиришининг зарурлиги;
4) жиноятчиликка қарши курашда миллий ва халқаро-ҳуқуқий воситаларни қўшиб олиб боришнинг зарурлиги.
Шундай қилиб, халқаро жиноят ҳуқуқи замонавий халқаро ҳуқуқнинг комлекс мустақил соҳасидир. Халқаро жиноят ҳуқуқинормалари икки субъектга, яъни давлатларнинг ўзаро ваколат ва мажбуриятлари бўйича ҳамкорлиги ва халқаро жиноятлар учун жисмоний шахсларнинг жиноий жавобгарлигига қаратилган бўлади.
Халқаро жиноят ҳуқуқи — давлатларнинг жиноятчиликка қарши кураш борасидаги ҳамкорлигини тартибга солувчи принциплар ва нормалар мажмуи. Унинг ўзига хос жиҳати шундаки, аниқ кишилар, жисмоний шахслар томонидан содир этилган хатти-ҳаракатлар ҳуқуқий тартибга солиш объекти сифатида намоён бўлади.
Халқаро жиноят ҳуқуқини тартибга солиш соҳасига халқаро жиноятчиликка қарши кураш ва одатдаги жиноий ишларга қарши курашда ҳамкорлик кабилар киради.

Download 26.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling