Мавзу: харажатлар ва даромадлар ҳисоби 1-машғулот: Харажатлар ҳисоби
Download 254.67 Kb.
|
MБХ 21 мавзу Асосий фаолият даромад ва харажат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш)
Товарларни сотиш
Қуйидаги шартлар бажарилганда товарларни реализациясидан даромад тан олинади:
Асосий хўжалик фаолиятидан даромад фақат операция билан боғлиқ бўлган иқтисодий наф хўжалик юритувчи субъект томонидан олинадиган тақдирдагина тан олинади. Даромадга киритилган суммани ундириш хусусида ноаниқлик вужудга келган тақдирда қайтарилмаган сумма ёки олиш мумкин бўлмаган сумма дастлаб тан олинган даромад миқдорининг ўзгартирилиши сифатида эмас, балки харажат сифатида тан олинади. Хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) Хизмат кўрсатиш (ишларни бажариш) ни ўз ичига оладиган битим натижаси аниқ белгилаш мумкин бўлса, битим билан боғлиқ даромад йиллик молиявий ҳисобот тузиш вақтида битимнинг бажарилиши босқичига қараб тан олинади. Битим натижаси эса қуйидаги шартларни бажариш бўйича аниқ белгиланиши мумкин:
Битимнинг тугалланиш босқичига қараб даромадларнинг тан олиш кўпинча битим неча фоиз бажарилиши нуқтаи назаридан кўриб чиқилади. Бу усул бўйича даромадлар хизматлар кўрсатилган ҳисобот даврида тан олинади. Шу асосда даромадларнинг тан олиниши бажарилган ишлар ҳажми ва ҳисобот даври давомида фаолият натижалари хусусида фойдали ахборот олишни таъминлайди. Хизмат кўрсатиш (ишларни бажариш) дан даромад фақат шу операция билан боғлиқ бўлган иқтисодий самара хўжалик юритувчи субъектга келиб тушиш эҳтимоли мавжуд бўлганда тан олинади. Даромадга киритилган суммани ундириш хусусида ноаниқлик вужудга келган тақдирда қайтарилмаган сумма ёки олиш мумкин бўлмаган сумма дастлаб тан олинган даромад миқдорининг ўзгартирилиши сифатида эмас, балки харажат сифатида тан олинади. Тайёр маҳсулот, товар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларни сотишдан олинган даромадлар, шунингдек сотилган товарларнинг қайтиши, сотиш ва баҳолардан чегирмалар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 9010 “Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар”; 9020 “Товарларни сотишдан даромадлар”; 9030 “Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар”; 9040 “Сотилган товарларнинг қайтиши”; 9050 “Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар”.
Download 254.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling