Mavzu: Hayol haqida tushuncha


ЭМОЦИОНАЛ ТАЪСИР ОБРАЗЛАРИ


Download 53.63 Kb.
bet11/16
Sana24.01.2023
Hajmi53.63 Kb.
#1117925
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
mustaqil ish1

ЭМОЦИОНАЛ ТАЪСИР ОБРАЗЛАРИ ДЕБ, БИР ЖИНСЛИ ОБЪЕКТЛАР ЁКИ КУЧЛИ ҲИССИЙ ТАЪСИР КЎРСАТГАН ОБЪЕКТНИ ДАВОМЛИ ИДРОК ҚИЛГАНДАН СЎНГ ОНГДА ЎТА ЖОНЛИЛИК БИЛАН ПАЙДО БЎЛАДИГАН ИХТИЁРСИЗ ОБРАЗЛАРГА АЙТИЛАДИ. МАСАЛАН, ҚЎЗИҚОРИН ТЕРИБ, ЎРМОНДА УЗОҚ ВАҚТ САЙР ҚИЛГАН ОДАМ УХЛАШГА ЁТИБ, КЎЗЛАРИНИ ЮМГАНИДА УНИНГ ОНГИДА ЎРМОН МАНЗАРАЛАРИ, БАРГЛАР, ЎТ-ЎЛАНЛАР ОБРАЗЛАРИ ЕТАРЛИЧА ЁРҚИН РАНГЛАРДА ПАЙДО БЎЛАДИ. ЁКИ, ҚАНДАЙДИР КУЙНИ ТИНГЛАГАНИНГИЗДАН СЎНГ У УЗОҚ ВАҚТ «ҚУЛОҚЛАРИНГИЗ ОСТИДА ЖАРАНГЛАБ ТУРАДИ». КЎПИНЧА, БУ ҲИССИЁТЛАРНИ ЖУНБУШГА КЕЛТИРГАН КУЙ БЎЛИБ ЧИҚАДИ. ЭМОЦИОНАЛ ТАЪСИРЛИ ОБРАЗЛАР АНИҚЛИГИ ВА КЎРГАЗМАЛИЛИГИ, ВА ИХТИЁРСИЗЛИГИ, ШУНИНГДЕК, УМУМЛАШТИРИШГА ЭГА БЎЛМАГАН ИДРОКНИНГ ОДДИЙ НУСХАСИ ЭКАНЛИГИ БИЛАН ИЗЧИЛ ОБРАЗЛАРГА ЎХШАШ БЎЛАДИ. ЛЕКИН УЛАР ИЗЧИЛ ОБРАЗЛАРДАН ИДРОКДАН ВАҚТ БЎЙИЧА БИР НЕЧА СОАТЛАР, БАЪЗИДА ЭСА ҲАТТО БИР НЕЧА КУНЛАР БИЛАН АЖРАТИЛГАН БЎЛИШИ БИЛАН ФАРҚ ҚИЛАДИ.
Барча одамлар бир-бирларидан у ёки бу кўринишдаги тасаввурларнинг улар ҳаётида ижро қиладиган ролларига кўра тафовутланадилар. Баъзиларда кўриш, бошқаларда – эшитиш, қолганларида – ҳаракатли тасаввурлар устунлик қилади. Барча одамлар тасаввур типининг устунлигига кўра кўриш, эшитиш, ҳаракатли ва аралаш тасаввурлар устунлиги ифодаланадиган гуруҳларга ажратилиши мумкин.
Кўриш типига мансуб одам матни эсга туширади, китоб саҳифасини тасаввур қилиб, хаёлан уни мутоала қилади. Агар қандайдир рақамларни, масалан телефон рақамини эслаб қолиш керак бўлиб қолса, уни қоғозда ёзилган тарзда тасаввур қилади.
Эшитиш типига мансуб одам матнни хотирлаб, талаффуз этилаётган сўзларни эшитгандек бўлади. Рақамлар ҳам эшитиш образи шаклида ёдда сақланади.
Ҳаракатли типга мансуб одам матн ёки рақамларни ёдда сақлаб қолиш учун уларни ичида қайтаради.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, ёрқин ифодаланган тасаввур типларига эга бўлган инсонлар жуда кам учрайди. Кўпчилик одамларда у ёки бу даражада тасаввурнинг барча кўрсатиб ўтилган типлари мавжуд бўлади, ва ушбу одамда қайси тип етакчи ўринни эгаллашини аниқлаш мушкул иш. Ушбу вазиятда индивидуал фарқлар фақат тасаввурлар устунлигида эмас, балки, тасаввурларнинг ўзига хослигида ҳам ифодаланади. Худди шундай, баъзи одамларда тасавурларнинг барча типлари ёрқинроқ, жонлироқ ва тўлароқ ифода этилса, бошқаларда у ёки бу даражада рангсиз ва чизмаларга асосланган бўлади. Ёрқин ва жонли тасаввурлар устунлиги кузатиладиган одамлар тасаввурларнинг образли типига мансубдир. Бундай одамларнинг психик ҳаётида тасаввурлар катта аҳамиятга эга. Масалан, қандайдир воқеаларни хотирлаб, улар хаёлан бу воқеаларга тегишли бўлган алоҳида саҳналарни «кўрадилар»; бирор нарса ҳақида мулоҳаза юритиб ёки гапириб, кўргазмали образлар ва ҳ.к.лардан кенг фойдаланадилар. [2]



Download 53.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling