Мавзу Хорижий gisларнинг кискача тавсифлари
Маълумотларни қайта ишлаш тизими
Download 114.26 Kb.
|
1 2
Bog'liq2 5298890247600356109
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маълумотлардан фойдаланиш тизими
- Идора қилиш тизими
Маълумотларни қайта ишлаш тизими орқали ҳарита, аэросурат, тасвирлардан олинадиган маълумотлар ва далада олинган кузатишлар компьютерга киритилади. Демак, бу тизим маълумотларни киритиш вазифасини, яъни аналог маълумотни рақамли маълумотга айлантириб уни маълумотлар базасига жойлаштиришни режалаштиради. Маълумотларни сақлашда улардан кайси даражада фойдаланилади, янгиланиб турадими ва маҳфийлиги қандай деган саволларни ҳам кўриб чиқади. Ахборотни киритади ва ахборотни саклайди.
Маъулмотларни таҳлил қилиш тизими компьютердаги маълумотларни топиб бериш ва таҳлил қилиш вазифани бажаради. Бундай ишлар жуда осон йўл билан ҳам, мураккаб статистика аппаратидан фойдаланиб катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш йўли билан ҳам бажарилиши мумкин. Ахборотни қайта ишлаб уни экранда кўрсатишми ёки жадвал, ҳарита тайёрлашми, ёки уни бошқа рақамли тарзга айлантиришми деган саволларни ечимини топиб бериш ушбу тизимнинг зиммасига юклатилган. Маълумотлардан фойдаланиш тизими фойдаланувчига ва географик ахборот тизими ёрдамида бажариладиган ишларга кўра таҳлил қилиш ишларини ва маълумотлар структурасини, тизим ва фойдаланувчи орасидаги алоқани ўрнатиб туради. Идора қилиш тизими ташкилий аҳамиятга эга бўлиб (компьютер маркази қошидаги маълум гуруҳ булиши мумкин), маълумотлар ва таҳлил қилиш ҳизматлар билан таъминлайди. Шундай гуруҳ тизимни идора қилувчи, маълумотлар базасини бошқарувчи, тизим оператори, тизим таҳлилчи, маълумотларни рақамли тарзга айлантириш оператори каби мутахассислардан ташкил топади. Ушбу гуруҳ фаолияти географик ахборот тизимидан унумли фойдаланишига катта таъсир кўрсатади. Географик ахборот технология орқали географик маълумотлар бошқа маълумотлар билан кўшиб таҳлил қилинади ва бу имконият географияга оид билимларни кенгайтириш ва мукаммалаштиришга ёрдам беради. Ҳарита ва тасвирларга таяниб географик ахборот тизими турли хил ҳодиса ва жараёнларни ҳудудий жойлашишини тадқиқ қилишда янги ёндашувни яратади. Географик ахборот технологияларисиз шундай янгиликлар пайдо бўлмас эди. Географик информацион тизимининг техникавий тузилиши қуйидагича: 1. Компьютерлар тизимнинг асосий қисми бўлиб, улар бош ва алоҳида турган микрокомпьютер, ишчи станцияларданиборат бўлади. 2. Маълумотни киритиш-чиқариш воситалари ва сканер, дигитайзер, телекамера, принтер, плоттер каби ускуналардан иборат бўлади. 3. Дастурлар тизимнинг муҳим қисмидир ва уларсиз иш олиб бориббўлмайди. Улар “Нима килиш керак? “Ишни қандай бажариш керак?” деган саволларга жавоб беради. Download 114.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling