Ихтиёрий ва ихтиёрсиз хотирани диагностикаси.
Ихтиёрсиз эсда олиб қолишни тадқиқ этиш ва унинг маҳсулдорлик шартлари.
Кириш қайдлари. Ихтиёрсиз эсда олиб қолиш фаолият фонида кечувчи мненимик бўлмаган вазифаларни ечишда кечувчи эсда сақлаш жараёнидир. Ихтиёрсиз эсда сақлаш амалий ва билиш фаолиятининг маҳсули ва шарт-шароитларидир. Бу тасодифий эмас, балки қонуниятга асосланган, субъект фаолияти билан алоқадор жараёндир. Аввалом бор, ихтиёрсиз эсда сақлаш нинг шартловчиси предметли фаолиятдир. П.И.Зинченконинг тажрибалари кўрсатишича, ихтиёрсиз эсда олиб қолишнинг маҳсулдорлиги фаолият материалининг қандай аҳамиятга эга эканлигини белгилайди. Агар материал фаолиятнинг асосий мақсадига кирадиган бўлса, эсда сақлаш яхши кечади.
Ихтиёрсиз хотиранининг ўрганиш борасида А.А Смирновнинг изланишлари ҳам аҳамиятга эга.
Машғулот мақсади ихтиёрсиз эсда олиб қолиш маҳсулдорлигининг инсон фаолияти характерига боғлиқлигини ёритишдан иборат.
П.И.Зинченко методикаси. Иккита тажриба гуруҳида ўтказилади: предметларни ифодалаш классифкацияси ва сон қаторини тузиш.
Ихтиёрий ва ихтиёрсиз хотирани ўрганиш.
Эксперименти учун жиҳозлар. Экспериментал материал учун шар, ҳар бирида битта предмет чизилган 15 та карточка. 15 та предмет: мевалар, ҳайвонлар, ўйинчоқлар тарзида классификацияланади.
Карточкада предмет расмлари билан бир қаторда унинг ўнг томонининг юқори қисмида икки хонали сон ҳам ёзилган бўлади.
Тажрибани амалга ошириш тартиби. Тажриба бошланишидан олдин карточкалар доска устида тасодифий таҳланган ва усти беркитилган бўлади. Тажрибада биринчи кичик гуруҳ текширилувчилари иштирок этади.
Текширилувчи учун йўриқнома: «Сиз билан тажриба ўтказилади, бунда предметларнинг умумий хусусиятларига кўра, уларни классификация қилиш кўникмангиз текширилади. Сизнинг вазифангиз карточкаларни гуруҳлар бўйича классификация қилиш ва тартиб билан ёзинг ҳамда номланг. Ким тажриба тугагунга қадар топшириқни тугатса , у бу синфга алоқадор, ажратилган предметлар гуруҳидан қўшимча қилиши мумкин.»
Тажриба тугагандан сўнг унинг иштирокчиларига дастлаб карточкада тасвирланган предметларнинг қандай тартибда бўлишидан қатъий назар, кейинчалик рақамларни эсга олишлари таклиф этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |