Мавзу Ижтимоий жараёнлар ва аҳоли турмуш даражасининг ўсишини прогнозлаш


Ижтимоий соҳаларни прогнозлаш усуллари ва моделлари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари


Download 27.59 Kb.
bet2/4
Sana13.04.2023
Hajmi27.59 Kb.
#1351201
1   2   3   4
Bog'liq
Мавзу Ижтимоий жараёнлар ва аҳоли турмуш даражасининг ўсишини прогнозлаш

14.2. Ижтимоий соҳаларни прогнозлаш усуллари ва моделлари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари.


Ижтимоий-иқтисодий соҳани ананавий прогнозлаштиришда айрим камчиликлар бор, чунки мамлакат ижтимоий-иқтисодий модернизация, илмий техник тараққиёт ва бошқа экзоген омилларни ҳисобга олиш қийин. Шунинг учун прогнозлаштириш жараёнида мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва бу соҳага оид дастур ва режалардан келиб чиқиб, уларни таъсирини инобатга олиб прогнозлаш зарур бўлади.
Прогнозлашни бу тарзда ташкил этиш ижтимоий-иқтисодий соҳа ривожланиши ва уни бутун мамлакат миқёсида кўриб чиқиш қулай бўлиб ҳисобланади. Бу билан аҳоли турмуш даражасининг ҳолати ва унинг истиқболдаги натижалари ҳақида маълумотларга эга бўламиз.
Аҳоли турмуш даражасини прогнозлашнинг уч таркибий қисми мавжуд.

  1. Миллий даромаднинг ўсиши,

  2. Аҳоли истеьмол ҳажмининг ошиши,

  3. Келажакда истеьмол қилинадигин ресурсларнинг ўсиши.

Истеьмол учун ресурслар ўсиш сурьатини прогнозлаш ишлаб чиқариш жамғармасинин унумдорлигини прогнозлашда асос бўлади.
14.1-Расм. Соғлиқни сақлаш харажатлари21
Ижтимоий ривожланишни ва аҳоли турмуш даражасини прогнозлашда иқтисодий-математик усуллар ва моделлардан, меъёр ва бошқа усуллардан фойдаланилади. Иқтисодий математик моделлар, ижтимоий ривожланиш ва аҳоли турмуш даражасини прогнозлашда қўлланилади, у аҳоли эҳтиёжини ортиб бориш тенденсиясини ифодалайди. Келажакдаги ўсиш динамикасини ҳисобга олиш ижтимоий ривожланишни ва аҳоли турмуш даражасини сифати ва миқдорини яхшилашдан иборат.
Ижтимоий ривожланишни ва аҳоли турмуш даражасини прогнозлашнинг камчилиги шундаки у номоддий ишлаб чиқариш жараёнидаги ҳолатларни тўлиқ ифода этолмайди. Моделлар ва прогнозлар тизими бутунлай ишлатилса ҳам, мураккаб иқтисодий категория, турмуш даражани фақатгина маьлум жиҳатларини кўрсатиб таҳлил қилишга ёрдам беради. Ижтимоий ривожланишни ва аҳоли турмуш даражасини прогнозлаштиришнинг ривожланишини ўрганувчи жамиятнинг ижтимоий институтларини ривожлантириб, ҳозирги кундаги муаммоларни ечимларини келажакдаги ҳолатини баҳоламай хулоса қилиш мумкин эмас.

Download 27.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling