Мавзу: Икки каватли 5 хонали квартирали турар-жой биноси (яхшиланган класс) Бажарди


Download 1.14 Mb.
bet2/9
Sana19.06.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1626578
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
zzz

Дастлабки маълумотлар:
Бухоро шаҳридаги “Икки қаватли 5 хонали турар-жой” биносини лойиҳалашда қуйидаги маълумотларга этиборга олинган. Тура-жой биноларини лойиҳалаш ишлари Ўзбекистон республикаси ҳудудининг зоналарга бўлинишига мос равишда амалга оширилган Бухоро шаҳри II-зонада жойлашган. Шунинг учун шундай лойиҳавий ечим ишлаб чиқилган, бунда ташқи муҳит шароитларидан (ўсимликлар, кўкатзор ва боғлардан, сув ҳавзалари, тоғлар-водийларнинг оромбахш ҳавоси) тўлиқ фойдаланилган, шунингдек маҳаллий шамолларнинг асосий йўналишлари ҳисобга олинган. Ёзги хона одатдаги очиқ айвондан иборат.
“Икки қаватли 5 хонали турар-жой” биноси яхшиланган қулайликка ега бўлган жамоат биносини ўрни (деразалари қаратилган томонини) белгилашда хоналарга қуёш тушиб туриши, уларнинг табиий ёруғлик билан ёритилиш даражаси, микроиқлими, ётоқхоналарнинг жангдан, қизиб кетишдан, шамолдан ва шовқиндан ҳимояланишга оид санитария талаблари назарда тутилган.
Лойиҳаланаётган бино ва II-зонада жойлашган бўлгани учун қаватларнинг бир полдан иккинчи полгача баландлиги 3,3 м ни ташкил этади.


Бинонинг ҳажмий -план ечими
Бино тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб унинг ўзинлиги L= 13.6 м, эни
B= 10,6м қаватлар баландлиги биринчи қават полидан шиптгача 3,3 м ни ташкил қилади. Цоколь қисми эса hц= 0,6 м ни ташкил этади. Бинонинг умумий баландлиги 9,4 м.
Бинолардаги хоналарни вазифаларига қараб асосий (ишчи), ёрдамчи ва ком-муникация хоналарига бўлинган.
Асосий хоналарга бинонинг функционал вазифасига мос равишда кишилар томонидан бажариладиган фаолиятга мўлжалланган хоналар киради, яъни яшаш хоналари.
Бироқ, бинодаги асосий жараённи амалга ошириш учун асосий хоналардан ташқари бошқа хоналар ҳам керак бўлади. Шулардан бири ёрдамчи хоналардир. Улар бинода амалга ошириладиган жараёнларнинг бажарилишини таъминлаш учун зарур, лекин бинонинг вазифасини белгиламайдилар, бунга квартирадаги ошхона, ваннахона, ҳожатхона кабилар.
Бинолардаги асосий ва ёрдамчи функционал вазифаларни бажарувчи барча хоналар коммуникация хоналари воситасида ўзаро боғланган бўлади-лар. Уларнинг асосий вазифаси - кишиларнинг ҳаракатланишига қулайлик яратишдир (коридор, йўлаклар ва шунга ўхшашлар).
Бинолар ҳажмий план ечимларини яратишнинг бир неча услублари коридор-ли, анфилада, зал, марказий, секция ва аралаш (планировка системалари) маълум.



Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling