Мавзу: Иммунитет хақида тушунча. Иммунитет турлари. Организмнинг махсус бўлмаган химоя омиллари


Download 222 Kb.
bet2/15
Sana22.02.2023
Hajmi222 Kb.
#1222267
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
14 7c64157d6913af32642993f8e9a29741

иммуногематология -(қон касалликларини ўрганиш),
трансплантацион иммунология- (антигенларнинг тур ва шахсга хослигини таъминлаш; тўқима ва аъзоларни кўчириб ўтказиш),
иммунопатология- (иммун тизимга хос туғма ва орттирилган касалликларни ўрганиш),
эмбриоиммунология- (аёл организми учун қисман ёт бўлган ҳомиланинг ривожланиш асосларини ўрганиш),
иммуногистокимё- (иммун система аъзо ва тўқималарининг гистологиясини ўрганиш),
иммунодиагностика- (иммунологик усуллар ёрдамида ташҳис қўйиш),
иммунотерапия- (иммун омиллар ёрдамида даволаш),
иммунопрофилактика--(турли усуллар билан иммунитет ҳосил қилиш),
экологик иммунология -(экологик омилларнинг иммун тизимга таъсирини ўрганиш) каби тармоқларга бўлинади.
Ечиладиган масалалар доираси жуда кенг бўлгани учун иммун тартиб тўғрисидаги айрим маълумотлар биология, анатомия, гистоло­гия, нормал ва потологик физиология, аллергология, эндокринология, терапия, онкология, гематология, трансплатацион жарроҳлик каби курсларда ҳам баён этилади. Микробиология курсида эса организмни юқумли касалликларга қарши номахсус ва иммун ҳимоя омиллари, уларнинг ривожланиш механизмлари, юқумли касалликларнинг иммунологик ташҳиси, махсус профилактикаси ва даволаш усуллари ўрганилади.
Организмни инфекцион агентлар ва бошқа ёт моддалардан ҳимоя қилиш омиллари ўз табиатига кўра учга бўлинади:
1.Филогенетик қадимий бўлган, анатомик ва физиологик белгилар томонидан таъминланиб, наслдан-наслга ўтувчи номахсус ҳимоя омиллари ёки организмнинг номахсус ре­зистентлиги. Бу омиллар, патоген агентлар билан биринчи бўлиб таъсирлашади, шунинг учун уларнинг фаоллиги ҳисобига одам организ­мининг юқумли касаллик қўзғатувчиларига чидамлилиги таъминланади.
2. Туғма иммунитет (турга хос, табиий) - бу бир биологик турнинг маълум бир патоген агентларга нисбатан чидамлилиги бўлиб, наслдан-наслга ўтади.
3. Орттирилган иммунитет - бу ҳаёт давомида организм иммун тизимининг ёт антигенлар билан таъсирлашуви ҳисобига юзага келадиган ҳимоя.

Download 222 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling