Мавзу: Иммунитет хақида тушунча. Иммунитет турлари. Организмнинг махсус бўлмаган химоя омиллари
Ёт моддаларнинг хужайра ичида парчаланиши
Download 222 Kb.
|
14 7c64157d6913af32642993f8e9a29741
4. Ёт моддаларнинг хужайра ичида парчаланиши. Бунда фагосома фагоцитларнинг лизосомалари билан қўшилиб, фаголизосомалар ҳосил қилади. Фаголизосомалар ичида ёт агентлар лизосомал ферментлар таъсирида парчаланади.
Фагоцитоз икки хил бўлади: агар фагоцитоз қилинган микроблар тўлиқ парчаланса, тугалланган фагоцитоз дейилади. Агар микроблар фагоцитлар ичида тўлиқ парчаланмаса, бу жараён тугалланмаган фагоцитоз деб аталади. Масалан, токсоплазма ва сил микобактерияси фагоцитоз қилинганда фагосома лизосома билан бирикмайди, гонококк, стафилококк ва стрептококкнинг А гуруҳига кирувчилар эса лизосомал ферментлар таъсирига чидамли ҳисобланади, риккетсиялар эса эндоцитоздан сўнг фагоцитлар цитоплазмаси ичида узоқ вақтгача сақланиб қолади. Кўпгина факультатив ва облигат ҳужайра ичи паразитлари фагоцитлар ичида кўпайиб, уларнинг ҳужайрасини бузиб чиқиб кетади. Яна бир ҳолда эса фагоцитлар қамраб олган микроорганизмларини чиқариб юборади. Бундан ташқари, макрофаглар ташқи муҳитга цитоцид ёки фагоцитоз қилинмаган микроорганизмларга бактерицид таъсир этувчи моддаларни ажратади. Кальций, магний тузлари, электролитлар, комплемент, лимфокинлар, опсонин вазифасини бажарувчи антителолар, организм ҳароратини оширувчи пироген моддалар фагоцитозни кучайтирувчи омиллар ҳисобланади. Ўз навбатида фагоцитозни сусайтирувчи омилларга бактерия токсинлари ва капсуласи, лейкоцидин, кортикостероид, серотонин, аминазин, холестерин, алкалоид ва бошқалар киради. Фагоцитларнинг иккинчи вазифаси антигенлар тўғрисидаги ахборотни етказиб бериш (презентация қилиш). Бунда, микробларнинг охиргача парчаланмай қолган асосий антиген детерминантлари (эпитоплари) ҳужайра мембранаси юзига “чиқарилиб”, иммун тизим ҳужайраларига презентация қилинади, натижада организмда мувофиқ антиген тутувчи микробларга қарши иммун жавоб ривожланади. Фагоцитоз қилувчи ҳужайраларнинг навбатдаги вазифаси, бу интерлейкин-I (ИЛ-I), простогландин, лейкотриен, циклик нуклеотидлар каби биологик фаол моддаларни ишлаб чиқаришдир. ИЛ-I Т-лимфоцитларни микроб антигенини таниши учун фаоллаштиради, бундан ташқари, гипоталамуснинг олдинги ядросига таъсир қилиб, гавда ҳароратини оширади. Шу билан бир қаторда фагоцитлар кислород радикаллари (О2, Н2О2), лизоцим, комплемент компонентлари, интерферон каби моддаларни ташқарига ишлаб чиқариб, яқин атрофдаги бактерия, вирусларни ўлдиради. Агар патоген микроблар юқорида санаб ўтилган “тўсиқ” ва номахсус ҳимоя омилларини енгиб ўтиб, қонга тушса, қонда комплемент, пропердин тизимлари, лизин, эритрин, лейкин, С-реактив оқсил ва интерферон каби номахсус бактерицидлик хусусиятига эга моддалар, моноцит ва табиий киллерлар уларни ўлдириб, организмга тарқалмаслигини таъминлайди. Download 222 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling