Мавзу: Иммунитет хақида тушунча. Иммунитет турлари. Организмнинг махсус бўлмаган химоя омиллари
Download 222 Kb.
|
14 7c64157d6913af32642993f8e9a29741
Пиноцитоз–ҳужайранинг ташқи муҳитдан суюқлик томчиларини ёки коллоид моддаларнинг эритмаларини қамраб олиши. Пиноцитоз содда организмлар (амёбалар)да, ҳайвон ва одамларнинг турли ҳужайраларида кузатилади. Эндоцитоз ҳужайра юзасидаги рецепторлар орқали амалга ошади. Эндоцитоз фагоцитоз ва пиноцитоздан ҳужайра ичидаги везикулада лигандалар қолиши ва рецепторларнинг яна ҳужайра устида пайдо бўлиши, жараённинг қайтарилиши билан фарқ қилади.
Номахсус чидамлиликка буйрак, юқори нафас йўли, меъда-ичак, сут, сўлак ва тер безларининг ажратиш фаолияти ва бундан ташқари, бошқа аъзоларнинг ҳам маълум даражада чидамлилиги, организмни турли хил патоген микроорганизмлар ва бошқа зарарли агентлардан халос бўлишида муҳим аҳамиятга эга. Масалан, жигар организмга ташқаридан тушган заҳарли моддаларни оксидлантириб, буйрак орқали чиқариб юборади. Кўпгина юқумли касалликларда, артериолалар тонусининг бузилиши натижасида қон айланиши издан чиқиб, қон босими тушиб кетади. Рефлектор равишда қон босими кўтарилиши мумкин, бу ҳолат ҳам организмнинг ҳимоя реакцияси ҳисобланади, чунки бунда қон томирларининг тонуси қайта тикланади. Номахсус реакцияларга стресс ҳам киради. Буни келтириб чиқарувчи омилларни Г.Селье стрессорлар деб атади. Ушбу омилларга совуқ, иссиқ, ультрабинафша нурлари, радиация, патоген микроорганизмлар, уларнинг токсинлари ва организмга, асосан, асабга салбий таъсир қилувчи омиллар киради. Мослашиш (адаптация) синдроми умумий ва маҳаллий кўринишда кечади. Мослашиш, гипофизарадренокортикал тизим таъсирида содир бўлиб, фаолияти вегетатив нерв системаси билан боғлиқ. Умумий ёки маҳаллий стрессорлар таъсирида гипофиз кучли адренокортикотроп гормон (АКТГ) ажрата бошлайди. Бу эса, ўз навбатида буйрак усти бези фаолиятини ошириб, кўп миқдорда яллиғланишга қарши кортизон гормони ажралишига олиб келади. Бу гормон бириктирувчи тўқиманинг реактивлигини, организмни ҳимоя қилувчи яллиғланиш реакциясини ва плазматик ҳужайраларнинг антитело ҳосил қилишини камайтиради. Натижада гипофиз яна соматотроп гормон (СТГ) ишлаб чиқаради, бу эса аксинча бириктирувчи тўқималарнинг реактивлигини оширади ва яллиғланиш жараёнини кучайтиради. Айрим ҳужайраларда ареактивлик ҳолати ҳам мавжуд. Бунинг таъсирида мураккаб ва турли хил ўзгаришлар содир бўлиб, натижада организмнинг қон айланиш, нафас олиш, иссиқлик алмашинуви ва бошқа фаолиятлари ўзгармайди. Ареактивликнинг сабабларидан бири ҳужайра юзасида патоген микроблар билан бирикадиган рецепторлар йўқлигидир. Организмнинг ҳимояланишида бактериялар интерференцияси (лот.inter-орасида, ferens-ташувчи, ўтказувчи) ҳам муҳим аҳамият касб этади. Масалан, ҳайвонларга бруцеллалар юқтирилганда, уларда куйдирги касаллиги қўзғатувчисига нисбатан чидамлилик пайдо бўлади. Интерференция бруцелла билан туляремия бактериялари, сил микобактерияси ва чинчечак қўзғатувчилари орасида борлиги аниқланган. Бу ҳодисанинг сабаблари ҳали охиригача тўлиқ ўрганилмаган. Download 222 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling