Мавзу: Иммунитет хақида тушунча. Иммунитет турлари. Организмнинг махсус бўлмаган химоя омиллари


Ёт моддаларнинг хужайра ичида парчаланиши


Download 222 Kb.
bet5/15
Sana22.02.2023
Hajmi222 Kb.
#1222267
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
14 7c64157d6913af32642993f8e9a29741

4. Ёт моддаларнинг хужайра ичида парчаланиши. Бунда фагосома фагоцит­ларнинг лизосомалари билан қўшилиб, фаголизосомалар ҳосил қилади. Фаго­лизосомалар ичида ёт агентлар лизосомал ферментлар таъсирида парчаланади.
Фагоцитоз икки хил бўлади: агар фагоцитоз қилинган микроблар тўлиқ парчаланса, тугалланган фагоцитоз дейилади. Агар микроблар фаго­цитлар ичида тўлиқ парчаланмаса, бу жараён тугалланмаган фагоцитоз деб аталади. Масалан, токсоплазма ва сил микобактерияси фагоцитоз қилинганда фагосома лизосома билан бирикмайди, гонококк, стафилококк ва стрепто­коккнинг А гуруҳига кирувчилар эса лизосомал ферментлар таъсирига чи­дамли ҳисобланади, риккетсиялар эса эндоцитоздан сўнг фагоцитлар цитоплазмаси ичида узоқ вақтгача сақланиб қолади. Кўпгина факультатив ва облигат ҳужайра ичи паразитлари фагоцитлар ичида кўпайиб, уларнинг ҳужайрасини бу­зиб чиқиб кетади. Яна бир ҳолда эса фагоцитлар қамраб олган микроорганизмларини чиқариб юборади. Бундан ташқари, макрофаглар ташқи муҳитга цитоцид ёки фагоцитоз қи­линмаган микроорганизмларга бактерицид таъсир этувчи моддаларни ажратади.
Кальций, магний тузлари, электролитлар, комплемент, лимфокинлар, опсонин вазифасини бажарувчи антителолар, организм ҳароратини оширувчи пироген моддалар фагоцитозни кучайтирувчи омиллар ҳисобланади. Ўз нав­батида фагоцитозни сусайтирувчи омилларга бактерия токсинлари ва капсуласи, лейкоцидин, кортикостероид, серото­нин, аминазин, холестерин, алкалоид ва бошқалар киради.
Фагоцитларнинг иккинчи вазифаси антигенлар тўғрисидаги ахборотни етказиб бериш (пре­зентация қилиш). Бунда, микробларнинг охиргача парчаланмай қолган асосий антиген детерминантлари (эпитоплари) ҳужайра мембранаси юзига “чиқарилиб”, иммун тизим ҳужайрала­рига презентация қилинади, натижада организмда мувофиқ антиген тутувчи микробларга қар­ши иммун жавоб ривожланади.
Фагоцитоз қилувчи ҳужайраларнинг навбатдаги вазифаси, бу интерлей­кин-I (ИЛ-I), простогландин, лейкотриен, циклик нуклеотидлар каби биоло­гик фаол моддаларни ишлаб чиқаришдир. ИЛ-I Т-лимфоцитларни микроб антигенини таниши учун фаоллаштиради, бундан ташқари, гипоталамуснинг олдинги ядросига таъсир қилиб, гавда ҳароратини оширади. Шу билан бир қаторда фагоцитлар кислород радикаллари (О2, Н2О2), лизоцим, компле­мент компонентлари, интерферон каби моддаларни ташқарига ишлаб чиқа­риб, яқин атрофдаги бактерия, вирусларни ўлдиради.
Агар патоген микроблар юқорида санаб ўтилган “тўсиқ” ва номахсус ҳимоя омилларини енгиб ўтиб, қонга тушса, қонда комплемент, пропердин тизимлари, лизин, эритрин, лейкин, С-реактив оқсил ва интерферон каби номахсус бактерицидлик хусусиятига эга моддалар, моноцит ва табиий кил­лерлар уларни ўлдириб, организмга тарқалмаслигини таъминлайди.

Download 222 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling