Мавзу: Инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни ва моҳияти


Инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни ва моҳияти


Download 258 Kb.
bet2/4
Sana18.06.2023
Hajmi258 Kb.
#1566141
1   2   3   4
Bog'liq
investitsiya 2023

Инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни ва моҳияти.

Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришган дастлабки йиллардан бошлаб миллий иқтисодиѐтни ривожлантиришнинг ўзига хос йўналишини белгилаб олди. Бугунги кунда ривожланган инвестицион фаолиятнинг йўлга қўйилиши ҳукуматимиз олиб бораѐтган оқилона инвестиция сиѐсатининг натижаларидан бири эканлигини юртбошимиз таъкидлаб ўтганларидек, Иқтисодиѐтни таркибий жиҳатдан йта қуриш, экспорт имкониятини кенгайтириш соҳасида белгиланган йўқаналишлар кучли инвестиция сиѐсатини ўтказиш билангина рўёбга чиқади!


Инвестицияларнинг иқтисодий мазмун-моҳияти тўғрисида иқтисодчи олимлар ўртасида хилма - хил фикрлар мавжуд.
Инвестиция атамасининг иқтисодий моҳияти яна бир қатор рус олимлари томонидан қуйидагича тавсифланган:

  • «инвестициялар иқтисодий фойда ва ижтимоий самара олиш мақсадида

нвестиция соҳаси объектларига киритиладиган барча турдаги мулкий ва интеллектуал бойликларни акс эттиради»6;

  • «инвестициялар деганда фойда (даромад) олиш ва инвесторларнинг индивидуал мақсадлари сингари ижобий ижтимоий самарага эришиш мақсадида иқтисодиѐтнинг турли тармоқлари ва соҳаларига, тадбиркорлик ва бошқа турдаги фаолият объектларига муайян муддатга капиталнинг мақсадли йўналтирилган қўйилмаси шаклида амалга ошириладиган харажатлар йиғиндиси тушунилади»;

  • «инвестициялар ўзини фойда (даромад) олиш мақсадида миллий ва хорижий иқтисодиѐтнинг турли тармоғига хусусий ѐки давлат капиталининг узоқ муддатли қўйилмаси сифатида намоѐн этади»8;

  • «инвестиция тушунчаси фойда олиш мақсадида қандайдир корхона, ташкилот, узоқ муддатли лойиҳалар ва шу кабиларга капитал, пул маблағларини узоқ муддатга киритишни англатади»9;

Инвестициялар кенг маънода ўзини маблағлар ва ресурсларнинг келгусида кўпайиши ва иқтисодий самара ѐки бошқа режалаштирилган натижалар олиш (ижтимоий, экологик ва бошқа самаралар) мақсадида уларнинг сафарбар этилиши сифатида намоѐн этади.
«Инвестициялар атамасини капиталнинг келгусида кўпайиши мақсадида унинг турли хил шаклда жойлаштирилиши сифатида белгилаш мумкин».
«Инвестициялар – қўйилманинг келгусида ўсиш мақсадида бугунги
истеъмолдан воз кечиш». «Инвестиция – ишлаб чиқариш даври давомида пайдо бўлган капитал қўйилма қийматининг жорий ўсиши. Бу ўша даврдаги фойданинг истеъмол учун ишлатилмаган қисми ҳисобланади».
«Инвестициялар – пул маблағлари, мақсадли банк жамғармалари, қимматли қоғозлар, технологиялар, машина, асосий воситалар ва бошқа мулк кўринишидаги капитал қўйилмалар, шунингдек, пул қийматига эга бўлган мулкий ва номулкий ҳуқуқларни инвесторларнинг стратегик мақсадларини кўзлаб ишлаб чиқариш ва бошқа фаолият объектларига киритиш»15.
Иқтисодчи-олимлардан Кемпбелл Р.Макконелл, Станли Л.Брю инвестиция тушунчасини қуйидагича шарҳлайдилар, яъни «инвестиция (инвестмент) – бу моддий заҳираларнинг кўпайиши, ишлаб чиқариш воситаларининг жамғарилиши ва ишлаб чиқаришга харажатлар»16. Ушбу таъриф ўз мазмунига кўра, кўпроқ, «капитал қўйилмалар» тушунчасига мос келишини таъкидлаб ўтиш жоиз.
Шундай қилиб, "Инвестиция" деганда келгусида даромад (фойда) олиш ѐки ижтимоий самарага эришиш мақсадида қонун доирасида иқтисодиѐтнинг турли тармоқлари ва бошқа соҳаларига инвесторлар томонидан қўйиладиган барча турдаги мулкий, молиявий ва интеллектуал бойликлар тушунилади.
Бошқача айтганда, инвестициялар - мулкчиликнинг ҳар хил кўринишларидаги моддий, молиявий ва номоддий бойликларни иқтисодий - ижтимоий даромад олиш мақсадида муомалага киритишдир.
Иқтисодий категория сифатида инвестициялар қуйидагича ҳарактерланади:

  • бирламчи авансланган капитални кўпайтириш мақсадида капитални тадбиркорлик объектларига жойлаштириш;

  • инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш жараѐнида инвестиция фаолияти иштирокчилари ўртасида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар.

Асосий капиталга инвестициялар капитал қўйилмалар шаклида амалга оширилади ҳамда ўзида янги қурилишга, кенгайтиришга, реконструксияга ва фаолият кўрсатаѐтган корхоналарни техник қайта жиҳозлашга, ускуналар, инвентарлар, лойиҳавий маҳсулотлар сотиб олишга сарф-харажатларни мужассамлаштиради. Иқтисодий фанлар ва амалиѐт «инвестиция» ва «капитал қўйилма» терминларини бир хил нарса эмаслигини, яъни синоним сўзлар эмаслигини таъкидлайди. Инвестициялар капитал қўйилмага нисбатан кенг мазмунли, қамровли тушунчадир. Ғарб адабиѐтларида инвестициялар борасида сўз юритилганда асосий эътибор фонд бозорига қаратилади, чунки ривожланган мамлакатларда инвестициялар, асосан, қимматли қоғозлар ѐрдамида амалга оширилади.
Инвестиция тушунчасига ягона ва тўлиқ тариф бериш анчагина кенг тушунча бўлиб ҳисобланади. Иқтисодий фаннинг турли қисмларида ва амалий фаолиятнинг турли соҳаларида инвестиция мазмуни ўзининг хусусиятларига эга.
Макроиқтисодиѐтда инвестициялар ишлаб чиқаришда янги воситаларга, турар-жойларга инвестициялар ва моддий захираларининг ўсишига қилинадиган харажатлардан ташкил топадиган ялпи харажатларнинг бир қисми ҳисобланади. Инвестициялар - бу жорий даврда истеъмол қилинмаган ва иқтисодиѐтда капитал ўсишини таъминловчи ЯИМ нинг бир қисмидир.
Ишлаб чиқариш назарияси ва умуман макроиқтисодиѐтда инвестициялар янги капитални (ишлаб чиқариш воситаларини ҳамда инсон капиталини қўшиб ҳисобланганда) яратиш жараѐнидир.
Молия назариясида эса инвестиция деганда реал ѐки молиявий активларни олиш тушунилади, яъни бугунги сарфларни мақсади келажакда даромад олиш бўлиб ҳисобланади. Бошқача сўз билан айтганда, инвестициялар - муайян қийматни, бўлиши ноаниқроқ бўлган келажак қийматга алмашишдир.
Инвестицияларнинг ўсиш суръатлари кўп омилларга боғлиқ. Авваламбор, инвестициялар ҳажми олинган даромадни истеъмол ва жамғармага тақсимланишига боғлиқ. Аҳолини ўртача даромади паст бўлган ҳолда уларнинг асосий қисми (70-80%) истеъмолга сарфланади. Аҳоли даромадларини ўсиб бориши жамғаришга юбориладиган қисмни ортиб боришига сабаб бўлади. Умумий даромадда жамғариш улушининг ортиб бориши инвестициялар ҳажмини ўсишига олиб келади ва аксинча. Аммо бу шарт аҳолини давлатга ишончи юқори бўлганда давлат фуқароларнинг инвестицион фаоллигини таъминлаганда ва кафолатлаганда бажарилади. Инвестициялар ҳажмига кутилаѐтган даромад нормаси ҳам таъсир кўрсатади, чунки кўрилаѐтган фойда инвестициялашга ундайди. Кутилаѐтган фойда нормаси қанчалик юқори бўлса, инвестициялаш ҳажми шунчалик юқори бўлади ва аксинча.
Инвестициялар ҳажмига ссуда фоизи ставкасига катта таъсир кўрсатади, чунки инвестициялаш жараѐнида қарзга олинган маблағлардан ҳам фойдаланилади. Агар кутилаѐтган соф фойда нормаси ўртача ссуда фоизи ставкасидан юқори бўлса, бу қўйилмалар инвестор учун даромадлидир. Шунинг учун ўртача фоиз ставкасини ўсиши инвестициялаш жараѐнини сусайишига олиб келади.
Инвестициялар ҳажмига кутилаѐтган инфляция суръатлари ҳам ўз таъсирини ўтказади. Бу кўрсаткич қанчалик юқори бўлса инвесторнинг келажақдаги фойдаси шунчалик қадрсизланади ва инвестицияларни рағбатлантирувчи омиллар қисқариб боради.



  1. Download 258 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling