Ўзгармас харажат (FC) ва ўртача ўзгармас харажатлар (AFC) чизиғи графикда қуйидагича тасвирланади: Харажатларнинг турлари - Ўзгарувчан харажат (VC - Variable Cost) - маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ бўлган харажат, яъни маҳсулот ҳажми ошганда ёки камайганда ўзгарадиган харажат. Ўзгарувчан харажат Q га боғлиқ функция бўлиб, VC(Q) кўринишида ёзилиши мумкин. Ўзгарувчан харажатларга хом ашёга, электроэнергияга, газга, ёрдамчи материалларга бўлган харажатлар ҳамда иш ҳақи киради.
- Ўртача ўзгарувчан харажатлар (AVC - Average Variable Cost) - бир бирлик ишлаб чиқарилган маҳсулотга тўғри келадиган ўзгарувчан харажат бўлиб, у ўзгарувчан харажат миқдорини ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорига нисбати билан аниқланади. Ўртача харажатлар фирма оптимал технологик размерга (оптимал ишлаб чиқариш ҳажмига) эришганда ўзининг минимал қийматига эришади (2-расм), ишлаб чиқариш ҳажми яна ошса, ўртача харажат ҳам ошиб боради (бу эрда бошқаришнинг мураккаблашуви, самарали бўлмаган ресурслардан фойдаланиш, ўзгарувчан харажатларни ошишига сабаб бўлади).
- Ўртача ўзгарувчан харажат фирма фаолиятини таҳлил қилишда муҳим аҳамият касб этади. Унинг ёрдамида фирма фаолиятининг самарадорлиги, фирманинг мувозанат ҳолати ва келажакдаги истиқболи (ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қисқартириш ёки тармоқдан чиқиш) белгиланади.
- Оптимал ишлаб чиқариш ҳажми
- 2-расм. VC ва AVC чизиқлари графиги
Умумий харажатлар - Умумий харажатлар (TC - Total Cost) - қисқа муддатли орлиқда маълум миқдорда маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланган ўзгармас ва ўзгарувчан харажатларнинг йиғиндисига тенг:
-
- Бу ерда FC - ўзгармас харажат, VC(Q) - ўзгарувчан харажат.
- Ўртача харажатни баъзи ҳолларда TC ўрнига C билан ҳам белгилайди.
- График кўринишда умумий харажат чизиғи ўзгармас ва ўзгарувчан харажатлар чизиқларини қўшиш билан ҳосил қилинади (3-расм).
- 3-расм. Умумий харажатлар
Do'stlaringiz bilan baham: |