Mavzu: Ishlab chiqarish xarajatlarini va ularning tavsiflari Режа


Корхона ишлаб чиқариш харажатлари турлари


Download 42.79 Kb.
bet2/7
Sana24.03.2023
Hajmi42.79 Kb.
#1291469
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
14.ишлаб чиыариш харажатларини ва улар тавсифи

2.Корхона ишлаб чиқариш харажатлари турлари
Махсулот таннархини ташкил килувчи харажатлар иқтисодий мазмунига кўра, куйидаги гуруҳларга тақсимланади.
" моддий харажатлар;
" асосий фондлар амортизацияси;
" иш хақи харажатлари;
" ижтимоий эхтиёжларга бўлган харажатлар;
" бошқа харажатлар.
Моддий харажатлар ўз ичига куйидагиларни олади:
" хомашё ва материал харажатлари;
" ёқилғи ва энергия;
" сотиб олинувчи бутловчи қисмлар ва ярим тайёр махсулотлар;
" кадоклаш ва ўров материаллари;
" эхтиёт қисмлар;
" бошқа корхона ва ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган ишлаб чиқариш хизматлари;
" табиий хомашёдан фойдаланиш билан боғлиқ солик, йиғим ва бошқа тўловлар;
" ишлаб чиқаришда бекор туриб колиш ва сифатсизлик туфайли юзага келадиган йўкотишлар;
" табиий йўкотишлар билан боғлиқ бўлган ёки айбдор шахслар мавжуд бўлмаган холда юзага келадиган йўкотишлар.
Асосий воситалар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар амортизацияси бўйича харажатлар таркибига куйидагилар киради:
" асосий ишлаб чиқариш фондларининг дастлабки (тикланиш) қийматидан келиб чикиб хисобланган амортизация ажратмалари суммаси (хисобланган эскириш), лизинг бўйича тасдиқланган нормалар, қонун хужжатларига мувофик амалга ошириладиган жадаллаштирилган амортизация хам шу жумлага киради;
" ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар эскириши хар ойда хўжалик юритувчи субъект томонидан дастлабки қиймати ва улардан фойдали фойдаланиш муддатидан (бирок хўжалик юритувчи субъект фаолияти муддатидан ортик эмас) келиб чикиб хисобланадиган махсулот (ишлар, хизматлар) таннархига тегишли бўлади.
Меҳнатга хақ тўлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар элементлари каторига куйидагилар киритилган:
" амалда бажарилган иш учун тариф ставкалари, лавозим маошлари;
" ходимларга натурал тўлов шаклида берилувчи махсулотлар қиймати;
" ишлаб чиқаришдаги юқори натижалар учун берилувчи мукофот ва бошқа тўловлар;
" хар йиллик меҳнат ва ўкув та`тили учун амалга оширилувчи тўловлар;
" қонунчиликка асосан ба`зи тармоқлардаги ходимларга бепул берилувчи кийим-кечак, озик-овкат, уй-жой, коммунал хизмат ва х.к.;
" штатлар кискариши туфайли ишдан бўшатилган ходимларга тўланувчи маблағлар.
Ижтимоий суғуртага ажратмаларга куйидагилар киради:
" қонун хужжатлари билан белгиланган нормалар бўйича меҳнатга хақ тўлаш фондига ижтимоий мажбурий ажратмалар;
" нодавлат пенсия жамғармаларига, ихтиёрий тиббий суғуртага, бандлик фондига ажратмалар.
Махсулот таннархидаги бошқа харажатлар:
" қонунчиликда белгиланган тартибда махсус нобюджет фондларга ўтказилувчи тўловлар ва солиқлар;
" чикиндилар учун тўловлар;
" корхона мулкини мажбурий суғурталаш;
" рационализаторлик таклифлари учун мукофотлар;
" махсулотни сертификатлаштириш учун бажарилган ишларга хақ тўлаш;
" хизмат сафарига хақ тўлаш;
" ёнғинга карши кураш ва кўриклаш муассасаларига хақ тўлаш;
" кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш,ходимлар танловини ташкил қилишга хақ тўлаш;
" алока хизмати, хисоблаш марказлари, банк хизматига хақ тўлаш;
" асосий фондларни ижарага олганлик учун хақ тўлаш;
" номоддий активларнинг эскириши ва х.к.

Download 42.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling