Мавзу. Ишланмаган вақт учун ҳақ тўлашни ҳисобга олиш


Корхонанинг жамоа шартномасига мувофиқ, йиллик меҳнат таътили муддати – 24 кун


Download 0.59 Mb.
bet5/7
Sana22.04.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1381874
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
MБХ 16-мавзу Ишламаган вақт 2

Корхонанинг жамоа шартномасига мувофиқ, йиллик меҳнат таътили муддати – 24 кун.

  • Корхонанинг жамоа шартномасига мувофиқ, йиллик меҳнат таътили муддати – 24 кун.
  • 1 500 000 (белгиланган лавозим маоши, ишбай меҳнатга ҳақ тўлашда – белгиланган тариф) + 750 000 (белгиланган лавозим маошидан ошадиган сумма) / 12 (ойлар сони) = 1 562 500 сўм. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси суммаси ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китобига киритилмайди.
  • Бир кунлик таътил учун ҳақ миқдори ўртача ойлик иш ҳақи суммасини қонун ҳужжатларида белгиланган ойдаги иш кунларининг ўртача сонига бўлиш орқали аниқланади ва ўзгармас сон 25,4 кун – 61 515,75 сўмни (1 562 500 / 25,4) ташкил этади.
  • Таътил учун ҳақ миқдори 1 476 378 сўмни (61 515,75 х 24) ташкил этади.

Ходим таътилдан чақириб олинса ва таътилнинг қолган қисми бошқа муддатга кўчирилса, таътилнинг кўчирилган кунларига тўғри келадиган тўланган ўртача иш ҳақи суммаси бажарилган иш ёки ишланган вақт учун ойлик иш ҳақи ҳисобига ёзилади. Таътилнинг фойдаланилмаган қисми кунларига ҳақ тўлаш учун ўртача иш ҳақи белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилади.
Янги ишга кирган бухгалтерга бош бухгалтер тайинлаб деди:
  • Мен ҳар бир суммани ўн мартадан ҳисоблаб чиқдим.
  • Баракалла! Тиришқоқ ходим экансиз. Қани кўрай-чи?
  • Мана, ўн хил натижа.

- Диққат билан ишланг! Ҳар бир суммани икки мартадан ҳисоблаб чиқинг.
Маълум муддатдан сўнг янги бухгалтер бош бухгалтернинг ёнига кирди ва унга шундай деди:
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади
а) вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалликда (шикастланишда);
б) санаторий-курортларда даволанганда;
в) касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;
г) карантинда;
д) сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;
е) меҳнат қобилиятини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.
  • иш ҳақи сақланмаган таътил;
  • болани парваришлаш бўйича таътил;
  • иш вақтинча тўхтатилган;
  • ходим ишдан (лавозимдан) четлаштирилиб, иш ҳақи тўлаш тўхтатиб қўйилганлиги сабабли ишламаган;
  • ҳарбий ўқув ёки текширув йиғини;
  • ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқув юртларида таҳсил олиш муносабати билан берилган қўшимча таътил.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик қуйидаги даврларга тўғри келганда нафақа тўланмайди:
  • ишдан ёки бошқа вазифалардан бўйин товлаш мақсадида ўз саломатлигига атайлаб зиён етказган ёхуд ўзини касалликка солганда;
  • гиёҳвандлик ёки мастлик билан боғлиқ ҳаракатлар оқибатида, шунингдек, спиртли ва гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш натижасида касалликка чалинганда (жароҳатланганда);
  • жиноят содир қилиш вақтида жароҳатланганда;
  • суд қарори асосида мажбурий даволанишга юборилганда (руҳий касаллардан ташқари);
  • ҳибсда бўлган даврда;
  • суд-тиббиёт экспертизасидан ўтиш даврида.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилмайди:
  • ишлаётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига;
  • байналминал жангчиларга ва уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга;
  • қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган уч ёки ундан ортиқ болалари бўлган ходимларга;
  • Чернобил АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда қатнашган ходимларга;
  • Чернобил АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган, қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без (аденома, рак) ва хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалликларга чалинган ходимларга;
  • меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги натижасида вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлган ходимларга.

  • Низомнинг 26-банди

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси иш стажининг давомийлигидан қатъий назар иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қуйидагиларга тўланади:
а) умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида;
б) умумий иш стажи 5 йилдан 8 йилгача бўлган ходимларга иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида;
в) умумий иш стажи 5 йилгача бўлган ходимларга иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида.
Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар (сил касаллиги, онкология касалликлари, янгидан пайдо бўладиган хатарли ўсимталар, жинсий йўл билан ўтадиган касалликлар, СПИД, мохов (лепра) касаллиги, руҳий касалликлар)да вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги миқдорларда тўланади:
а) умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга ҳамда 21 ёшга етмаган чин (сағир) етимларга иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида;
б) умумий иш стажи 8 йилгача бўлган ходимларга иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида.
Бошқа ҳолларда ходимларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа қуйидаги миқдорларда тўланади:
Бюджет ташкилотлари томонидан - меҳнат ҳақи жамғармасига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида;
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан - фойда солиғини ҳисоблашда мазкур харажатлар солиққа тортиладиган базадан чиқариб ташланган ҳолда шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(ЎзР АВ 28.07.2007 й. 1136-2-сон билан рўйхатга олинган
ЎзР МАИМҚВ 25.06.2007 й. М-31-сон Буйруғи)
2007 йил 1 январдан бошлаб вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизларга нафақа тўлаш билан боғлиқ харажатлар:
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик учун ҳақ ҳисоблаш
  • Ўртача ойлик иш ҳақи = 1 800 000 сўм+ 2 400 000 сўм/12 ой = 2 000 000 сўм
  • 1 кунлик ўртача иш ҳақи = 2 000 000 сўм / 20 кун = 100 000 сўм/кун
  • Касаллик варақаси бўйича ҳақ ҳисоблаш:

  • 100 000 сўм х 5 кун х 80% = 400 000 сўм (5 кунлик вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси)
    Ушбу суммага қуйидаги бухгалтерия проводкаси берилади:
    Д-т 9430 – “Бошқа операцион харажатлар” 400 000 сўм
    К-т 6710 - “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан
    ҳисоблашишлар” счети 400 000 сўм

Мисол: Ходим феврал ойининг 9 - 17 саналари учун меҳнатга қобилиятсизлик бўйича касаллик варақасини тақдим этди. Ходимнинг иш стажи 9 йил. Ходимнинг январ ойидаги лавозим маоши 1 800 000 сўм. Охирги 12 ойдаги олган қўшимча даромадлари 2 400 000 сўм. Корхонада 5 кунлик иш графиги ўрнатилган.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling