Суннийлар (сунна сўзи арабча бўлиб, «анъанавий йўл») дунёдаги барча мусулмонларнинг 90% дан ортиқроқ қисмини ташкил қилади.
Ҳозирги пайтда Суннийлар асосан араб мамлакатларида, Туркия, Афғонистон, Индонезия, Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш, Хитой, Болгария, Албания, Марказий Осиё давлатларда яшайдилар
Суннийлар учун
сунна тўплами
Макка
Мадина
Каъба
Қуръон
Муҳаммад пайғамбар ва чориёрлар
Суннийлар сиёсий ҳокимият мамлакатни бошқарадиган олий куч, диний жамоалар эса уларга бўйсунувчи ва унга ёрдам берувчи ғоялар кучи деб билганликлари учун подшолар, амирлар, султонлар ёнида шайху ислом лавозимида олий ислом вакили турган.
Суннийлар Шиалардан фарқ қилиб, Муҳаммад пайғамбар вафотидан кейин Аллоҳ билан одамлар ўртасида воситачилик бўлишини тан олмай, подшолар пайғамбар йўлини давом эттирувчи Аллоҳнинг ердаги вакили деб ҳисоблайдилар. Али ва унинг авлодларини имоматга, яъни мусулмон жамоасига раҳбарлик қилиш ҳуқуқи бор дейувчи Шиалар талабини ҳам инкор қиладилар. Шунингдек, ҳуқуқ масалаларини ҳал қилишда, ҳайитлар хусусида, ғайридинларга муносабатда, намознинг жузъий масалаларида, диний масалаларда, фуқаролик ҳуқуқларида, руҳонийларнинг даражалари, масжидлар хусусида, диний ташкилотлар тузилишида ҳам Суннийлик Шиаликдан жиддий фарқ қилади.
Суннийлар мазҳаблар бўйича қуйидагича нисбатда бўлинган: ҳанифийлар 47 фоиз, шофиълар 27 фоиз, моликийлар 17 фоиз, Ханбалийлар 1.5 фоиз.
Ханифийлар. Бу мазҳабга имом Абу Ханифа ан-Нўъмон (696-767-йиллар) асос солган. Ханифия ўзининг шароитига қараб иш тутганлиги ва халқларнинг маҳаллий анъаналарини эътиборга олганлиги билан кенг тарқалган. Улар Туркия, Ҳиндистон, Хитой, Сурия, Афғонистон, Африка халқлари, Марказий Осиё халқлари (Озарбайжондан ташқари) орасида, жумладан, Ўзбекистонда ҳам, тарқалган.
Маликийлар мазҳабига имом Малик ибн Онас (795 йилда вафот қилган) асос солган. Бу мазҳаб қонунлари ақлга асосланмаганлиги билан бошқа мазҳаблардан фарқ қилади. Ҳозир бу мазҳаб шимолий Африка (Тунис, Жазоир, Марокаш), ғарбий Африка ва Суданда тарқалган.
Do'stlaringiz bilan baham: |