Мавзу: Қитъа платформалари


Эрта токембрий структураларининг асосий тури, гранулит-гнейсли минтақалар бўлиб, уларни яшил тошли ҳудудлар ажратиб ва ўраб туради. Мазкур минтақа ётқизиқлари учун юқори даражали метаморфизм (амфиболи


Download 76.19 Kb.
bet3/5
Sana21.11.2023
Hajmi76.19 Kb.
#1793321
1   2   3   4   5
Bog'liq
Қитъа плат.

Эрта токембрий структураларининг асосий тури, гранулит-гнейсли минтақалар бўлиб, уларни яшил тошли ҳудудлар ажратиб ва ўраб туради. Мазкур минтақа ётқизиқлари учун юқори даражали метаморфизм (амфиболитли, гранулитли фация) хос.

  • Эрта токембрий структураларининг асосий тури, гранулит-гнейсли минтақалар бўлиб, уларни яшил тошли ҳудудлар ажратиб ва ўраб туради. Мазкур минтақа ётқизиқлари учун юқори даражали метаморфизм (амфиболитли, гранулитли фация) хос.
  • Мазкур минтақаларнинг бошқа тури эрта протерозой вақтига мансуб-протогеосинклиналлардир, улар юзлаб, баъзан минглаб км. га чўзилади, кенглиги юз км.ларгача боради.

Платформалар пойдеворининг юзаси ва чўкинди қопламасининг структуравий элементлари.

  • Маълумки, платформалар қалқон ва плиталарга ажратилади. қалқонлар пойдеворнинг юзаликга чиқиб қолган қисмлари бўлиб, қўндаланг кенглиги баъзан 1000 км дан каттароқ бўлади. Баъзи вақтларда қалқоннинг усти саёз денгиз билан қопланиши мумкин. Нисбатан кичик ва узоқ муддат денгиз билан қопланган пойдеворларни одатда массивлар деб юритилади (Анабар массиви).
  • Плиталар - платформаларни қопламаси мавжуд қисмлари бўлиб, уларнинг таркиби чўкинди ва чўкинди вулканоген жинслардан ташкил топади. Плиталарда қуйидаги иккинчи даражали структуравий элементлар ажратилади антиклизалар, синеклизалар ва авлакогенлар. Антиклизалар-пойдеворни улкан қавариқ қопланган қисмларидир. Синеклизалар қопламанинг йирик, қиялиги кам, деярли текис ботиқликларидир. Бу жойларда пойдевор 3-5 км. чуқурликда бўлиб, чўкинди қоплама нисбатан тўлиқ денгиз ётқизиқларидан ташкил топган. Антиклиза ва синеклизалар жуда қиялиги кам структуравий шакллар бўлиб, одатда 10 дан ошмайди, уларнинг қиялиги кам бўлганлиги сабабли, очилмаларда тоғ компаси билан ўлчаб бўлмайди. Антиклизаларга мисол қилиб Рус плитасидаги Воронеж, Сибирда Оленек, ёш плиталардан Турондаги Қорақум; синеклизалардан Рус плитасидаги Москва ва Турон плитасидаги Амударёларни кўрсатса бўлади.
  • Авлокогенлар платформалардаги йирик манфий структураларга киради. Авлакогенлар биринчи бўлиб 1960 йилда Н.С.Шатский томонидан ажратилган, улар юзлаб км. га чўзилиб, эни ўнлаб баъзан юзлаб км. бўлган тўғри чизиқли грабен-букилмаларидир, уларнинг ичи қалин чўкинди, вулканоген (базальтлар) жинслар билан тўлдирилган бўлади. Чўкиндилар таркибида тузли ва паралик кўмирли формациялар ҳам учрайди. Пойдеворнинг чуқурлиги 10-20 км ларгача етади.

Download 76.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling