Мавзу: Қитъа платформалари


Платформаларнинг ривожланиш босқичлари


Download 76.19 Kb.
bet4/5
Sana21.11.2023
Hajmi76.19 Kb.
#1793321
1   2   3   4   5
Bog'liq
Қитъа плат.

Платформаларнинг ривожланиш босқичлари.

  • Плиталарда қоплама ётқизиқлари йиғилиши давридан платформа босқичи бошланади. Ундан олдин плита шакллангунгача икки бошлангич тайёрлов: кратонизация ва авлакоган босқичларидан ўтади.
  • Кратонизация босқичи - қадим платформаларнинг кўпчилик қисмида эрта рифей вақтига тўғри келади. Мазкур босқичда ҳозирги замон қадим платформалари, ягона қуйи протерозой охирида пайдо бўлган суперқитъа - Пангея I нинг ташкилий қисмлари бўлган бўлиши мумкин.
  • Авлакоген босқичи-қадим платформаларда ўрта ва юқори рифейга тўғри келади. Айнан шу вақтдан суперқитъа парчаланиши ва қадим платформаларнинг шаклланиши бошланади. Палеорифтлар ёки авлакогенлар қитъа ва саёз денгиз шароитига хос бўлакли ётқизиқлар билан тўлдирилади-булар кварцитлар, аргиллитлар, карбонатлар, эвапоритлар. Улардан ташқари платобазальтларнинг қопламалари, габбро-диорит, габбро-диабаз силлари ҳам иштирок этади.
  • Плита босқичи-плита қопламаси йиғилиши билан ифодаланади. Плита босқичига ўтиш авлакогенларни букилмалар холатига ўтиши ва уларни кенгайиб синеклизалар ҳосил қилиши, баъзи оралиқ кўтарилмалараро денгиз бостириб келиши ва антиклизаларга айланишида намоён бўлади. Плиталарда устки қоплама ётқизиқларининг шаклланишини бошланиши венд-кембрийда Пангея I ва юрада Пангея II суперқитъаларининг парчалана бошланишига тўғри келади.
  • Платформалардаги чўкиндиларнинг йиғилиши қитъа ва саёз денгиз шароитларида бўлиб ўтади. Мазкур жараёнга иқлим ҳам ўз таъсирини кўрсатади.
  • Қоплама формациялари қаторининг энг пастида, одатда қитъа бўлакли формациялари ётади, булар кулранг, қизғиш карбонатсиз, баъзида лимник кўмирли (гумид шароитларда) ва гипсли (арид шароитларда) ётқизиқлардир. Денгиз трансгрессияси бошланиши билан қитъа формациялари ўрнига гумид иқлимда паралик ёки лагуна ва арид иқлимда гипсли, эвапортли ётқизиқлар йиғилиши кузатилади. Трансгрессиянинг максимал фазасида гумид шароитларда мергел-оҳактошли ва арид иқлимда доломитли формациялар йиғилади.

Download 76.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling