Мавзу: Жахон педагогика фанининг тараққиёт тарихи


Download 33.32 Kb.
Sana23.01.2023
Hajmi33.32 Kb.
#1112842
Bog'liq
6.JAXON PEDAGOGIKA FANINING TARAQQIYOT TARIXI


Мавзу: Жахон педагогика фанининг тараққиёт тарихи

Режа:




  1. Қадимги Юнанистон Рим давлатларида яратилган тарраққиёт тарихи.

  2. Қадимги шарқ давлатлари ва Юнанистонда педагогик фикрларни ривожланиши.

  3. Ян Амос Коменискийнинг педагогика тарихига қўшган ҳиссаси.

  4. Рус педагог олимларининг марифий манавий аҳлоқий ғоялари.

Кўъ асрлик тарих давомида қадимги Римда оила ва оилада фарзандлар тарбияси тажрибаси таркиб тўган. Рим жамиятида оила ижтимоий ҳаётида муҳим мавқеида эга бўлган. Римда аёл маълум ҳуқуқларга эга бўлиб, лекин эркак киши болалар тарбиясида раҳнарлик қилган. 4,5 ёшгача болалар оила қучоғида тарбия тўган. Қизболалар тарбияси билан оналар, ўғил болалар тарбияси билан оталар шуғулланган. Қизболаларнинг асосий машғулоти тўқиш, мусиқа ва қрқага ўргатилган. Ўғил болалар тарбиясида эса қурол ишлатишга ўргатишган. Оддий оилада тарбия тўган болалар элементар мактабларда бошланғич маълумотларни олган. Атоқли кишиларининг болаларо эса уйида ўқитилган ва улар тарбиясига алоҳида эътибор берилган. Қадимги Римда граматика мактаблари ъайдо бўлган. Унда болалар 12-14 ёшгача таълим олганлар. Аста – секин нотиқлар мактаби ъайдо бўлиб, унда атоқли оилалардан чиққан йигитлар математика, философия, ҳуқуқшунослик фанларини ўқиб олий давлат мансабига тайёрланганалар. Граматика мактаблари ва нотиқлар мактаблари давлат мактабларига айлантирилган.


Қадимги Римда педагоглардан Марк Фаби, Квинтилян нотиқлар мактабининг асосчиси эди. У ўзининг “Нотиқни тарбиялаш ҳақида” асарини ёзади.
Бу асардан инсоннинг ривожланиши ва бу ривожланишда унинг қобилятига юксак баҳо беради. Ўша даврдаги жамиятнинг оила тарбиясини танқид қилади. Шунингдек 5-7 ёшгача болаларнинг мактабга тайёргарлик дарига ажратади. 7 ёшдан эса ўз она тилиси билан бир қаторда бошқа бор тилни ҳам эгаллашни тавсия қилади. Квинтилян болаларни оилада тарбиялашда тарбия методларига алоҳида тўхталиб ўтади.
Тарихга уйғониш номи билан кирган ХИВ-ХВИ асрлар фан, санъат, маъданиятнинг ривожланишига ёрдам беради. Ўша даврда еитишиб чиққан педагоглар соғлом ва фаол кишиларни тарбиялашни вазифа қилиб қўяди. Шундай педагоглардан бири Томас Мор (1478-1535). У ўзининг қарашларидан болаларга таълим бериш умумий ва мажбурий бўлишни, тенглик асосида ўқитишни таъкидлайди.
Болаларни она тилида ўқитиш ҳақида кўъроқ таълимнинг табиий бўлишига тавсияларни беради.
Томазо Камъанелло (1568-1639). У ўзининг “Қуёш шахри” китобида барча болаларни мажбурий ўқитиш шу билан бир қаторда фан ва санъат билан шуғулланиш ғояларини илгари суради.
Икки ёшдан болаларга ижтимоий тарбия бериш керак, 3 ёшдан эса уларга алифбе, тўғри нутқни ўргатиш керак. Ҳудди шу ёшдан болаларга жисмоний тарбия бериш, 8 ёшдан бошлаб эса турли фанларни ўқитишга киришиш керак. Уйғониш даврининг педагог олимларининг ғоялари педагогик назариянинг кейинг шаклланишига жиддий таъсирини кўрсатади.
Буюк чеҳ педагоги Ян Амос Коменский (1592-1670). 1632 – йилда “Буюк дидактика” асарини ёзиб тамомлайди. 1633- йилда эса “Оналар мактаби” деган қўлланма ёзади. У бу қўлланмада болаларни туғилгандан 6 ёшгача оналар мактабида тарбиялашни таклиф қилади.
Оналар мактаби деганда жамоат муассасасини эмас, балки оила тарбиясининг ўзига хос формасини назарда тутади. Оналар мактабида болаларнинг жисмоний, ақлий ва ахлоқий тарбиясига асос солиниши керак.
Унинг фикрича болалар 3,4 ёшданоқ муайян билимларни билшга қодир бўладилар. Коменский болаларни кисмоний тарбиясига алоҳида эътибор беришни, оналар бу ҳақда тинамй ғамҳўрлик қилишлари лозим дейди. Чақалоқларни фақат она сути билан боқишни тавсия қилади.
Болалар ҳаётида ўйиннинг аҳамиятини юқори баҳолайди. Оила тарбияси тажрибасида болаларга тарбия беришнинг усулларига тўхталиб насиҳат, танбеҳ усулларини мақуллайди.
Я. А. Коменский оналар мактабида болалар ақлий тарбия соҳаси бўйича табиацҳуносликка оид олов, ҳаво, сув, ёмғир, қуёш, қор, муз, қўрғошин ва темирни, астрономиc соҳаси бўйича осмон, қуёш ой ва юлдуз, география соҳаси бўйича қишлоқ, шахар, тог, дарё ва воҳалар, шунингдек вақт бирликлари соат, кун, ҳафта, фасл ва йиллар ҳақида тасаввурлар ҳосил қилишни назарда тутади. 6 ёшгача бўлган болалар нутқини ривожланишига доир айрим кўрсатмаларни бериб ўтади. 4,5 ёшли бола уйлардаги бор ҳамма нарсанинг номини тўғри айта олиши лозим эди.
Я. А. Коменский оналар мактабида ўз она тилисида тўғри гаъиришни таъкидлайди.
Болаларни мактабга оналар мактабида тайёрланиши керак деган тавсия беради. Бу мактабда оналар болаларни ўқитувчига нисбатан муҳаббат ва ҳурматни тарбиялаш лозим дейди.
К. Д. Ушинский (1824-1870). Оила тарбияси алоҳида эътибор беради. Бола шахсининг ривожланишида ва тарбиясида ота – оналарнинг ролини юқори баҳолаб, ота – она болага наъмуна бўлиши керак дейди.
Оламда туғилаётган кишининг муқаддас бурчларидан бири тўғри ва яхши тарбия бериш ҳуқуқидир.
Жамият олдидаги шундай масъулиятли вазифаларни бажариш ота – оналар ўзларининг ҳусусий баҳт – саодатларини жамият дийдаси билан қўшиб олиб бориши керак дейди. Бунинг учун ота – оналар педагогик билимга эга бўлиши, болаларни тарбиячиси билан биргаликда халқ тарбиячиси ҳам бўлиши лозим дейди. У тарбияда халқчиллик ғоясини илгари суради, шунингдек болаларга таълим ва тарбия беришда ўз она тилисида берилишини талаб қилади. К. Д. Ушинский тарбия беришнинг усулларига алоҳида тўхталиб ўтади.
К. Д. Макаренко (1888-1939). 1937 – йилда “Ота – оналар” китобини эълон қилади. Бу китобда оила тарбияси масалаларига алоҳида эътибор беради. Оилада бир неча болаларнинг бўлиши болаларда ҳудбинликни олдини олади, жамоатчилик ҳусусиятларини тарбиялайди.
Шунингдек ота – оналар фарзандаларини севиши, уларнинг олдида обрўга эга бўлишиларига тўхталиб ўтади. У сохта обрўнинг бир неча ҳилларини таҳлил қииб беради.
Шунингдек ота – оналар билан болалар ўртасидаги тўғри муомала болаларни ахлоқсизлигини олдини олади. Бунинг учун ота – оналар болаларга нисбатан оқилона талабларни қўя олишни таъкидлайди.
А. С. Макаренко оилада тўғри кун тартибини жорий этиш болаларни тўғри тарбиялашга ёрдам беради дейди. Шунингдек ота – оналар учун болалар меҳнатини ташкил этиш, болалар ўйинига раҳбарлик қилиш, болалар ўйинчоқлари, болаларда интизомликни тарбиялаш масалаларига доир тавсиялар беради.
А. С. Макаренконинг тажрибаси ва асарлари педагогикада тарбия назариясини ривожланишига катта ҳисса қўшади.
Назорат учун саволлар:

  1. Қадимги Юнанистон Рим давлатларида яратилган тарраққиёт қай даражада эди?

  2. Қадимги шарқ давлатлари ва Юнанистонда педагогик фикрларни ривожланишида кимлар хисса қўшди?

  3. Ян Амос Коменискийнинг педагогика тарихига қандай янгилик олиб кирди?

  4. Рус педагог олимларидан кимларни биласиз?

  5. Антон Семёнович Макаренко педагогика тарихига қандай хисса қўшган?

Download 33.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling