Мавзу: Жисмоний машқларга ўргатишнинг услуб ва тамойиллари


Download 319.5 Kb.
bet13/25
Sana11.01.2023
Hajmi319.5 Kb.
#1089290
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   25
Bog'liq
406-06

Кўрсатмалилик тамойили
Педагогика тажрибасида кўрсатмалилик тарбияланувчиларнинг кўриш эшитиш ва идрок этиш туйғуларига таъсир этиб тарбия вазифаларини амалга ошириш тушунилади. Жисмоний тарбия жараёнида кўрсатмалилик муҳим роль ўйнайди, чунки шуғулланувчининг фаолияти асосан амалий ҳарактерда бўлади ва сезги органларини ҳар томонлама ривожлантиришдек ўзининг махсус вазифаларидан бирига эгадир. Жисмоний тарбия жараёнида бевосита кўрсатмалилик жисмоний машқларни намойиш қилиб кўрсатиш, шунингдек, бу машқларни шахсий тажрибада "ҳис этиш" дан иборатдир. Бевосита кўрсатмалиликка жисмоний машқлар ва ҳаракатларни амалда бажариб намойиш қилишни киритиш мумкин. Бавосита кўрсатмаликка эса биринчидан, расм, схема, макетлардан, кинограмма, видеофильмлар ва бошқа кўрсатмали қуроллардан, шунингдек, ҳаракатларнинг айрим томонларини кўрсатувчи ва уларнинг бевосита идрок этишни осонлаштирувчи ҳар хил махсус техник воситалардан фойдаланиш, иккинчидан, образли сўз киради.
Ҳар қандай билиш, маълумки, ҳис этиш босқичидан-хаёл қилишдан бошланади. Ўрганиладиган ҳаракатларнинг жонли образи ташқи ва ички рецепторларнинг-кўриш, эшитиш органлари вестибуляр аппарати, мускул рецепторлари ва бошқа сезиш, идрок қилиш рецепторларнинг қатнашиши билан таркиб топади. Ҳар хил сезги органлари сезган ва идрок этган тушунчаларини тўлдириб жисмоний ҳаракатлар манзарасини тасаввур қилади. Шуниниг учун, ҳиссий тушунча қанча бой бўлса мукаммал малака ва кўникмалар шунча тез ва осон шаклланади ҳамда жисмоний ва иродавий сифатлар самарали такомиллашади.
Жисмоний ҳаракатларни ўрганишда қуйидаги услубиётга амал қилиш керак. Бунинг учун машқ ҳақида тўлиқ тушунчага эга бўлиш ва уни амалда бажариш ҳис этиш лозим. Шунинг учун машқ ҳақида тушунчага эга бўлишда кўплаб кўргазмали воситалардан фойдаланиш мумкин. Ҳаракатларни амалда бажаришда эса мураббий тавсияси ва ёрдами билан бажариш керак. ҳамда хатоларни ўз вақтида тўғрилаб бориш зарур.
Кўрсатмалилик-фақат дастлабки шарт-шароит эмас, балки бутун ҳаракат фаолиятини такомиллаштириш жараёнининг ажралмас шартидир. Аниқ сезгиларга, идрок образли тасаввурларга суянмай туриб ҳаракат малакаларини такомиллаштириш ҳам, жисмоний қобилиятларни ўстириш ҳам мумкин эмас. Мураккаб ҳаракат фаолиятини амалга оширишда анализаторлар ўртасидаги муносабатлар доимо ижобий бўлмайди. Шунинг учун машқларни ўрганишда баъзи бир анализатор фаолияти кучайтирилса бошқа анализаторлар фаолияти камайтирилади. Лекин бундай услублар ҳам кўп ҳолда самара бермайди. Шунинг учун анализаторларни функциясига танлаб таъсир кўрсатиш муҳим аҳамиятга эга. Жисмоний тарбия жараёнида кўргазмалилик тамойили тарбиянинг умумий шартларидан ҳисобланади. Кўргазмалиликнинг ҳилма-хил шаклларидан фойдаланиш машғулотларга қизиқишни оширади, мустаҳкам билим, маҳорат ва малака ҳосил қилишга ёрдам беради.



Download 319.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling