Мавзу: Жисмоний машқларга ўргатишнинг услуб ва тамойиллари
Бажара билиш ва индивидуаллаштириш тамойили
Download 319.5 Kb.
|
406-06
Бажара билиш ва индивидуаллаштириш тамойили
Бажара билиш ва индивидуаллаштириш тамойили тарбияланувчиларнинг хусусиятларини ҳамда уларга берилаётган топшириқнинг қанчалик қийин ёки енгиллигини ҳам ҳисобга олишни ифода этади. Жисмоний тарбияда таълим ва тарбия жараёнини шуғулланувчиларнинг имкониятларини, ёш ва жинс хусусиятларини тайёргарлик даражасини шунингдек жисмоний ва маънавий қобилиятларидаги индивидуал фарқларни ҳам ҳисобга олган ҳолда ташкил қилиш лозимлигини билдиради. Жисмоний машқларни бажара олиш, бир томондан, шуғулланувчиларни имкониятларига боғлиқ бўлса, иккинчи томондан, уларнинг ўзлари учун хос бўлган хусусиятларга бирор машқни бажариш пайтида содир бўладиган обьектив қийинчиликларга боғлиқ бўлади. Ўқитувчи бажара олиш меъёрини белгилар экан, аввало илмий маълумот ва умумлашган амалий тажрибалар асосида шуғулланувчиларнинг бирор бир контингенти учун белгиланадиган дастурларга ва норматив талабларга асосланади. Шуғулланувчилар имкониятлари жисмоний тайёргарлик мезонлари орқали синаш, тиббий назорат ва педагогик кузатишлар билан аниқланади. Бажара билиш тамойилида шуғулланувчиларнинг жисмоний ва маънавий кучлари ёрдамида бажара олинадиган жисмоний ҳаракатлар меъёрини белгилаш тушуниш мумкин. Шунингдек, машқларнинг кучли шакллари шуғулланувчилар имкониятидан юқори даражада ҳисобланса у бажариб бўлмайдиган юклама бўлади. Кейинги муддатларда бундай юкламалар ҳам шуғулланувчилар имкониятидан ҳисобланиши мумкин. Агарда жисмоний юкламалар организмда жисмоний ривожлантириш ва соғломлаштиришни таъминласа улар бажариб бўладиган юкламалар ҳисобланади. Организмга салбий таъсир кўрсатувчи ва соғлиққа путур етказувчи жисмоний юкламалар бажариб бўлмайдиган юкламалар саналади. Шунга қарамай шуғулланувчилар организми ривожланиш билан бажариб бўлмайдиган юкламалар даражаси пасайиб боради. Бажариш мумкин бўлган юкламани бажаришга уриниш ҳам педагог ва врач назорати остида бўлиши керак. Чунки улар юкламаларнинг организмга салбий таъсирини бартараф этиш кўрсатмаларини бериб турадилар. Жисмоний тарбиянинг ҳар бир босқичида кўрсатиб ўтилган шартлардан ташқари, бажара олиш меъёри танланган услубнинг мақсадга мувофиқлиги ҳамда умуман машғулотнинг ташкил этилиши орқали аниқлаб олинади. Малака ва кўникмалар илгари ҳосил қилинган малакалар базасидир. Шунинг учун ҳам бажара олиш масаласи таълим ва тарбиянинг бошқа услублари билан, машғулотлар давомийлиги ва қийинчиликларни мунтазам ошириб бориш услублари билан узвий боғлиқ бўлади. Жисмоний тарбия жараёнида бажара олишнинг ҳал қилувчи шартларидан бири жисмоний машқнинг давомийлигидир. Турли ҳаракат шакллари ўртасидаги ўзаро табиий алоқалардан ҳамда структура жиҳатдан давомийликка эришилади. Машғулотларни шундай ташкил этиш керакки ўрганиладиган ҳаракат вазифалари келгуси машғулот вазифаларини осон ўзлаштиришни таъминласин. Бу қонуният маълумдан номаълумга ёки ўзлаштирилгандан ўзлаштирилмаган вазифага ўтиш деб аталади. Бир топшириқдан иккинчисига, осонидан қийинроғига ўтишда муҳим аҳамиятга эга бўлган шартлардан бири изчилликдир. Организм имкониятлари секин, демак талаблар ҳам организм имкониятлари ҳаддан зиёд бўлмаслиги лозим. Бажара билиш тамойилини кўпинча оддийдан мураккабга, осондан қийинга деган қоидалар билан ифода этиладилар. Шунга қарамай бу қоидалар нисбий ҳисобланиб, ҳаракатларни таърифига оддий ва мураккаб ҳаракатлар дейиш уларнинг таркибига боғлиқдир. Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики мураккаб машқлардан соддароқ машқларга ўтиш услуби муҳим тарбиявий аҳамиятга эга. Бу йўл шуғулланувчилар учун қулай ва бажаришга оз вақт сарфланса ҳамда бу билан самарали натижаларга эришилса шу услуб амалда қўлланилади. Албатта, жисмоний тарбия жараёнида бирор бир услубни қўллашда ҳаракатлар хусусиятларига шунингдек шуғулланувчилар имкониятларига мувофиқ иш тутиш керак. Жисмоний машқларни қийинлик даражаси уларнинг координацион мураккаблиги ва бажаришга сарф этиладиган жисмоний кучни миқдори ҳисобга олинади. Лекин бу кўрсаткичлар ўзаро мувофиқ бўлмайди. Бажара олиш меъёрини таъмин этишда топшириқни бажаришга бевосита таъминлашга қаратилган махсус восита ва услублардан фойдаланиш жуда муҳим роль ўйнайди. Индивидуаллаштириш деганда, бутун жисмоний тарбия жараёнини шундай ташкил этишга ва унинг хусусий воситаларидан, услублари ва машғулот шаклларидан индивидуал тарзда ёндашилади ва яратилган бўлади. Машғулотларни индивидуаллаштириш ёки машқларни шуғулланувчиларнинг ёш, жинс ва жисмоний тайёргарлик ҳамда имкониятларига мувофиқ ўргатиш жараёни ўзига хос восита ва услубларни талаб этади. Организмнинг функционал имкониятлари доимо бир хил бўлмайди. Ёш, жинс ва тайёргарлик даражаси бир хил бўлган гуруҳларда ҳам ҳамманинг шахсий қобилиятлари мос келмайди. Шунинг учун ҳаракатларни ўзлаштиришда ва жисмоний юкламаларни организмга мос келиши ҳамда организмнинг жисмоний машқлар таъсирига мослашув жараёнларида ҳам тафовутлар мавжуд бўлади. Бу тафовутларнинг барчаси жисмоний тарбияда ҳаракат малака ва кўникмаларини шакллантириш, жисмоний машқларга ўргатиш жараёнларини қатъий мослаштириш яъни индивидуаллаштиришни талаб этади. Download 319.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling