Солиқ тўловчилар, солиққа объекти ва солиқ солинадиган база. - Солиқ тўловчилар
- Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ тўловчилари деб қуйдагилар эътироф этилади:
- 1) Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган жисмоний шахслар;
- 2) Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан даромад оливчи Ўзбекистон Республикасининг манбаларидан даромад оливчи норезидент бўлган жисмоний шахслар.
- Солиқ солиш объекти
- Солиқ тўловчининг жами даромади жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланади.
-
Солиқ тўловчилар, солиққа объекти ва солиқ солинадиган база. - Солиқ солинадиган база жами даромаддан келиб чиқиб, солиқ солишдан озод қилинган даромадлар чегирилган ҳолда аниқланади. Агар солиқ тўловчининг даромадидан унинг ихтиёрига кўра, суд ёки бошқа органларнинг қарорига биноан бирон бир ушлаб қолишлар амалга оширилса, бундай ушлаб қолишлар солиқ солинадиган базани камайтирмайди.
Жисмоний шахсларнинг жами даромадларига қуйидагилар киради. - 1) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар;
- 2) мулкий даромадлар;
- 3) моддий наф тарзидаги даромадлар;
- 4) бошқа даромадлар
- Иш берувчи билан меҳнатга оид муносабатларда бўлган ва тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ ишларни бажараётган жисмоний шахсларга ҳисобланадиган ва тўланадиган барча тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар деб эътироф этилади.
- Иш берувчи билан меҳнатга оид муносабатларда бўлган ва тузилган меҳнат шартномасига (контрактига) мувофиқ ишларни бажараётган жисмоний шахсларга ҳисобланадиган ва тўланадиган барча тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар деб эътироф этилади:
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг қабул қилинган шакллари ва тизимларига мувофиқ ишбай нархлар, тариф ставкалари ва мансаб маошларидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқатда бажарилган иш учун ҳисобланган иш ҳақи;
Do'stlaringiz bilan baham: |