Мавзу: жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғИ


Солиқ амалиётида солиқларни ундиришнинг тўртта усули мавжуд


Download 63.71 Kb.
bet4/11
Sana23.06.2023
Hajmi63.71 Kb.
#1651721
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
portal.guldu.uz-ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ЕР СОЛИҒ

Солиқ амалиётида солиқларни ундиришнинг тўртта усули мавжуд:

  • Солиқ амалиётида солиқларни ундиришнинг тўртта усули мавжуд:
  • Кадастрли усул;
  • даромад эгасининг уни манбадан олгунигача (тўлов манбаида солиқ ундириш);
  • даромад эгасининг даромадни олганидан сўнг (декларация усули);
  • маъмурий усул.
  • Биринчи усул бевосита реал солиқларни ҳисоблаш учун фойдаланиладиган объектлар (ер, иморатлар ва шу кабилар)нинг баҳоси ва ўртача даромадлилиги тўғрисидаги маълумотларга эга бўлган кадастр ёки реестрдан фойдаланилишини тақозо этади.
  • Олий белгиларига кўра таснифланадиган объектнинг тавсифномаси кадастрнинг қурилишига асос бўлади. Масалан, ер кадастрини тузишда турли туманлардаги айни бир хилдаги ер участкалари сифати, жойлашган жойи, фойдаланилиши ва бошқа белгиларига кўра гуруҳланади. Хар бир гуруҳ учун майдон бирлигининг қатор йиллар учун ўртача даромадлилиги белгиланади. Бошқа ҳамма ер участкалари майдон бирлигидан солиқ ставкаси белгиланган у ёки бошқа тоифага тенглаштирилади.
  • Солиқни тўлашнинг кадастрли усулининг ўзига хос хусусияти сифатида шуни ажратиб кўрсатиш керакки, солиқнинг тўланиши пайти даромаднинг олиниши пайти билан асло боғлиқ бўлмайди, чунки бундай усулда мол-мулк унинг тахмин қилинадиган даромадлилигининг ташқи белгилари асосида баҳоланади.
  • Ўзбекистон Республикасида ер солиғи кадастли усулда ундирилади. Бунда ерларнинг унумдорлиги (бонитети) ҳисобга олинган холдаги жадвал шаклидаги ер солиғини ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳар йилги бюджет параметрлари тўғрисидаги қарори билан тасдиқланади.
  • Кадастрли усулда шаҳарлар ва шаҳар қўрғонларида ер солиғи ставкаларини ишлаб чиқишга улар худудини шаҳар айрим туманлари ерлари ҳамда инфратузилмасини иқтисодий баҳолаш қиймати бўйича комплекс тарзда баҳолаш асос қилиб олинган.

Меъёрий-ҳуқуқий асослари

  • Меъёрий-ҳуқуқий асослари
  • Жамиятимиздаги барча жараёнлар каби ерни солиққа тортиш тизимини ҳам энг аввало, бошланғич ва асосий ҳуқуқий пойдевор сифатида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тартибга солади.
  • Конституциянинг 55-моддасида қуйидагича таъриф билан мустаҳкамланган: "Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий заҳиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.“
  • Айтиш мумкинки, ер солиғи ставкалари ошириб келинишидан биринчи мақсад даромадга солиқларнинг солиқ юкидаги улушини ер ва бошқа ресурс солиқларига ўтказиб бориш бўлса, иккинчиси мамлакатимизда қониқарсиз аҳволда бўлган ресурслардан фойдаланишда субъектларни тежамкорликка ўргатишдир. Айнан шу масала, кўриниб турибдики, дастлаб Конституцияда қатъий инобатга олинган. (51, 123-моддалар хақида эслатиш)

Download 63.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling