Ер солиғини бутун тафсилотлари билан тартибга солувчи меъёрий ҳужжат - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 27 мартдаги 1118-сон билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат Солиқ Қўмитасининг 2002 йил 21 январдаги 19 ва 2002-20-сон қарори билан тасдиқланган "Ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқномадир. Ушбу Йўриқномага қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган: - Ер солиғини бутун тафсилотлари билан тартибга солувчи меъёрий ҳужжат - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 27 мартдаги 1118-сон билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат Солиқ Қўмитасининг 2002 йил 21 январдаги 19 ва 2002-20-сон қарори билан тасдиқланган "Ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқномадир. Ушбу Йўриқномага қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:
- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 19 февралда 1118-1-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат Солиқ Қўмитаси Қарори;
- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2005 йил 08 февралда 1118-2-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат Солиқ Қўмитаси Қарори;
- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 10 апрелда 1118-3 -сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат Солиқ Қўмитаси Қарори.
- Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги қонунининг 7-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Юқоридаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардаги ўзгаришлар қаторида яна бир муҳим бир ўзгариш шуки, 2008 йил 1 январдан кучга кирган янги таҳрирдаги Солиқ кодексида белгиланган имтиёзлар бевосита мўлжалланган мақсадда фойдаланилмаётган ер участкаларигагина эмас, балки ердан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган ер участкаларига ҳам татбиқ этилмайди. - Юқоридаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардаги ўзгаришлар қаторида яна бир муҳим бир ўзгариш шуки, 2008 йил 1 январдан кучга кирган янги таҳрирдаги Солиқ кодексида белгиланган имтиёзлар бевосита мўлжалланган мақсадда фойдаланилмаётган ер участкаларигагина эмас, балки ердан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган ер участкаларига ҳам татбиқ этилмайди.
- Шу муносабат билан ер солиғи бўйича имтиёзларга эга бўлган барча юридик ва жисмоний шахслар ер участкасига бўлган ўз ҳуқуқларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишлари зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |