Жисмоний шахслар учун имтиёзлар (давоми) - 7) Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар оладиган фуқаролар (шу жумладан вақтинча юборилган ёки хизмат сафарига юборилган фуқаролар). Мазкур имтиёз тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси, ногироннинг махсус гувоҳномаси, Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатиш иштирокчисининг гувоҳномаси, шунингдек ваколатли органлар томонидан берилган ва имтиёзлар бериш учун асос бўладиган бошқа ҳужжатлар асосида берилади;
- 8) шахсий пенсия тайинланган шахслар;
- 9) кўчириб келтирилган фуқаролар келиб жойлашган ер участкалари бўйича - ер участкалари берилган пайтдан эътиборан беш йилгача;
- 10) шахслар - уларга якка тартибдаги уй-жой қурилиши ва деҳқон хўжалиги юритиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида берилган ер участкалари бўйича - ер участкаси берилган ойдан кейинги ойдан эътиборан икки йил муддатга.
ЖШлар учун ер солиғини ҳисоблаб чиқариш тартиби - Ер солиғини ҳисоблаб чиқариш давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
- Давлат солиқ хизмати органлари ер солиғини тўловчилар бўлган жисмоний шахсларнинг ҳисобини мунтазам юритади.
- Солиқ кодексининг 290-моддасида кўрсатилган имтиёзларни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ер участкаси жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига ушбу имтиёзларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни мустақил равишда тақдим этади.
- Ер солиғи суммаси ва уни тўлаш муддатлари кўрсатилган тўлов хабарномаси жисмоний шахсларга давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳар йили 1 майдан кечиктирмай топширилади.
ЖШлар учун ер солиғи тўлаш тартиби - Ер солиғи ер участкасининг мулкдори, ерга эгалик қилувчи, ердан фойдаланувчи ёки ижарачининг яшаш жойидан қатъи назар, ер участкаси жойлашган ҳудуддаги туман ёки шаҳарнинг маҳаллий бюджетига тўланади.
- Йил мобайнида ажратилган ер участкалари учун ер солиғи жисмоний шахслар томонидан ер участкаси ажратилганидан кейинги ойдан эътиборан тўланади.
- Ер участкаси майдони камайтирилган тақдирда, ер солиғини тўлаш ер участкаси камайтирилган ойдан эътиборан тўхтатилади (камайтирилади).
Do'stlaringiz bilan baham: |