Мавзу: жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғИ


Жисмоний шахслар учун имтиёзлар (давоми)


Download 63.71 Kb.
bet10/11
Sana23.06.2023
Hajmi63.71 Kb.
#1651721
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
portal.guldu.uz-ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ЕР СОЛИҒ

Жисмоний шахслар учун имтиёзлар (давоми)

  • 7) Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар оладиган фуқаролар (шу жумладан вақтинча юборилган ёки хизмат сафарига юборилган фуқаролар). Мазкур имтиёз тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси, ногироннинг махсус гувоҳномаси, Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатиш иштирокчисининг гувоҳномаси, шунингдек ваколатли органлар томонидан берилган ва имтиёзлар бериш учун асос бўладиган бошқа ҳужжатлар асосида берилади;
  • 8) шахсий пенсия тайинланган шахслар;
  • 9) кўчириб келтирилган фуқаролар келиб жойлашган ер участкалари бўйича - ер участкалари берилган пайтдан эътиборан беш йилгача;
  • 10) шахслар - уларга якка тартибдаги уй-жой қурилиши ва деҳқон хўжалиги юритиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида берилган ер участкалари бўйича - ер участкаси берилган ойдан кейинги ойдан эътиборан икки йил муддатга.

ЖШлар учун ер солиғини ҳисоблаб чиқариш тартиби

  • Ер солиғини ҳисоблаб чиқариш давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
  • Давлат солиқ хизмати органлари ер солиғини тўловчилар бўлган жисмоний шахсларнинг ҳисобини мунтазам юритади.
  • Солиқ кодексининг 290-моддасида кўрсатилган имтиёзларни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ер участкаси жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига ушбу имтиёзларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни мустақил равишда тақдим этади.
  • Ер солиғи суммаси ва уни тўлаш муддатлари кўрсатилган тўлов хабарномаси жисмоний шахсларга давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳар йили 1 майдан кечиктирмай топширилади.

ЖШлар учун ер солиғи тўлаш тартиби

  • Ер солиғи ер участкасининг мулкдори, ерга эгалик қилувчи, ердан фойдаланувчи ёки ижарачининг яшаш жойидан қатъи назар, ер участкаси жойлашган ҳудуддаги туман ёки шаҳарнинг маҳаллий бюджетига тўланади.
  • Йил мобайнида ажратилган ер участкалари учун ер солиғи жисмоний шахслар томонидан ер участкаси ажратилганидан кейинги ойдан эътиборан тўланади.
  • Ер участкаси майдони камайтирилган тақдирда, ер солиғини тўлаш ер участкаси камайтирилган ойдан эътиборан тўхтатилади (камайтирилади).

Download 63.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling