| | | | | | | | | | - Мақсадли фондларсиз даромадларнинг турлари
| | | | | | | | | | | | | | | - 3. Ресурс тўловлари ва мулк солиғи
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | - Даромадлар, мақсадли жамғармаларсиз - жами
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | - Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи
| | | | | | | | | | | | | | - Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи
| | | | | | | - Қатъий белгиланган солиқ тушуми
| | | | | | | - Ободон. ва ижт. инфратузилмани ривожлантириш солиғи
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | - Ресурс тўловлари ва мол-мулк солиғи
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | - Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ
| | | | | | | - Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ
| | | | | | | - ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН УНДИРИЛАДИГАН ЕР СОЛИҒИНИ ТЎЛОВЧИЛАРИ
- Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар
- Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАЪСИС ЭТИЛГАН ЁКИ РЎЙХАТГА ОЛИНГАН, ШУНИНГДЕК, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАН ТАШҚАРИДА РЎЙХАТГА ОЛИНГАН, БИРОҚ БОШ КОРХОНАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХУДУДИДА ЖОЙЛАШГАН ЮРИДИК ШАХСЛАР
- БОШ КОРХОНАСИ ЧЕТ ЭЛДА ТАЪСИС ЭТИЛГАН ВА РЎЙХАТГА ОЛИНГАН, ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА БЎЛИНМАЛАРИ МАВЖУД БЎЛГАН ЮРИДИК ШАХСЛАР
- ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН УНДИРИЛАДИГАН ЕР СОЛИҒИНИ ТЎЛОВЧИЛАРИ
- Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар
- Мулк, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари
- ЎзР ВМ, ҚР Вазирлар Кенгаши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижарага берилган ер участкалари учун тўланадиган ижара ҳақи ер солиғига тенглаштирилади. Ер участкаларини ижарага олган жисмоний шахсларга ер солиғини тўловчилар учун белгиланган имтиёзлар, солиқни ҳисоблаб чиқариш ва солиқни тўлаш тартиби татбиқ этилади.
- Уй-жой, яшаш учун мўлжалланмаган иморат ва иншоотлар мерос бўйича ўтиши билан биргаликда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи ва фойдаланиш ҳуқуқи ўтган ер участкалари учун ер солиғи мерос қолдирувчининг солиқ мажбуриятлари ҳисобга олинган ҳолда меросхўрлардан ундирилади.
Қуйидагиларга солиқ солиш объекти сифатида қаралмайди: - аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари. Аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари жумласига қуйидагилар киради:
- майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, суғориш тармоғи, соҳил бўйи ерлари ва бошқа шу каби ерлар;
- аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерлар (дарахтзорлар, боғлар, сайилгоҳлар, хиёбонлар, шунингдек ариқ тармоқлари эгаллаган ерлар);
- коммунал-маиший ерлар (қабристонлар, чиқиндиларни зарарсизлантириш ва уларни утилизация қилиш жойлари ва бошқа шу каби жойлар);
- захира ерлар.
- ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН УНДИРИЛАДИГАН ЕР СОЛИҒИНИНГ СОЛИҚ СОЛИШ ОБЪЕКТИ
- 1) деҳқон хўжалиги юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари;
- 2) якка тартибда уй-жой қурилиши учун мерос қилиб қолдириладиган, умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари;
- 3) жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун берилган, шунингдек якка тартибдаги гаражлар эгаллаган ер участкалари;
- 4) хизмат юзасидан берилган чек ерлар;
- 5) мерос бўйича, ҳадя қилиниши ёки олиниши натижасида уй-жой ва иморатлар билан биргаликда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтган ер участкалари;
- 6) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулк қилиб олинган ер участкалари;
- 7) тадбиркорлик фаолияти юритиш учун фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкалари.
Кўп квартирали уйлар эгаллаган ер участкалари солиқ солиш объекти бўлмайди (тадбиркорлик фаолияти юритиш учун фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкалари бундан мустасно) - Кўп квартирали уйлар эгаллаган ер участкалари солиқ солиш объекти бўлмайди (тадбиркорлик фаолияти юритиш учун фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкалари бундан мустасно)
- Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг ер участкаларининг майдонига доир маълумотлари солиқ солинадиган базадир.
- Жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун фуқароларга берилган, шунингдек якка тартибдаги гаражлар эгаллаган ер участкаларининг майдонлари бўйича солиқ солинадиган база ушбу ер участкаларини берган ташкилотлар бошқарув органларининг маълумотлари бўйича аниқланади.
- Хизмат юзасидан берилган чек ерларнинг майдонлари бўйича солиқ солинадиган база ўз ходимларига ер участкалари берган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маълумотлари бўйича аниқланади.
Ернинг асосий фойдаланиш мақсадига ва солиқ тўловчиларнинг категориясига қараб ер солиғининг ставкалари бир неча турларга бўлинади: - Жамоа қишлоқ хўжалик суғориладиган ерларидан фойдаланганлик учун (ПҚ №1675 19-илова 1-жадвал )
- Лалмикор экинзорлар, бўз ерлар ва кўп йиллик кўчатзорлардан фойдаланганлик учун (19-илова 2-жадвал)
- Суғорилмайдиган хашакзорлар ва яйловлардан фойдаланганлик учун (19-илова 3-жадвал)
- Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришида фойдаланилмайдиган бошқа ерлар учун (4-жадвал)
- Тошкент шахар ер участкаларидан фойдаланганлик учун (5-жадвал)
- Шахар ва қўрғонларда ер участкаларидан фойдаланганлик учун (6-жадвал)
- Корхона, муассасалар ва ташкилотлардан қишлоқ жойларда жойлашган ер участкаларидан фойдаланганлик учун (7-жадвал)
- Фуқаролардан қишлоқ жойларда жойлашган ер участкаларидан фойдаланганлик учун (8-жадвал)
Do'stlaringiz bilan baham: |