Мазкур Қонунда "Ер тўғрисида"ги Қонунда мужассам этилган асосий тамойиллар сақлаб қолинди, бинобарин ер солиғи тўловчилари, бундай солиқ ставкаларини тамойиллари, ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби, ушбу солиқ бўйича имтиёзлар белгилаб қўйилди. - Мазкур Қонунда "Ер тўғрисида"ги Қонунда мужассам этилган асосий тамойиллар сақлаб қолинди, бинобарин ер солиғи тўловчилари, бундай солиқ ставкаларини тамойиллари, ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби, ушбу солиқ бўйича имтиёзлар белгилаб қўйилди.
- ДСҚ Молия вазирлиги билан биргаликда ер солиғи ставкаларини ер участкалари туман, шаҳар ва қўрғон ҳудудида жойлашганлигини инобатга олган ҳолда белгилаш тамойилларини ишлаб чиқди. Қишлоқ хўжалиги ихтиёрида бўлмаган ерлар ҳамда фуқароларнинг томорқа ерлари муҳандислик коммуникациялари билан таъминланганлик даражасига, жойлашувига, туманларнинг ва шаҳарчаларнинг ҳудудида инфратузилма мавжудлигига қараб иқтисодий зоналарга бўлинди.
- Масалан, Тошкент шаҳри ҳудуди 14 та, вилоят марказлари ва йирик шаҳарлар ҳудуди 4 та, ўрта шаҳарлар ҳудуди 3 та, кичик шаҳарлар ва қўрғонлар ҳудудлари иккита иқтисодий зонага бўлинди. Қишлоқ жойлардаги ерлар иккита йирик зонага, яъни суғориладиган ҳамда лалми-яйлов ерлар зонасига бўлинди.
Ер солиғи жорий этилгач, давлат солиқ хизмати органлари шаҳарлар ва қўрғонларда ерларни ҳисобга олиш иши олиб борилмаганлиги сабабли, ердан фойдаланувчиларни ҳамда улар эгаллаб турган ер майдонларини аниқлашда муайян қийинчиликларга дуч келдилар. - Ер солиғи жорий этилгач, давлат солиқ хизмати органлари шаҳарлар ва қўрғонларда ерларни ҳисобга олиш иши олиб борилмаганлиги сабабли, ердан фойдаланувчиларни ҳамда улар эгаллаб турган ер майдонларини аниқлашда муайян қийинчиликларга дуч келдилар.
- Бу муаммони ҳал этиш учун ДСҚ ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамаси 1994 йил 31 декабрда "Ўзбекистон Республикасида ерлардан фойдаланишни ялпи инвентаризациядан ўтказиш тўғрисида"ги 636-сонли Қарорини қабул қилди. Бу иш кўп жиҳатдан ердан фойдаланувчиларнинг тўлиқ ҳисоби юритилишини ва айниқса, уларнинг шаҳар ва қўрғонларда ер солиғи тўлашга жалб этилишини таъминлади.
- Халқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотлар олиб борилиши муносабати билан "Ер солиғи тўғрисида"ги Қонун такомиллаша борди, унга бир қанча ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, 1995 йилдаги белгиланганига кўра, солиқ бўйича имтиёзлар мўлжалланган мақсадда фойдаланилмаган ер участкаларига нисбатан татбиқ этилмайдиган бўлди. Бу меъёр “Ер тўғрисида”ги Қонунга асосланган бўлиб, Қонунга кўра ерлар қайси мақсадда фойдаланиш учун берилган бўлса, улардан айнан шу мақсадда фойдаланилиши шарт қилиб белгиланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |