1991 йил "Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида"ги Қонун қабул қилинган. Унда фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, маҳсулот сотиш солиғи ва бошқа солиқларни тўлаш тартиби белгиланган бўлсада, ер солиғи тўлаш назарда тутилмаган эди. Аммо, 1990 йилда қабул қилинган "Ер солиғи тўғрисида"ги Қонунда ердан фойдаланиш учун ҳақ тўланиши асосий тамойил сифатида мужассамланган эди. - 1991 йил "Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида"ги Қонун қабул қилинган. Унда фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, маҳсулот сотиш солиғи ва бошқа солиқларни тўлаш тартиби белгиланган бўлсада, ер солиғи тўлаш назарда тутилмаган эди. Аммо, 1990 йилда қабул қилинган "Ер солиғи тўғрисида"ги Қонунда ердан фойдаланиш учун ҳақ тўланиши асосий тамойил сифатида мужассамланган эди.
- Мазкур Қонуннинг 16-моддасида ёзилганидек, ер учун ҳақ ҳар йили ер солиғи шаклида олинади, унинг миқдори ер участкасининг сифатига, жойлашишига ва сув билан таъминланиш даражасига қараб белгиланади. Халқ депутатлари Кенгашлари ерни ижарага берган тақдирда, ер учун тўлов миқдори тарафларнинг келишувига мувофиқ белгиланадиган ижара ҳақи шаклида олинади.
Бироқ ердан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш кейинроқ, 1993 йил қабул қилинган "Ер солиғи тўғрисида"ги Қонунга биноан жорий этилди. - Бироқ ердан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш кейинроқ, 1993 йил қабул қилинган "Ер солиғи тўғрисида"ги Қонунга биноан жорий этилди.
- Олий Кенгашнинг "Ер солиғи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги 1993 йил 6 майда қабул қилинган қарори билан ер солиғини 1994 йил 1 январдан эътиборан жорий этиш белгиланди. Жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари ҳамда деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга алоқадор ташкилотлардан эса бундай солиқ 1995 йил 1 январдан бошлаб ундириладиган бўлди.
- Бу кечиктириш замирида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларининг молиявий аҳволини енгиллаштириш муддаоси ётар эди. Ўша кезлари қишлоқ хўжалик ерларидан солиқнинг асослантирилган ставкалари йўқлиги ҳам бир жиҳатдан шундай иш тутилишига сабабчи бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |