Мавзу: Жисмоний тарбия мутахассисларининг касбий маҳоратларини такомиллаштириш
Download 0.49 Mb.
|
406-15
Ўзлаштиришни назорат қилиш: Ўрта мактабда ҳам, Олий таълимда ҳам фанларни тўла ўзлаштириш замон талаби бўлиб қолмоқда. Бунинг учун ҳамма ишларни илмий асосда ташкил этиш зарур. Ҳозирги вақтда профессор-ўқитувчилар, ўқувчи ва талабаларнинг ўқув жараёнини жадаллаштириш борасида катта ишлар амалга оширилмокда. Ўқув жараёнини муваффақиятли ва серунум ташкил этишда ўқитуви ва талабаларнинг меҳнат фаолиятларини чуқур ўрганиш муҳим роль ўйнайди. Шунинг учун ўқув режасини тузишда ва улардаги фанларни дарс жадвалларига жойлаштиришда ҳар томонлама ўйлаб иш юритиш мақсадга мувофиқдир. Ўқитиш жараёнинг турли шакллари орқали талабаларга чуқур ва пуҳта билим берилади, уларда онглилик шакллантириб борилади. Маърузалар ҳамда бошқа турли хил амалий машғулотлар вақтида асосий диққат-эътибор талабаларнинг мустақил фикр юритиш фаолиятини тўла шакллантириш ва ўстиришга қаратилади. Эндигина вазифа талабаларга турли фанлар бўйича берилган билимларни ўзлаштирилиш даражасини белгилаш, ҳисобга олиш, синаб кўриш ва баҳолашдир. Маърузалар вақтида баъзан эса савол жавоб тариқасида йўл-йўлакай талабаларнинг билимларини ўзлаштириш даражасини текшириш ва ҳисобга олиб бориш мумкин. Ўзлаштиришни ҳисобга олишнинг муҳим томони шундаки, у талабанинг у ёки бу маъруза ва амалий машғулотларда қайси материални кай даражада ўзлаштирилганлигини ва нима устида янада кўпроқ ишлаш лозимлигини аниқлаб олишда профессор-ўқитувчиларга яқиндан ёрдам беради. Талабаларнинг ўтилган маъруза ва амалий машғулотларни яхши ва атрофлича ўзлаштиришининг гарови ҳар бир маъруза ва амалий машғулотга пухта тайёргарлик кўриш ҳамда унинг кўргазмали қуроллар воситасида қизиқарли ва жонли ўтилишидир. Бу эса ўқитувчининг илм-фан соҳасидаги билим бойлиги ва ўқитиш ишида орттирган тажрибасига боғлиқдир. Демак, ҳар бир маъруза ва машғулотдан олдин унга жиддий тайёргарлик кўрилиши, ушбу соҳадаги ахборот, сўнгги фақт ва материалларнинг умумлаштириб борилиши, улардан илмий хулосалар ва умумлашмалар чиқарилиши талаб этилади. Ўтиладиган ҳар бир мавзу олдинги ва кейинги мавзулар билан боғланиши, уларнинг бири иккинчисини тўлдириши зарурлигини кўзда тўтилади.
Жисмоний тарбияда ҳисобга олиш икки хил шаклда олиб борилади. Дастлабки ҳисобга олиш. Бунда талабанинг дастлабки жисмоний тайёргарлиги текширилади. Доимдй ҳисобга олишда талабаларнинг жисмоний тайёргарлиги ҳар бир дарс ва ўқув машғулотларида ва ҳар бир чоракда ёки ўқув йили ярмида ва якунида назорат дарслари орқали текширилади. Жисмоний тарбияда ўзлаштириш деганда жисмоний тарбия таъсирида жисмоний фазилатларни риволаниши ҳамда организм биологик функцияларини такомиллашувидир. Бунинг учун албатта шуғулланувчилар назорат меъёрлари орқали жисмоний тайёргарлик даражасини намоён этадилар. Назорат меъёрлари ёш ва жинс қобилиятларига мувофиқ тузилган бўлади. Ҳозирги кунда "Алпомиш ва Барчиной" тест синовлари ҳам жисмоний тайёргарликни текшириш назорат меъёрлари бўлиб хизмат хилади. Ҳозирги кунда умум ўрта, ўрта махсус ва Олий таълим тизимида талабаларнинг амалий ва назарий билимлари Рейтинг назорати орқали текширилиб борилади ва баҳоланади. Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling