Мавзу: Жисмоний тарбия мутахассисларининг касбий маҳоратларини такомиллаштириш


Магистрлик диссертациясининг мақсади ва вазифалари


Download 0.49 Mb.
bet2/53
Sana11.01.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1089178
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
406-15

Магистрлик диссертациясининг мақсади ва вазифалари: магистрлик диссертациясида жисмоний тарбия ва спорт машғулотларида талабаларнинг малакаларини шакллантиришни амалга оширувчи жисмоний тарбия дарсларида ўқув, услубий, таълим ва тарбия жараёнларини тахлил этиш ва ўрганиш.
Магистрлик диссертациясининг тадқиқот объекти ва предмети: магистрлик диссертациясида тадқиқот объекти Андижон вилоят олийгоҳ талабаларининг ўқув-услубий, илмий, таълим ва тарбия жараёнларини ташкил этилиши ва ўтказилиш жараёнлари ўрганилган. Тадқиқотларда кундузги бўлим талим олаётган 250 нафар талабалар иштирок этганлар.
Магистрлик диссертациясини ҳорижи ва маҳаллий адабиётларда ўрганиш даражаси: магистрлик диссертацияси мавзуси мустақиллик йилларида Республика олий ўқув юртларида жисмоний тарбия ва спорт мутахассислари тайёрлашни такомиллаштириш жараёнлари Олий ва Ўрта махсус таълим Вазирлиги доирасида бир неча бор ўрганилиб, вазирликнинг йиғилишларида мухокама қилиниб келинмоқда. Коллегия йиғилишларининг қарор ва кўрсатмалари тегишли таълим муассасаларида мухокама қилиниб келинган.
Шунингдек жисмоний тарбия ва спорт мутахассислари тайёрлаш жараёнларини такомиллаштириш бўйича илмий ва услубий ишлар ҳорижий ва қўшни мамлакатлардаги холати ҳам ўрганилган.
Магистрлик диссертацияси бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар услубиёти: магистрлик диссертациясида илмий тадқиқотнинг адабиётлар таҳлили, педагогик назорат, эксперимент, натижаларини математик статистик таҳлил этиш, тиббий-биологик ҳамда рухий назорат услубларидан кенг фойдаланилди. Магистрлик диссертациясини тайёрлаш жараёнида ДТС, ўқув-режа, ишчи ўқув дастурлар ва бошқа зарурий хужжатлар тахлил этилди. Шу билан бирга магистрлик диссертациясини ёзишда интернет материалларидан ҳам фойдаланилди.
Магистрлик диссертациясида илмий янгиликлар ва уларнинг асосланганлиги: Магистрлик диссертацияси натижалари жисмоний тарбия ва жисмоний маданият таълим йўналиши бакалавр мутахассисларини тайёрлаш жараёнларини такомиллаштириш, бакалавр мутахассисларининг таълим ва тарбия жараёнида олган билим ва малакаларининг шаклланганлик даражалари, назарий, амалий ва касбий ҳамда илмий-услубий тайёргарликларини иш фаолиятида уйғунлаштириб олиб борилишини таъминлайди. Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият мутахассисларини таълим ва тарбия жараёнларида замонавий педагогик технологиялардан кенг фойдаланишни ташкил этиш.
Магистрлик диссертацияси мавзуси бўйича олиб борилган илмий тадқиқот ишларида жисмоний тарбия ва жисмоний маданият йўналиши бакалаврлари ҳамда жисмоний тарбия ва жисмоний маданият мутахассислиги магистрларининг давлат таълим стандартлари, наъмунавий ва ишчи ўқув режалари, мутахассислик, ихтисослик, танлов ва қўшимча фанлардан наъмунавий ва ишчи дастурлар, талабалар назарий ва амалий машғулотларнинг материаллари ҳамда талабаларнинг назарий ва амалий фанлардан ўзлаштириш даражаларини рейтинг назорати шакллари тахлил этилди.
Давлат таълим стандартларида жисмоний тарбия ва жисмоний маданият мутахассислари тайёрлаш жараёнларида муҳим бўлган мутахассислик, ихтисослик, танлов ва қўшимча фанларнинг мазмуни ва шакллари келтирилади. Наъмунавий ва ишчи ўқув режаларда талабалар ўрганадиган фанларнинг семестрлардаги тақсимоти ва хажми соатларда кўрсатилади. Наъмунавий ва ишчи дастурларда фаннинг маъруза, амалий, семинар, лаборатория ва мустақил машғулотларнинг мавзулари уларга ажратилган соатлар, машғулот давомида фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати ҳамда талабалар билимини назорат қилиш мезонлари ва шакллари келтирилади.
Магистрлик диссертацияси мавзуси бўйича олиб борилган педагогик амалиёт жараёнларида жисмоний тарбия ва жисмоний маданият йўналиши бакалаврларининг таълим тарбия, спорт соғломлаштириш ҳамда илмий-услубий жараёнлари ўрганилди. Талабалар билан маъруза, амалий, семинар, лаборатория ва мустақил машғулотлар ташкил этилди. Мутахассислик, танлов ва қўшимча фанлар бўйича ўқув материаллари, дарс баёнлари, назорат меъёрлари ишлаб чиқилди. Талабалар малакавий амалиёти, битирув малакавий иш тайёрлаш, курс ишлари бажариш бўйича тавсиялар бериб борилди. Талабалар гуруҳига кураторлик қилиб спорт соғломлаштириш ишлари, маънавий ва маърифий тадбирлар ташкил этилди.
Магистрлик диссертацияси илмий тадқиқот натижаларини амалий аҳамияти ва тадбиқи: Диссертация мавзуси бўйича олиб борилган илмий тадқиқот ишлари Андижон давлан университети талабалари билан жисмоний тарбия, спорт ва соғломлаштириш жараёнларига тадбиқ этилди. Олинган натижаларга мувофиқ Олий ўқув юртлари талабалари билан ташкил этилган жисмоний тарбия, спорт ва соғломлаштириш тадбирлари уларни жисмоний баркамол маънавий етук қилиб тарбиялаш билан бирга замон талабларига мувофиқ бўлган мутахассислар бўлиб етишларини кафолатлайди. Жисмоний тарбиянинг мақсади талабаларни жисмонан шакллантириш ва уни касбга, турмушга ва хаётга тадбиқ этишдир.
Машғулотлар жараёнида жисмоний тарбия ва спорт сохаси бўйича ўз олдига қуйидаги тарбиявий умумтаълим, соғломлаштириш каби мақсадларни қўяди:

  • соғлом хаёт кечириш учун жисмоний тарбия машғулотлари билан мунтазам шуғулланиш, кун тартибига риоя қилиш, кунлик ҳаракат меёърига бўй суниш ва уни бажариш;

  • назарий ва амалий билимларни жисмоний тарбия машғулотлари орқали ҳаракат малакаларини шакллантириш ва такомиллаштириш.

  • Жисмоний имкониятларни тўлиқ қўллаш, касалликларнинг олдини олиш, соғликни сақлаш ва уни мустаҳкамлаш, ўз-ўзини химоялаш;

  • Жисмоний тарбиянинг назарий билимларини унинг услуб ва кўрсатмаларини эгаллаш, жисмоний машғулотлардан тўғри фойдаланиш ва келгуси йўриқчи ва ҳар хил ўйинлар бўйича хакамлар хайъатига аъзо бўлиш ва мусобақаларда хакамлик қила билиш ва уларни ташкил қилиш малакаларига эга бўлиш.




Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling