Мавзу: Жисмоний тарбия мутахассисларининг касбий маҳоратларини такомиллаштириш


Download 0.49 Mb.
bet8/53
Sana11.01.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1089178
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   53
Bog'liq
406-15

Бошланғич гуруҳ жисмоний тарбия ўқитувчилари: таълим муассасаларида бошланғич гуруҳ ўқувчилари билан жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш. Бошланғич синфларда жисмоний тарбия тадбирларининг мақсади Соғломлаштириш, Жисмонан ривожлантириш. Бошланғич синфларда жисмоний тарбия тадбирларининг вазифаси эса Ҳаётий зарур ҳаракат малака ва кўникмаларини шакллантириш, Жисмоний машқларга ўргатиш. Бошланғич синфларда жисмоний тарбия тадбирлари Жисмоний тарбия дарслари ҳамда, Жисмоний тарбиядан дарсдан ва мактабдан ташцари ишларга бўлинади.
Бошланғич синфларда Жисмоний тарбия дарслари ўқувчиларни Жисмоний машқларга ўргатиш масалаларини ҳал этади. Дарслар Ҳаракатли ўйинлар, Енгил атлетика, Кросс тайёргарлиги, Гинастика машқлари шаклида ўтказилади. Жисмоний тарбиядан дарсдан ташқари ишларга Эрталабки бадан тарбия, Дарс давомида жисмоний машқлар, Kaттa танаффуслардаги ҳаракатли ўйинлар, Умумий жисмоний тайёргарлик ва спорт тўгараклари машғулотлари, спорт мусобақалари ва байрамлари киради. Жисмоний тарбиядан Мактабдан ташқари ишларга ўқувчиларнинг сайёҳлик юришлари, туризм, спорт мактабларидаги спорт мутахассислик машғулотлари, Яшаш жойлари ва оилада жисмоний тарбия тадбирларини киритиш мумкин. Жисмоний тарбиядан дарсдан ва мактабдан ташқари ишлар давомида соғломлаштириш, Жисмонан ривожлантириш, ҳаракат малака ва кўникмаларини шакллантириш, жисмоний тарбия ва спортни оммавийлаштириш тадбирлари бажарилади.
Бошланғич синфларда жисмоний тарбия ўқитувчилари педагогика коллежларининг бошланғич синфда жисмоний тарбия бўлими ҳамда олий ўқув юртларнинг бошланғич таълим, спорт, тарбиявий иш факультетларида таълим олган ва Ўрта махсус таълим ёки Бакалавр дипломига эга бўлишлари керак. Ўрта махсус таълим дипломига эга бўлган мутахассис иш фаолиятидан ажралмаган ҳолда жисмоний тарбия ёки бошланғич таълим, спорт, тарбиявий иш мутахассислик бакалаври бўйича қўшимча таълим олиши зарур.
Спорт тренерлари Жисмоний тарбия института бакалавр ёки спорт коллежлари спорт тренерлари мутахассисликларига эга бўлган қадрлар олимпия захиралари спорт коллежлари, талабалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, олий маҳарат спорт мактаблари, ишлаб чиқариш корхоналари, қишлоқ хўжалиги уюшмалари ва аҳолига хизмат қилиш муассасаларида спорт тадбирлари, мусобақалар ва байрамлар, умумий жисмоний тайёргарлик ва соғломлаштириш, спорт тўгараклари машғулотларини олиб борадилар.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling