Мавзу: Жисмоний тарбия мутахассисларининг касбий маҳоратларини такомиллаштириш
Download 0.49 Mb.
|
406-15
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мутахассисликка кириш.
Спорт психологияси. Спорт психологияси фанини мақсади ва вазифаси. Жисмоний тарбия ва спорт психологиясида илмий тадқиқотлар олиб бориш усуллари. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар, ўқувчи талабалар, машғулотларини психологик асослари. Жисмоний тарбия дарслари ва машғулотлар олиб боришни психологик хусусиятлари. Спортга саралаш ва йўналиш тадбирларини психологик асослари. Жисмоний тарбия ўқитувчилари ва мураббийлар шахси ва фаолиятини психологик хусусиятлари. Жисмоний тарбия ўқитувчилари ва мураббийлари касб маҳоратини оширишни психологик асослари.
Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият бакалавр мутахассислиги йўналиши бўйича қуйидаги махсус фанлардаги мукаммал билимга ва кўникмаларга эга бўлиши керак. Мутахассисликка кириш. Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият бакалаври мутахассислигининг мазмуни. Жисмоний тарбия ўқитувчилари, спорт тренерлари ва мураббийлари, спорт йўриқчилари касбининг мақсади ва вазифаси. Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини касбий фаолияти. Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини касбий тайргарликлари. Жисмоний тайёргарлик, техник, тактик тайёргарлик, руҳий тайёргарлик, назарий тайёргарлик, маънавий ва маърифий тайёргарлик, умумий ва махсус тайёргарлик. Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият мутахассисларини иш ҳужжатларини тузиш. Таълим муассасаларида жисмоний тарбия тадбирлари. Яшаш жойларида жисмоний тарбия тадбирлари, ишлаб чиқариш ва саноат корхоналари ва қишлоқ хўжаликларида жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ва бошқариш. Спорт иншоотлари ва спорт жохозларидан фойдаланишни талаб қоидалари, спорт машғулотларини ташкил этиш ва бошқариш. Спорт турлари бўйича ўқув йиғин машғулотлари ўтказиш, спортга саралаш ва йўналтириш тадбирларини ташкил этиш. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш, жисмоний тарбия ва спортга доир услубий қўлланмалар, тавсияномалар, йўриқномалар, дарсликлар, илмий мақолалар, тезислар тайёрлаш ва ишлаб чиқиш. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича қарорлар ва фармонлар меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва таҳлил этиш. Оммавий жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари ташкил этиш ва бошқариш. Мактабгача муассасаларида касалхона, дам олиш масканларида жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини ташкил этиш ва бошқариш. Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият бакалаври таълим олиш даврида таълим муассасалари, жисмоний тарбия дастурида келтирилган спорт турлари бўйича назарий ва амалий билим ва малакаларига эга бўлиш керак. Ҳамда бир спорт тури бўйича мутахассисликни эгаллаб спорт бўйича биринчи даражали спортчи талабларини бажариш керак. Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият бакалаври таълим олиш даврида педагогика ва психология ҳамда спорт мутахассислиги бўйича курс ишлари бажарилиш керак. Курс иши қўл ёзма ҳолатида ёки комьпютер технологиясида ёзилиши мумкин. Курс ишида мавзу, режа, матн фойдаланилган адабиётлар рўйхати, шунингдек жадвал, расм, схема, графиклар берилиши мумкин. Бажарилган курс иши ҳажми 25 бетдан иборат бўлиши мумкин. Курс иши кафедра йиғилишида ҳимоя қилинади. Курс иши 3 йил давомида кафедрада сақланади. Курс иши мавзулари спорт тури тарихи, шаклланиши, ривожланиши, спортчиларни техник, тактик, жисмоний назарий, умумий ва махсус тайёргарлик турлари, спорт тренировкаларини ривожлантириш. Спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш. Ҳакамлик каби мавзуларни таҳлил этиш мумкин. Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият бакалавр мутахассислик бўйича назарий фанлардан ҳам курс иши бажарилади. Назарий фанлардан бажариладиган курс ишига ҳам амалий фанлардан бажарилган Курс ишларга қўйиладиган талаблар қўйилади. Назарий фанлардан курс ишлари, мавзулари кафедрада ўқув йили бошида эълон қилинади. Жисмоний тарбия назарияси ва услубиёти фанидан ёзиладиган курс ишлари жисмоний тарбиянинг назарий асослари ҳамда жисмоний тарбия услубиёти масалаларини ёритишга қаратилган бўлади. Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият бакалаври таълим олиш давомида икки боскичли малакавий амалиёт ўтадилар. Дастлабки амалий спорт турлари бўйича Лагер ўқув-йиғини ҳамда сайёҳлик юриши шаклида ўтказилиши мумкин. Лагер ўқув-йиғини амалиётида спорт турлари бўйича тренировка машғулотлари ўтказилади. Сайёҳлик юришларида табиат хуйнида сайёҳлик юришлари ташкил этилади. Жисмоний ҳаракат малака, кўникмалари такомиллаштирилади. Малакавий амалиётнинг иккинчи боскичи педагогик амалиёт шаклида ўтказилади. Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling