Мавзу: Жисмоний тарбия мутахассисларининг касбий маҳоратларини такомиллаштириш


Download 0.49 Mb.
bet15/53
Sana11.01.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1089178
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   53
Bog'liq
406-15

Сузиш ва уни ўқитиш услубиёти. Сузиш усулларини ривожланиши, сузиш спортини Ўзбекистон жисмоний тарбия тизимида тутган ўрни, таълим муассасаларида сузиш машғулотларини ташкил этиш, сузиш ҳаракатларига ўргатиш, спортча сузиш усуллари, эркин сузиш, чалқанча сузиш, делфин, брасс сузиш усуллари техникаси, сузиш ҳаракатларига ўргатиш услубиёти, сузиш усулларида старт ва бурилишлар техникаси, амалий сузиш усуллари, сувга сакраш, сув остида сузиш, синхрон сузиш, сув полоси, узоқ масофага сузиш, амалий сузиш усулларига ўргатиш техникаси, чукаётганда хуткариш усуллари, тиббий ёрдам, сузиш бўйича мусобақалар ташкил этиш, ҳакамлар вазифаси, мусобақалар ҳужжатини тузиш.
Миллий кураш усуллари ва уларни ўқитиш услубиёти: Ўзбек миллий кураш усулларини шаклланиши ва ривожланиши, Бухороча ва Фарғонача Кураш усуллари. Белбогли ва Ҳалқаро кураш усуллари. Миллий кураш усулларини Ўзбекистон жисмоний тарбия тизимида тутган ўрни. Таълим муассасаларида кураш машғулотларини ташкил этиш, кураш машғулотларида жароҳатланишни олдтнт олиш. Кураш усуллари техникасига ўргатиш услубиёти. Хужум техника ва тактикаси, миллий кураш усуллари бўйича мусобақалар ташкил этиш. Ҳакамлик қилиш. Мусобақа ҳужжатларини ташкил қилиш.
Мусикий ритмик тарбия. Мусикий ритмик тарбиянинг мақсад ва вазифаси. Жисмоний тарбия жараёнида мусикий ритмик тарбиянинг ўрни, таълим муассасаларида мусикий ритмик гимнастика машғулотлари. Мусиқа жўрлигида бажариладиган ҳаракатлар техникаси. Ритмик гимнастика ҳаракатларига ўргатиш. Мусикий ритмик гимнастикани ёшларни маънавий ва жисмоний тарбиясидаги вазифаси.
Сайёҳлик ва уни ўқитиш услубиёти. Ўзбекистонда сайёҳликни ривожланиши. Сайёҳлик турлари. Сайрлар, экскурциялар, ўлкашунослик, маънавий ва маърифий саёҳатлари. Спорт сайёҳлик турлари. Таълим муассасаларида сайёх юришларга ўргатиш. Сайёҳлик юришга, ҳаракат ва малакаларини шакллантириш, сайёх. юришларида йўналишларини аниқлаш, техникасига ўргатиш. Сайёҳлик юришларида амалий жисмоний тайёргарлик, жисмоний фазилатларни ривожлантириш.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling