Мавзу: Жисмоний тарбия мутахассисларининг касбий маҳоратларини такомиллаштириш


Download 0.49 Mb.
bet11/53
Sana11.01.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1089178
TuriДиссертация
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   53
Bog'liq
406-15

Жисмоний маданият - умумий маданиятнинг ажралмас бир қисми, ҳамда жисмоний тарбия воситаларини яратиш ва фойдаланишда жамият эришган муваффақиятларнинг йиғиндисидир. Миллатнинг жисмоний маданият ва спорт соҳасида эришган ютуқлари, аҳолининг оммавий жисмоний тарбия ва спортга жалб этилиши, мамлакатда ёшларни қолаверса аҳолини ҳамма қатламини жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишини таъминловчи воситалар-спорт иншоотлари, жихозлари, жисмоний тарбия жараёнини ташкил этувчи ва бошқарувчи мутахассис қадрлар етарлилиги ҳам жисмоний маданият савиясини белгилайди.
Спорт - инсон жисмоний баркамоллигини таъминловчи восита бўлиб, бир хил шаклдаги жисмоний машқлар ва ҳаракатлар мажмуъидир. Спорт тренировкаси педагогик хрдиса бўлиб, у спортда юксак натижаларга эришиш учун бевосита йўналтирилган махсус жисмоний тарбия жараёнидир. Бошқача қилиб айтганда, бу жисмоний тарбиянинг "спорт оркдли", спорт воситасида амалга ошириладиган жараёндир. "Спорт тренировкаси" термини билан бир қаторда "спортчини тайёрлаш" термин ҳам қўлланилади. Буларнинг тушунчаси бир-бирига жуда яқин, бироқ бир хил эмас.
Спортга ўзини бағишлаган ёшлар ўз олдиларига яқол мақсадни фўядилар, яъни спорт даражаларини эгаллаш билан бир қаторда катта мусобақаларда қатнашишни мақсад қилиб, анашу мақсадга интилишади.


1.2. ТАЛАБАЛАРНИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ДАРСДАН ТАШҚАРИ ТАДБИРЛАРДА МАЛАКАЛАРИНИ
ШАКЛЛАНТИРИШ ИШЛАР
Вазирлар махкамасининг 2001 йил 16 август 343-фармони билан тасдиқланган.
Бакалавр таълим йўналиши бўйича мутахассислар олий маълумотли мутахассисларнинг вазифасини бажара олиши, бакалавр йўналиши бўйича магистратурада таълим олиши, қўшимча таълим олиш ва малака оширишга тайёр бўлиши керак.
Жисмоний тарбия, жисмоний маданият бакалаври касб-хунар коллежлари, академик лицейлар ва умумтаълим мактаблари педагог жисмоний тарбия ўқитувчиси фаолиятида ўқув машғулотлари ташкил этиш восита ва услублари услубиётини қамраб олган фан йўналишидир.
Жисмоний тарбия, жисмоний маданият бакалаври таълим объекта касб-хунар коллежлари академик лицейлар ва умумтаълим мактаблари, мактабдан ташқари муассасаларининг ўқувчилари, жисмоний тарбия жараёни.
Жисмоний тарбия, жисмоний маданият бакалаври психологик-педагогик умумкасбий ва махсус тайёргарлигига мувофиқ. қуйидаги фаолиятни олиб боради.

  1. Таълим фаолияти: касб-хунар коллежлари, академик лицейлар, умутаълим мактаблари жисмоний тарбия, жисмоний маданият ўқитувчиси .

  2. Тарбия фаолияти: мактабдан ташқари муассасаларда таълим ва тарбиявий ишлар олиб бориш.

  3. Илмий тадқиқот фаолияти: илмий тадқиқот муассасаларида кичик илмий ходим вазифасини бажариш.

  4. Ўқув услубий фаолият: таълим бошқармасида услубий йўриқчи вазифасини бажариш.


Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling