Гимнастика ва уни ўқитиш услубиёти. Гимнастикани шаклланиши ва ривожланиши, Ўзбекистон жисмоний тарбия тизимида гимнастиканинг тутган ўрни, гимнастик ҳаракатлар атамалари. Гимнастика машғулотларида жароҳатланишни олдини олиш, таълим муассасаларида гимнастика дарсларини ташкил этишни режалаштириш ва бошқариш.
Саф машқлари. Умумривожлантирувчи машқлар. Осилишлар ва таянишлар мувозанат сақлаш машқлар, улоқтиришлар. Оддий сакрашлар, эркин машқлар, акробатика, оммавий гимнастика ҳаракатлари. Дастакли отда таяниш машқлари, қўш чўпда таяниш машқлари, яккачўп ва ҳалқаларда осилиш машқлари.
Гимнастика бўйича спорт мусобақаларини ташкил этиш ва бошқариш. Гимнастика мусобақаларида ҳакамларнинг вазфаси. Гимнастика тренировкаларини ташкил этиш ва бошқариш. Гимнастик машқлар ўргатиш услубиёти. "Алпомиш ва Барчиной" тест синовларида гимнастик машқлар. Гимнастикада илмий услубий ишларни ташкил этиш.
Енгил атлетика ва уни ўқитиш услубиёти. Енгил атлетикани шаклланиши ва тараққиёти. Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт тизимида Енгил атлетиканинг тутган ўрни. Енгил атлетика машқларининг техникасига ўргатиш. Енгил атлетика дарсларини ташкил этиш. Енгил атлетикачиларнинг умумий ва махсус тайёргарлиги. Енгил атлетика спорт тренировкаларини ташкил этиш. Таълим муассасаларида енгил атлетика машқларига ўргатиш услубиёти. Қисқа масофага, узоқ масофага, ўртача масофага югуришлар. Тўсиқлар оша югуриш, эстафета югуришлари ва кросс югуришлар. Найза ва лаппак, граната, туп улоқтириш, ядро итқитиш, узунликка ва баландликка сакраш. Енгил атлетика машғулотларини режалаштириш ва ўтказиш услубиёти. Енгил атлетика машғулотларини ташкил этиш ва бошқариш. Енгил атлетикада ҳакамлик. Енгил атлетика мусобақаларининг ҳужжатларини тузиш.
Спорт ўйинлари, ҳаракатли ўйинлар ва уларни ўқитиш услубиёти.
Спорт ва ҳаракатли ўйинларни шаклланиш тарихи. Спорт ва ҳаракатли ўйинларни Ўзбекистон жисмоний тарбия тизимида тутган ўрни. Таълим муассасаларида спорт ва ҳаракатли ўйинлар машғулотларини ташки л этиш.
Дарсдан ва мактабдан ташқари ишларда ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларида спорт ва ҳаракатли ўйинларни ўтказиш. Баскетбол, Волейбол, Футбол, Гандбол ўйинлари техника ва тактикасини ўргатиш.
Ҳаракатли ўйинларни педагогик моҳияти. Миллий ҳаракатли ўйинлар, спорт ўйинлари мусобақаларини ташкил этиш ҳакамлик, мусобақа ҳужжатлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |