Мавзу: Жисмоний тарбия мутахассисларининг касбий маҳоратларини такомиллаштириш
Талабаларнинг жисмоний тарбия ва спорт фаолиятларини
Download 0.49 Mb.
|
406-15
1.1. Талабаларнинг жисмоний тарбия ва спорт фаолиятларини
ўзига хос хусусиятлари Таълим муассасаларида ташкил этиладигиан жисмоний тарбия тадбирлари қуйидагилардан иборат: Ўқув машғулотларгача ўтказиладиган эрталабки гимнастика-таълим муассасаларида ҳар куни дарслар бошлангунча ўтказиладиган жисмоний машқлардир. Машғулотларгача бўладиган гимнастика асосан тарбиявий ва соғломлаштириш масалаларини ҳал этади. Очиқ завода ўтказиладиган машқлар талабалар организимини чиниқтиришга ҳам ёрдам беради. Танаффуслар талабаларнинг дам олишлари ва навбатдаги дарсга жуда самарали тайёрлана олишлари учун фойдаланилиши зарур. Таълим муассасаларидаги Танаффуслардаги ўйинларни ҳар хил спорт тадбирлари ва уюшган ҳолда ўтказиш тадбирларга қуйидаги талаблар қўйилади: Улар болаларнинг ёш хусусиятларига мос бўлиши ва болаларни жуда толиқтирмаслиги ҳам кучли қўзғотмаслиги керак, Олийгоҳларда ҳам ушбу усуллардан фойдаланиш талабаларнинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Таълим муассасаларидаги дарсдан ташқари ишлардан бири оммавий жисмоний маданият ва спорт ишидир. Ўқишдан ташқари ишнинг вазифалари қуйидагилардан иборат: Талабалар соғлигини мустаҳкамлашга, организмни чиниқтиришга, уларнинг ҳар томонлама жисмоний ривожланишига ёрдам бериш; Талабаларнинг жисмоний маданият дарсларида олган билимлари, малака ва кўникмаларини чуқурлаштириш ҳамда кенгайтириш; Талабаларни яхши дам олишларини ташкил этиш; талабаларда жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга иштиёқ уйғотиш ва уларда ҳаракат малакаларини шакллантириш дарсдан ташқари ишларга талабаларни ёппасига жалб қилиш учун турли спорт турларига ўқув-шуғулланув машғулотларни ташкил этиш ва ўтказишнинг хилма-хил шаклларидан фойдаланиш лозим. Бунда уларнинг ёши, соғлиги ва жисмоний тайёргарлиги ҳисобга олинади. Талабалар билан амалий иш олиб бориш учун тўгараклар тузилади. Биринчи назбатда бутун йил давомида ишлайдиган умумий жисмоний тайёргарлик ва спорт маҳоратини ошириш тўгараклари ташкил этилади. Умумий жисмоний тайёргарлик тўгарагига иложи борича кўпроқ талабаларни, шу жумладан, жисмоний ривожланишда бир оз оқсаётган ёшларни ҳам жал б этиш лозим. Спорт тўгаракларининг раҳбарлари муайян спорт тўрининг машғулотларини ўтказиш услубиятини, талабалар билан олиб бориладиган машғулотларнинг ўзига хослигини яхши билишлари ва назарий билимларга чуқур эга бўлишлари шарт. Сайрлар, экскурсиялар ва юришлар катта таълим ва тарбия аҳамиятга эгадир. Чунки бу жараёнда талабалар табиат, жонажон ўлка ва унинг диққатга сазовор жойлари билан танишадилар. Бу тадбирлар юриш, югуриш ва ўйин малакаларининг хосил бўлишга ва такомиллашишига ёрдам беради, организмни чиниқтиради ва талабалар соғлигини мустаҳкамлайди ҳамда юриш-туриш, ўз-ўзига хизмат қилиш, жойни мўлжалга олиш ва хоказо кўникмаларни эгаллашга имқон яратади. Шунингдек, улар талабалар жамоасини қарор топтириш ва мустаҳкамлашда, дўстлик, ўртоқлик хиссини тарбиялашда бебаҳо роль ўйнайди ва ҳаракат малакаларини шакллантиради Ўйинлар. Кўнгил очишлар. Талабалар билан олиб бориладиган дарсдан ташқари ишнинг энг оддий ва оммавий, шакли ўйин ҳамда кўнгил очишлардир. Ўйинлар талабаларнинг кичик гуруҳлари билан ҳам, икки-учта гуруҳ талабаларининг юқори курслари билан ҳам уюштирилади. Гуруҳ қанчалик катта бўлса, ўйин ташкилотчилари ва ўйинбоши талабалар унга шунчалик яхши тайёрланган бўлишлари керак, яъни инновацион педтехнология усулларидан фойдаланиш. Спорт мусобақалари Таълим муассасаларидаги жисмоний тарбияга оид дарсдан ташқари ишнинг энг қизиқарли шаклларидан биридир. Улар талабаларни уйда ва жисмоний маданият жамоаларидаги доимий жисмоний-спорт машғулотларга жалб этишга ёрдам беради, талабаларнинг жисмоний тайёргарлигини оширади, талабалар жамоасини мустаҳкамлайди. Мусобақалар, дарсдан ташқари ишнинг бошқа турлари қатори, Таълим муассасаларининг умумий йиллик иш режасига киритилади. Ўқув йилининг бошида мусобақаларни ўтказиш муддати, қоидалари ва дастурлари аниқ белгилаб олинади. Бу муддатларни ҳисобга олган ҳолда мусобақаларга олдиндан тайёргарлик кўрилади. Ҳар бир мусобақа муайян низомга мувофиқ ўтказилади. Низомда мусобақанинг мақсади ва вазифалари, вақти ва ўтказилиш жойи, қатнашувчилар, дастури, ўтказилиш шарти ва ҳисобга олиш, энг яхши иштирокчиларни ва командаларни мукофотлаш тартиби, аризалар шакли ва уларни тақдим этиш муддати кўрсатилади. Олийгоҳларда спорт маҳоратини ошириш бўйича гуруҳлар тузилади. Жисмоний тарбияга оид таълим муассасаларидан ташқари ишларга Талабалар ва ўсмирлар спорт таълим муассасалари, Олимпиада Захиралари Спорт коллежи, спорт таълим муассасалари, Спорт Маҳоратини Ошириш таълим муассасаларида спорт турлари билан ўқув-шуғулланув машғулотлари киради. Бу муассасаларда талабалар спорт турлари бўйича махсус тайёргарликлар ўтадилар. Спорт турлари бўйича ихтисосликка эришадилар ва юқори спорт мусобақаларига сараланадилар. Шунингдек, жисмоний тарбиядан таълим муассасаларидан ташқари ишларга таълим муассасалари ўртасидаги ҳар хил спорт мусобақалари ва байрамлардаги беллашувлар, ўртоқлик учрашувлари киради. Яшаш жойларида ҳамда Оилада жисмоний тарбия тадбирлари ўтказиш ҳам шу соҳа вазифаси хиобланади ва шунинг оқибатида улар ҳар хил, турли туман, қийин ва осон бажариладиган ҳаракат ва малакаларини шакллантирадилар. Жисмоний тарбияга оид таълим муассасаларидан ташқари ишларга таълим муассасалари ректори, тарбиявий ишлар бўйича ректор ўринбосари ҳамда таълим муассасалари жисмоний тарбия жамоаси раҳбари бошчилик қиладилар. Улар ҳар бир талабани жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишларини ташкил этишлари ва назорат қилиб боришлари ҳамда рағбатлантириб туришлари ва тиббий назорат остига олишлари шарт. Жисмоний тарбия мутахасисслари тайёрлашда қуйидаги талабларга амал қилинади. Ҳозирги вақтда Олий таълим тизимида муҳим тарихий вазифани амалда тўлароқ ҳал этиш-мамлакатимиз ҳалқ хўжалигига юқори малакали ва билимдон мутахассислар етказиб бериш масаласи ҳал этилмокда. Бу соҳада мутахассислар тайёрлашни режалаштиришда яхши тажрибалар орттирилган, ҳозир ҳалқ хўжалигининг ҳамма соҳаларини фан, маданият ва санъат мутахассислари билан таъминлаш режали равишда амалга оширилмокда. Олий таълим ва ҳалқ хўжалигининг ўсиб бораётган талабини ва келажагини ҳисобга олиб иш кўрмоқда. Бунинг учун Олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари таркиби таълимининг тўрт шартига; ўз фанини аъло даражада билиш, ўз касбини жону-дилидан севиш ва талабаларда ҳам шу фанга мухаббат уйғотиш, синаб кўриш ва амалий ишларни ҳозирги давр талаблари асосида уюштириш, чуқур билимга эга бўлишга риоя қилиб келмокдалар. Эндиги асосий вазифа тайёрланаётган мутахассисларнинг сифатини янада яхшилашга, уларни ижодий фикрловчи ва ташаббускор мутахассислар қилиб тарбиялашга эришишдан иборатдир. Бу ўз навбатида талабаларда жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш, кўплаб турли-туман ҳаракатларни бажара олишини таъминлайди. Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling