Мавзу: Жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини
Download 276 Kb.
|
zhismonij tarbiya va sport tadbirlarini ommavijlashtirish va otkazish
- Bu sahifa navigatsiya:
- II. Асосий қисм
- III. Хулоса Жисмоний тарбия ва спорт машғулотларининг организмга соғломлаштирувчи таъсири IV. Фойдаланилган адабиётлар Кириш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги З.М.Бобур номлиАндижон давлат университети Жисмоний маданият факультети МАВЗУ: Жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини оммавийлаштириш ва ўтказиш БАЖАРДИ: Иброҳимов Тўхтасин ИЛМИЙ РАҲБАР: Мамадалиев Қ. Андижон 2011 Мавзу: Жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини оммавийлаштириш ва ўтказиш Режа I. Кириш Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортнинг тараққиёти ва уни оммавийлаштириш II. Асосий қисм Жисмоний тарбиянинг меҳнат самарадорлигини орттиришдаги роли Жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини соғлом турмуш тарзини ташкил этишдаги аҳамияти III. Хулоса Жисмоний тарбия ва спорт машғулотларининг организмга соғломлаштирувчи таъсири IV. Фойдаланилган адабиётлар Кириш Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг биринчи президент этиб тайинланган И.А.Каримов давлатнинг барча соҳаларини ривожлантиришни амалга ошира бошлади. Шу жумладан жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун алоҳида эътибор қаратиб, бу борада қилинадиган ишлар юзасидан кўплаб қонун ва қарорларни тасдиқлади. Бунинг натижаси ўз самараси бера бошлади. Мустақил Ўзбекистонимизни жаҳонга танилиши ва жаҳон ҳамжамиятининг Ўзбекистон республикасини тан олиши ва бу давлатнинг юқори малака ва мутаххасисларга эга бўлган жисмоний тарбия ва спортчилари борлигини тан олиб келмоқда. Мустақиллик даврларида ўзбек спортчилари дунё халқаро мусобақалари ва жаҳон биринчиликларида хамда олимпиада ўйинларида юқори натижаларга эришиб келмоқдалар. Спортчиларимизнинг халқаро майдонларда кўрсатаётган ютуқларига қараб шохсупанинг энг юқори ўринлари насиб этмоқда. Жаҳонга мамлакатларни довруғини кетгазгувчи омиллардан бири жисмоний маданият ва спортдаги ютуқлари ҳисобланади. Албатта бу натижаларга эришиш учун спортчиларимиздан катта масулият ва матонат талаб қилинади. Жамиятимизда ёш спортчиларни таёрлаш, замонавий спорт иншоотларини барпо этиш ва мамлакатимизда кўплаб халқаро мусобақалар ўтказишга катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон халқаро спорт уюшмаларига аъзо бўлиб халқаро мусобақалар, олимпиада ўйинларида тенг хуқуқли рақиб сифатида иштирок этиб келмоқда. Мамлактимиз спорт уюшмаларига аъзо бўлиб, Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Республикамизнинг Миллий Олимпиада Қўмитаси ташкил топган, Яқин келажакда мамлакатимиз ёзги олампиада ўйиларини ўтказишни мақсад қилган ҳолда жаҳон андозаси талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган спорт иншоотлари қурилишиларни жадаллик билан олиб бормоқда. Спортчиларни таёрлаш ҳамда юқори малакали спортчиларни етиштириш тизимида жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини оммавийлаштиришга катта этибор берилмоқда. Мамлакатимизда спортчиларни тайёрлашга мослаштирилган олий ва ўрта махсус билим юртлари фаолиятлари кенгайтирилмоқда. Мамлакатимизда мингдан ортиқ спорт клублари, спорт саройлари ва юзлаб болалар ва ўсмирлар жисмоний тарбиясига мослаштирилган спорт мактаблари фаолият кўрсатмоқдалар. Бу ўқув юртлардан юқори малакали спорт усталари ва спорт мураббийлари хамда жаҳон миқёсидаги спортчилар етишиб чиқмоқдалар. Бу ўзига хос катта тизим бўлиб, минглаб спортчиларни, тренерларни, мураббий ўқитувчиларни ва спортга алоқадор бошқа соҳа кишиларини ўз ичига олади. Ушбу тимзимнинг асосий вазифаси жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга қаратилган бўлиб, халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шанини муносиб ҳимоя қиладиган, мамлакатимиз ва халқимиз довруғини дунёга кенг ёядиган, хар тарафлама жисмонан етук ва ақлан теран бўлган юқори малакали спортчиларни ҳамда спорт мутахассисларни тайёрлашдан иборатдир. Битирув малакавий ишнинг мақсади ва вазифаси: Битирув малакавий ишда ёшлар ва аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини оммавийлаштириш масалалари таҳлил этилди. Шунингдек битирув малакавий ишда ёшлар жисмоний тарбия ва спорт тадбирларининг асосий шакллари ва уларни ташкил этиш услублари ва тамойиллари кенг ўрганилган. Жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш тадбирларининг организм жисмоний ривожланишига ва соғлом бўлишига ижобий таъсирлари таҳлил этилган. Download 276 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling