Мавзу: Жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини
Download 276 Kb.
|
zhismonij tarbiya va sport tadbirlarini ommavijlashtirish va otkazish
Организмга жисмоний машқларнинг таъсири. Жисмоний машқлар ва спорт билан шуғулланиш пайтда ўз-ўзини уқалаш ҳам зарур, чунки уқалашни ҳоҳловчиларнинг ҳаммаси уқалашни ташкил қилиш анча қийин, шунингдек мустақил уқалашда кўзланган натижаларга эришиш анча осон бўлади. Шундай қилиб, ҳар кимнинг саломатлиги ўз қўлида, саломатлик учун курашиш керак, бахтли ҳаёт учун меҳнат қилиш керак. Бунинг учун одам ўзини руҳан ишонтириш керак. Асосий воситалардан узоқ вақт давомида фойдаланилса, организмда уларга кўникиш ҳосил бўлиб, улар таъсирининг самарадорлиги аста-секин камаяди, бу эса тайинланган воситаларнинг ўрнини алмаштиришни тақозо этади. Тикланиш воситалари ичида уқалашнинг ўрни спорт амалиётида анча каттадир, ундан ҳар хил касалликларга қарши фойдаланиш зарурлигини ўз даврида Гиппократ ёзиб ўтган эди.
Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш суяк тўқималарининг мустаҳкамлигини оширади, пайларнинг суякларга мустаҳкам бирикишини таъминлайди, умуртқа поғонасини мустаҳкамлаб, кўкрак қафасини кенгайтиради. Тўқималарнинг асосий вазифаси-ҳаракатни таъминлаш. Шу билан бирга улар деформацияловчи, ўзига хос тормозловчи, ҳаракат энергиясини сусайтирувчи ва тез ҳаракат вақтида бирдан тўхташ имкониятини берувчи ҳамдир. Жисмоний тарбия билан доимий шуғулланиш натижасида бўғимларнинг чўзилувчанлиги, пайлар билан боғланиши ортади. Жисмоний тарбия жараёнида мушаклар алоҳида куч тўплайди. Бу кучни ўлчаш мумкин. Бу куч мушак толалари миқдорига ва мушакларнинг узунлиги ва чўзилувчанлигига боғлиқ. Жисмоний тарбия билан доимий шуғулланиш натижасида мушаклар толасининг миқдори ортади, йириклашади ва шунинг ҳисобига мушакларнинг кучи ортади. Одамдаги барча мушакларнинг умумий сони 300 миллион толадан кўпроқлиги аниқланган. Агар одам танасидаги ҳамма мушаклар толасининг иш фаолиятини бир томонга йўналтира олсак эди, уларнинг бир вақтда қисқарганда ҳосил бўлган узунлик 5000 км га тенг келган бўларди. Жисмоний ҳаракат фаоллиги. Талабалар соғлом турмуш тарзининг таркибий қисмини ҳаракат фаолияти ташкил қилади. Ўқув йили давомида талабаларда дарс вақтидаги динамик ҳаракат фаолияти статик ҳаракат фаолиятига нисбатан 1:3, ўқишдан кейингиси 1:8 бўлади. Бу эса ҳаракат фаолиятининг чекланлигини кўрсатади. Гигиена қоидасига кўра ҳар бир киши ҳаракат фаолияти билан бир кунда камида 1,3-1,8 соат шуғулланиши керак. Жисмоний машқлар давомида организмда унинг функционал қувватини, тармоқлар ва уларнинг ўзаро алоқаларини маълум даражада кенгайтиришини, бошқариш механизмларининг такомиллашишини, компенсатор-мослашув ўзгарувчанлик чегарасининг юқори кўтарилишининг таъминлайдиган морфологик ва функционал жараён юз беради. Натижада организмнинг оддий ва ўта чидамлилиги унинг ташқи муҳитдан ҳилма-хил зарарли омиллар таъсирига қаршилик кўрсатиш қобилияти ортади. Машқларга чидамлилик ҳам ошиб боради. Бажариладиган жисмоний машқлар тармоғи таъсир остида киши организмида содир бўладиган ўзгаришлар мушак ҳаракатларнинг ўзига ҳослигига машқларнинг меъёри ва услубига соғлиқ ёш жинс ҳолатига тайёргарлик натижасига боғлиқ бўлади. Маълум даражадаги ўзгариш билан киши организмнинг қаршилиги кучаяди. Жисмоний машқлар билан доимий шуғулланиш натижасида машқларга бардош беришнинг ривожланиш негиз-асаб фаолияти ва бошқариш меҳанизмининг такомиллашувидир. Асаб хужайраларининг ўзгарувчанлиги ва қўзғалувчанлиги асосида асаб жараёнлари ва уларнинг ҳаракатчанлик кучи ётади. Шартли рефлексларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг барқарорлиги тезлашади, модда алмашинув фаолияти маълум даражада жадаллашади. Мураккаб ўрта тармоқни бошқариш меҳанизмлар мукаммаллашади. Қондаги гемоглабин таркиби ва этроцидлар таркиби сонининг кўпайиши қонда кислород ҳажмининг ошишига имкон беради. Лимфоцитлар сони ўртача кўтарилади, ишқорлик ортади. Мушакларда, бош мияда, юрак мушакларда энергетик моддалар кўпаяди. Тўқималарни кислород билан таъминлайдиган фермент тармоқлари фаоллигини оширади. Нафас олиш аппаратининг маълум миқдорда функционал қуввати ортиб қондаги кислород ҳажмининг кўпайиши жисмоний ҳаракат вақтида кислород ютилишининг ўсишини таъминлаб ишга бўлган қобилиятини кўтариш имкониятини беради. Углевод заҳиралари кўпаяди, ёғ миқдори камаяди. Энергиянинг сарф бўлиши паст бўлади. Лекин талабга жавоб бериш учун яна бирдан ўсиш мумкин. Машғулотлар жараёнида хилма-хил қўзғатувчиларнинг катта миқдори вужудга келиб шароит яратган анализаторлар функцияси такомиллашади. Ҳаракат фаоллигининг таркибий қисми бу талабаларда соғлом турмуш тарзини ташкил қилишдир. Организмдаги ўзгариш ифодасига асосан анализатор фаолиятига содир бўлади, проприорейпцияларнинг мушакларида такомиллашуви мушакларда бир меъёрда ҳосил бўлган сезувчанликнинг кучайиши ҳаракат бажарилишининг аниқлиги ва равонлиги ортади. Вестибуляр барқарорлик ўсади. Вестибуляр аппаратининг қўзғалиши билан боғлиқ фаолият ва махсус синовдаги вегатив ҳаракатлар ва ҳаракат даражаси пасаяди. Кўриш анализаторининг такомиллашуви кўриш майдонининг кенгайишида кўз ҳаракати аппаратининг ўсиши, ёруғликнинг сезиш кўриш асабининг ўзгарувчанлиги ва қўзғалувчанлигининг кўтарилишида ҳосил бўлади. Суяк тўқимасининг гипертрофияси-пайсимон суяк диафизасининг кўндаланг ўсиши қобиқ қатламининг йўғонлашувида юз беради. Суяк аппаратининг гипертрофияси катта жисмоний машқлар баражарилиши учун жуда муҳим бўлиб, суяк механик мустаҳкамлигининг ўсишига имконият яратади. Мушак гипертрофияга дуч келиб, унинг вазн ва ҳажми ўсаётганда биринчи навбатда, оқсиллар тузилиши ўзгариб, миқдори ортади, мушакларнинг қон билан таъминланиши кучаяди. Сезиларли даражада капиллярлар кенгаяди, морфологик тадқиқотлар хайвонларда ўтказилган тажрибаларга мувофиқ уларнинг сони 40-50 фоизга кўтарилади. Қувват потенцияллари заҳираси сезиларли даражада ўсади. Биокимёвий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, АТФ ресинтези ва мушаклар ишлашидаги гликоген кўтарилишига мос келадиган миоглебин, миязин, креатифосифатлар сони сезиларли даражада ўсади ва каллий таркибига кирувчи бир неча темир, натрий, калций, магний кўпаяди. Мушаклар оддий киши учун тана оғирлигининг 35-40 фоизини, 50% ва ундан кўпроқ қисмини ташкил этади. Суяк мушак тармоқларнинг ўзгариши жисмоний ривожланишнинг асосий кўрсаткичлари яхшилангандан дарак беради. Бўғинлар ва умуртқа поғонадаги ҳаракатчанликнинг ошиши кишининг ташқи қиёфасининг ва қоматининг такомиллашишига хизмат қилади. Организмдаги ортиқча ёғ ва сувларнинг йўқолиши натижасида тананининг солиштирма оғирлиги ошади. Машғулотларнинг бошида тана вазни камайиб, кейинчалик олдинги ҳолатига келади. Айрим ҳолларда бўйиннинг ўсиши ва тананинг шаклланиши тугалланмаган бўлса, мушакларнинг ўсиши ҳисобига тана вазни ортади. Шу билан бирга мушакларнинг гипертрофияланиши ва энергетик ресурсларининг кўпайиши натижасида мушакларнинг функционал ҳолати яхшиланади. Мушакларнинг зўриқиши ва бўшашиши қобилиятлари кўпаяди, амплитудаси ошади, мушак кучи ўсади, мушак толаларининг қўзғалувчанлиги такомиллашади. Нафас олиш ва чиқариш аппарати катта ўзгаришлар содир бўлади. Нафас олиш мушаклари ривожланади, ўпканинг нафас олиш сиғими катталашади, кўкрак қафаси ҳаракатчан бўлади. Ўпканинг сиғими аёлларда 4-5 л, эркакларда 5-7 литрга етиб, лозим бўлган миқдордан 15-25% га ошади. Ўпканинг дақиқавий максимал вентиляцияси 100-200 л га етади, спорт билан шуғулланмайдиганларда эса у 60-120 л ни ташкил этади. Нафас олишнинг дақиқавий ҳажми 4-10 л гача ошади. Нафас олиш камаяди ва чуқурлашади. Максимал кислород истеъмол қилиш қобилияти ўсади. Хулоса Битирув малакавий ишда жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш тадбирларини оммавийлаштириш услублари таҳлил этилди. Ёш авлодни соғлом ва баркамол инсон қилиб тарбиялашда жисмоний тарбиянинг аҳамияти катта. Жисмоний тарбиянинг асосий мақсади соғломлаштириш бўлиб жисмоний тарбия тадбирлари соғломлаштирувчи таъсирига эгадир. Айниқса эрталабки бадантарбия машғулотлари ва тоза ҳавода ўтказиладиган тадбирлар, сайрлар, туризм машғулотларининг соғломлаштирувчи кучи кенг ҳисобланади. Бунда организмга қуёш, ҳаво ва сув муолажалари чиниқтирувчи таъсир кўрсатади. Бу билан организмнинг касалликларга чидамлилик қобилияти ортади. Жисмоний машқлар ва жисмоний ҳаракатлар, ҳаракат малака ва кўникмаларини шакллантириш билан бирга, жисмоний фазилатларни такомиллаштиради. Умуман организмни биологик функцияларни ва тана вазнини ортиши, бўй ўсиши, таянч ҳаракати аппарати тизимини такомиллашуви билан жисмоний ривожланишини амалга оширади. Шунингдек жисмоний тарбия тадбирлари ёрдамида ёшларда аҳлоқий сифатлар хамда маънавий маърифий дунёқарашлар шаклланиб боради. Ватанга муҳаббат, дўстлик, биродарлик, баҳодирлик, миллий ғурур, ўзбекона урф одатлар ва анъаналар қадриятлар руҳи тарбияланади. Бу билан ватанпарвар, меҳнатга тайёр ёшлар етишиб чиқади. Жисмоний тарбия жараёнининг асосий вазифаси жисмоний машқларга ўргатиш ва ҳаётий зарур бўлган ҳаракатлар малака ва кўникмаларини шакллантиришдир. Бунинг натижасида жисмонан соғлом ва ҳар қандай меҳнатга ва иш қобилияти юқори ёшлар тарбияланади. Жисмоний тарбиянинг соғломлаштириш, жисмоний ривожлантириш, ватанпарварликка, меҳнатга тайёр ёшларни тарбиялаш мақсади хамда жисмоний машқлар ва ҳаракатлар кўникма ва малакаларини шакллантириш вазифаси доимо узвий боғланган. Жисмоний тарбиянинг мақсади ва вазифаси ўзаро мувофиқликда амалга оширилганда мамлакатимизнинг келажаги бўлган соғлом авлодни тарбиялаш масалалари ижобий ҳал этилади. Жисмоний тарбия жараёнининг асосий вазифаси жисмоний машқларга ўргатиш ва ҳаётий зарур бўлган ҳаракатлар малака ва кўникмаларини шакллантиришдир. Бунинг натижасида жисмонан соғлом ва ҳар қандай меҳнатга ва иш қобилияти юқори аҳоли тарбияланади. Аҳоли жисмоний тарбия тадбирлари саноъат корхоналари, фермер хўжаликлари ва яшаш жойларида ташкил этилади. Ишлаб чиқариш гимнастикаси, спорт турлари бўйича тўгарак машғулотлари ва спорт мусобақалари, байрамлари жисмоний тарбия тадбирларининг асосий шакли ҳисобланади. Ишлаб чиқариш гимнастикалари меҳнаткашларни иш қобилиятини ошириш ва чарчашни тугатиш учун ўтказилади. Спорт тўгарак машғулотлари эса спорт турлари бўйича мутахассисликка эриштиради. Спорт турлари бўйича тайёргарлик даражалари спорт мусобақалари ва байрамларида назорат қилинади. Мусобақалар ва байрамлар меҳнаткашларни маданий ҳордиқ чиқариш воситаси ҳисобланади. Шунингдек дам олиш оромгоҳлари, санатория, курорт ва касалхоналарда соғломлаштируви ва даволовчи жисмоний машқлар билан шуғулланилади. Аҳолини табиат қўйнига, тарихий обидалар ва маданият марказларига сайрлар, сайёҳлик юришлари ва туризм машғулотлари ҳам уларни соғломлаштириш ва жисмоний ривожлантириш воситаси бўлиб хизмат қилади. Аҳолини соғломлаштириш ва жисмоний тарбиялаш тадбирларининг асосий мақсади улар организмида соғлом бўлишини таъминлаш. Шу билан бирга иш қобилиятини ва меҳнат самарадорлигини орттиришдир. Соғлом авлод ватанимиз сархадларини ҳимоя қилишда дунё мамлакатлари ичида харбий ва сиёсий жихатдан нуфузимизни ортиб боришига асосий ўринни эгаллайди. Жисмоний тарбия жараёнининг асосий вазифаси жисмоний машқларга ўргатиш ва ҳаётий зарур бўлган ҳаракатлар малака ва кўникмаларини шакллантиришдир. Бунинг натижасида жисмонан соғлом ва ҳар қандай меҳнатга ва иш қобилияти юқори ёшлар тарбияланади. Жисмоний машқлар ва жисмоний ҳаракатлар, ҳаракат малака ва кўникмаларини шакллантириш билан бирга, жисмоний фазилатларни такомиллаштиради. Умуман организмни биологик функцияларни ва тана вазнини ортиши, бўй ўсиши, таянч ҳаракати аппарати тизимини такомиллашуви билан жисмоний ривожланишини амалга оширади. Жисмоний тарбиянинг соғломлаштириш, жисмоний ривожлантириш, ватанпарварликка, меҳнатга тайёр ёшларни тарбиялаш мақсади хамда жисмоний машқлар ва ҳаракатлар кўникма ва малакаларини шакллантириш вазифаси доимо узвий боғланган. Жисмоний тарбиянинг мақсади ва вазифаси ўзаро мувофиқликда амалга оширилганда мамлакатимизнинг келажаги бўлган соғлом авлодни тарбиялаш масалалари ижобий ҳал этилади. Жисмонан соғлом ва маънавий етук қилиб тарбиялашда тўғри ташкил этилган жисмоний тарбия, спорт соғломлаштириш тадбирларининг роли катта. Бунинг натижасида келажагимизнинг етук мутахассис бўлган кадрлар тайёрлаш вазифалари ҳал этилади. Шу билан бирга жисмонан баркамол бўлган халқимиз мамлакатимизни ривожлантиришда ва тараққиётига ўз ҳиссасини қўша олади. Download 276 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling