Йўл ҳаракатини ташкил этишда “Автомобиль-йўл-ҳайдовчи-пиёда- муҳит” тизимининг ўзаро боғлиқлиги
Автомобиль йўлларида инсонлар тамонидан бошқариладиган турли хилдаги механик ва механик бўлмаган транспорт воситалари, ҳаракатланаётган (ёки ҳаракатда бўлмаган) пиёдалар мажмуидан иборат мураккаб динамик тизим мавжуддир. Бу тизимни йўл ҳаракати деб аталади.
Йўл ҳаракатининг муаммолари ва махсус томонлар энг аввало “Автомобиль-йўл-ҳайдовчи-пиёда-муҳит” тизими орқали белгиланади. Улар ўз навбатида атроф-муҳитда фаолият кўрсатадилар (1.1-расм).
Расм 1.1. “Автомобиль-ҳайдовчи-йўл-пиёда-муҳит” тизими.
Тизимга қуйидаги ташкилий қисмлар киради: А (автомобиль), Ҳ (ҳайдовчи), Й (йўл), П (пиёда), М (муҳит). Бу ташкилий қисмлар муҳитда фаолият кўрсатибгина қолмасдан атроф-муҳит билан уларнинг ҳар бири чамбарчас боғлиқ бўлади. 2-банддан “А-Ҳ-Й-П-М” тизимда “Автомобиль-йўл” (А-Й) ва биомеханик “Ҳайдовчи-автомобиль” (Ҳ-А), “Ҳайдовчи-йўл” (Ҳ-Й), “Пиёда-автомобиль” (П-А) ва “Пиёда-йўл” (П-Й) ҳамда биологик “Ҳайдовчи-пиёда” (Ҳ-П) мумкин.
Муҳит деб, “Атроф-муҳитни” йўл ҳаракати хавфсизлигига мужассамлашган таъсири тушинилади ва у қуйидаги омиллардан ташкил топади: об-ҳаво (метрологик кўриниш ёғингарчилик, шамол, температура); табиий ландшафт (текислик, қир-адирлар, тоғлик, ер остки-устки сувлари ва ҳ.к.з.); механик (шовқин, чанг, вибрация, газ чиқиндилари билан ифлосланганлик ва ҳ.к.з.)
“А-Й-Ҳ-П-М” тизими оптимал равишда фаолият кўрсатишда тизимдаги ташкил этувчиларни алоҳида-алоҳида ҳамда уларнинг биргаликдаги АҲ, ҲЙ, ЙП, ПА ва бошқа таснифлари катта аҳамиятга эга.
Автомобиль транспортининг конструктив ўлчамлари (параметрлари) йўл ҳаракатининг таснифига таъсир кўрсатади. Бунда автомобилнинг геометрик ўлчамлари тортиш ва тормозланиш сифати, ҳайдовчининг иш жойининг қулайлиги ва енгил бошқарилиши муҳим ўрин эгаллайди.
Автомобиль йўли “А-Й-Ҳ-П-М” тизимининг фаолиятига ўзининг геометрик элементларининг ўлчамлари ва транспорт эксплуатацион сифатларининг ўзгариши орқали таъсир этади. Йўл ҳаракати хавфсизлиги энг асосан ҳайдовчининг ишончлигига унинг тайёрлигига ва ишчи қобилиятига боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |