Мавзу: Йўл ҳаракатини ташкил этиш тизимининг ўзаро боғлиқлиги Режа


Ҳаракатни ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатлар


Download 1.31 Mb.
bet4/5
Sana08.05.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1442409
1   2   3   4   5
Bog'liq
№1

Ҳаракатни ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатлар
Ҳозирги кунда “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳаракат хавфсизлигини ҳуқуқий таъминловчи асосий меъёрий ҳужжат бўлиб хизмат қилади. Бу қонун йўл ҳаракат хавфсизлиги соҳасида юзага келувчи муносабатларни тартибга солди ҳамда фуқароларнинг ҳаёти, соғлиги ва мол-мулкини муҳофаза этишни таъминлашга, уларни ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, шунингдек, атроф-муҳитни ҳимоя этишга қаратилган. Қонун қуйидаги 24-моддадан ташкил топган: Қонунинг мақсади, асосий тушунчалар, қонун ҳужжатлари, давлат бошқарув, соҳалар (вазирлар маҳкамаси, ҳокимиятлар, автомобиль ва дарё транспорти, йўл хўжалиги, ички ишлар вазирлиги) ваколатлари, транспорт воситалари эгаларининг мажбуриятлари, йўлларга доир талаблар, транспорт воситаларига доир талаблар, транспорт воситаларидан фойдаланувчиларга талаблар, йўл ҳаракати хавфсизлигини табиий жиҳатдан таъминлаш, ташкил этиш, йўл ҳаракати қатнашчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи, ҳайдовчиларни тайёрлашга доир талаблар, бошқариш ҳуқуқининг бекор қилиниши, қонун бузганлик учун жавобгарлик, низоларни ҳал этиш.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва бу борада ягона давлат сиёсатини юритиш, йўл ҳаракати қоидаларини халқаро «Йўл ҳаракати ҳақида»ги конвенция талабларига мувофиқлаштириш мақсадида ҳамда «Йўл ҳаракати хавфсизлиги» тўғрисидаги қонунинг 5-моддасига асосан вазирлар маҳкамаси мунтазам равишда «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг қуриб такомиллаштирилган вариантини тасдиқлайди. Ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 11 декабр 2000 йил № 472-сонли қарорига асосан «Йўл ҳаракати қоидалари» 2001 йил 1 мартдан эътиборан амалга киритилди.
ХУЛОСА
Ўзбекистон Республикаси автомобиль транспорти тўғрисидаги қонун 1998 йил 29 августда қабул қилинган. Қонун 31 моддадан иборат бўлиб унда қуйидагилар ёритилган: қонунинг мақсади автомобиль транспортининг ҳуқуқий асосларини шакллантириш; асосий тушунчалар; автомобиль транспорти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари; мулк шакллари; автотранспорт воситаларини таснифлаш; ташиш турлари; автомобил трансорти фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва бошқариш; фавқулодда ҳолатларда автотранспорт иши; ташувчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари; мижознинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари; йўловчи ва юкларни суғурта қилиш; автомобиль транспортида хавфсизликни таъминлаш; низоларни ҳал қилиш.
Шаҳар йўловчи транспорт тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган бўлиб жами 27 моддадан ташкил топган. Бу қонунда шаҳар йўловчи транспортининг турлари, шаҳар йўловчи транспортига эгалик формалари, идоравий шаҳар йўловчи транспорти йўловчиларини ташиш шартномалари, шаҳар йўловчи транспортининг давлат бошқаруви, қатнов маршрутни белгилаш ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида аниқ кўрсатмалар берилган. Ҳаракат хавфсизлиги бўйича транспорт воситалари, йўллар ва бошқа иншоотларга ҳамда ҳаракатни ташкил этиш воситаларига қўйиладиган талаблар умумдавлат меъёрий ҳужжатлари давлат намуналари (ГОСТ) қурилиш меъёрий қоидалари (СНиП) ва соҳа қурилиш меъёрлари (ВСН) лар орқали аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси етарли даражада зич автомобиль йўллар тармоғига эга. 2000 йил 1 январ ҳолатига кўра республикамиздаги йўлларнинг умумий узунлиги 146347 км, шу жумладан умум фойдаланувдаги автомобиль йўллари 43467 км, ички хўжалик йўллари 78606 км, шаҳар ва туман марказлари кўчалари 13829 км, инспектр ва асосий йўлдан ажралиб чиққан йўллар 7427 км ва бошқа йўллар 3025 км ташкил қилади

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling