Мавзу: Йўл заминини қуриш. Заминни зичлаштириш услублари Режа


Грунтларни зичлаштиришни алоҳида усуллар


Download 0.55 Mb.
bet6/7
Sana24.12.2022
Hajmi0.55 Mb.
#1060212
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
шахар йул

14.2.Грунтларни зичлаштиришни алоҳида усуллар. Кўприк қозиқлари, йўл қувурлари олдидаги кўтармаларни қуришда, ён қияликларда ва траншеяларни кўмишда грунтларни зичлаштириш бир мунча бошқача усулда олиб борилади. Бундай шароитларда зичлаштирувчи машиналарни ишлашида иш фронтини торлиги, кўприк қозиқлари ва қувурларни бузилиш эҳтимоллигини борлиги қийинчилик туғдиради.
Қувур ва кўприк қозиғи олдида грунтларни зичлаштиришни алоҳида ҳусусиятларига қуйидагилар киради:
қатламлаб ётқизишда ва грунтларни катоклар билан зичлаштиришда машиналарни ҳаракати йўл ўқига нисбатан кўндаланг йўналишда амалга оширилади, яъни қозиқ ёки қувур бўйлаб амалга оширилади. Катокни массаси 12 т дан катта бўлмаслиги керак. Катокни зичлаштирувчи органини четидан қувурни юзасигача бўлган масофа зичлаштирилаётган қатламни қалинлигидан кичик бўлмаслиги керак;
қувурларни кўмиш ва қатламлаб зичлаштириш бир вақтда икки томондан (бир текисликни бўлмаслиги битта қатламгача руҳсат берилади) амалга оширилади;
қувурларни кўмиш, умуман, кўтармани қуришдан олдин қўшни бўлакда битта қатламга олдинлаб бажарилади;
агар қувурларни сони кўп бўлса, қувурлар орасидаги бўлакни зичлаштириш қийин кечади. Бундай холларда йўл пойини қувурни ётқизгунча қуриш мукин, уни зичлаштириб бўлгандан сўнг қувур жойлашган жойни экскаватор билан кўндаланг йўналишда ковланади ва қувур ётқизилади;
грунтларни оғир шиббаловчи плиталар билан зичлаштирилганда плитани четидан қозиқни юзигачанг бўлган масофа 2 м дан, қувурни ён деворигача 3 м дан кам бўлмаслиги керак. Қатламлаб ётқизишда қувур устидаги химоя қатлам грунтини енгилроқ катоклар (асосан массаси 12 т гача бўлган) билан зичлаштирилади;
ён қияликларда грунтларни зичлаштириш катоклар ёки экскаватор-кранга, телескоп стрелали экскаваторга, кранга ёки гусеницали тортгичга мослама бўлган шиббалаш билан бажарилади. Кўп холларда диаметри 1-1,5 м ва массаси 2-3 т бўлган шиббаловчи плита ишлатилади;
плита билан қуролланган экскаватор кран кўтарма қоши бўйлаб шундай масофада ҳаракатланадики, унда тортувчи арқон ён қиялик юзасига параллел бўлса шибалаштиргични урилиши кўтарма ён қиялигига перпендикуляр бўлади. Ён қияликни бир текис зичлаштириш учун шиббалаштиргични ташлаш баландлигини бир ҳил қилиш керак. Зичлаштиришни ён қиялик остидан бошлаб, юқорига қараб олиб борилади. Зичлаштиришда бир изни устини иккинчи из 0,1-0,2 м ёпиши керак. Кўтармани баландлиги 5 м дан катта бўлганда ён қияликни қисмларга бўлиб – аввал кўтармани остки 5 м қисмини, кейин кейинги қисмида олиб борилади;
кўтарманинг ён қиялиги кам бўлганда (1:3 ва ундан кам), боғланмаган ёки кам боғланган грунтларда, трактор лебедкасига арқон билан маҳкамланган титратувчи катоклардан фойдаланиш мумкин. Ётиқ қияликларда (1:3 дан ётиқ) уларни пастдан юқорига ҳаракатланувчи титратиб урувчи трактор, грунт зичлаштирувчи машина базасидаги плиталар билан зичлашиши мумкин;
траншеяларда грунтларни зичлаштириш икки босқичда олиб борилади: аввал остки қисми (қувурўтказгични пазухаси олди) беркитилади ва зичлаштирилади, кейин траншеяни иккинчи қисми беркитилади ва зичлаштирилади;
пазухани беркитиш ва қувур ўтказгич тагидаги химоя қатламни зичлаштириш қўлда ёки осилган электро-, мото- ёки пневмошиббалашгич билан олиб борилади;
кейинчалик грунт тўкиб ётқизизилади ва шиббаловчи ёки титратувчи ишчи орган билан қатламлаб зичлаштирилади;
ботқоқликда йўл пойини қуришда ва гидромеханизация усулини қўллашда, қумли грунтли кўтармани қуришда гидротитратиб зичлаштириш усули қўлланади. Зичлаштирш чуқрликдаги титратгич билан амалга оширилади, бунда 1 м3 қумга марказий тешик орқали сув 40-50 л миқдорда 0,2-0,4 МПа босим билан юборилади. Титратгич кўтарилишга ва пастга тушишда ишлайди, сув фақат пастга тушишда юборилади.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling