Мавзу: Йўл заминини қуриш. Заминни зичлаштириш услублари Режа
Ер ишларини бажаришнинг ҳозирги замон услублари. Заминни зичлаштириш услублари
Download 0.55 Mb.
|
шахар йул
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14.1-расм. Миқдорий грунт чизмаси уч фаза сифатида
14.2. Ер ишларини бажаришнинг ҳозирги замон услублари. Заминни зичлаштириш услублари.
Грунтларнинг зичлаштиришни назарий асоси. Грунт массивининг хоссаси, бир хил шароитларда, грунтларнинг зичлаштириш даражасига кучли боғлиқ бўлади. Шунинг учун йўл пойини қуришда, сунъий массив (техноген деб аталиш қабул қилинган) бўлган, грунтларни сунъий зичлаштириш масаласига катта ахамият берилади. Бунга асосан кўтармалар ва ўймаларнинг йўл пойини юқори қисмига – ишчи қатлам деб аталадиган, алоҳида талаб қўйилади. Берилган грунтнинг қаттиқ фаза элементларини бир-бирига яқинлашиш даражаси тўғрисида муҳокама скелет зичлиги бўйича қилинади, яъни қурик грунт δК зичлигидан. Грунтларни зичлаштириш жараёнида скелет зичлигини ошиши газсимонлар ва суюқ фазани сиқиб чиқариб юбориш ҳисобига бўлади. Аммо суюқ фазанисиқиб чиқариш одатда узоқ вақт давом этади. 14.1-расм. Миқдорий грунт чизмаси уч фаза сифатида Айниқса гилли грунтларда бу яхши кузатилади. Шу билан биргаликда сунъий зичлаштириш таъсири қисқа вақт бўладиган машиналар ёрдамида амалга оширилади. Шунинг учун кўп ҳолларда берилган намликда W зичлаштириш газсимон фазани сиқиб чиқариш ҳисобига бўлади. Бунда намлик ўзгариб улгирмайди. Шундай қилиб грунтларни зичлаштиришни назарий чегараси-газсимон фазаи нол миқдорига мос келувчи скелет зичлиги мавжуд. Уни қуйидаги ифодадан ҳисоблаб чиқиш мумкин (3.4) бу ерда: -сувнинг зичлиги, г/см3; -материалнинг қаттиқ фазасини зичлиги (ўртача қийматлар 2,70-глина учун, 2.68-суглинок учун ва 2,65 г/см3 учун). Амалда грунта ҳар доим қандайдир миқдорда газсимон фаза қолади. Берилган шароитдаги зичлаштирувчи юкни (юк қиймати, унинг таъсирини давомийлиги, қуйилиш сони, қўйилиш тартиби) таъсирида газсимон фазани қолдиқ ҳажми грунтни таркибига ва уни зичлаштириш вақтидаги намлигига боғлиғ бўлади. Натижада зичлаштиришда грунтнинг скелетини зичлиги унинг намлигига ва юкнинг таъсир шароитини функцияси бўлади. Амалда талаб қилинган зичликни белгилаш учун эмперик усулдан фойдаланилади: (3.5) бу ерда: - грунт скелетини талаб қилинган зичлиги, г/см3; - стандарт усул билан грунтларда тадқиқот ўтказиб аниқланадиган максимал зичлик, г/см3; - талаб қилинган зичлаштириш коэффициенти, узоқ муддат ишлаган ва зичликни ўзгариш жараёни стабиллашган йўл пойини амалда тадқиқ қилиб аниқланади. Максимал зичликни аниқлаш учун грунтларни тадқиқотини ҳар хил стандарт вариантлари амалда қўлланади. Уни асосан ЎзРСТ 786-97 (Грунтлар максимал зичлигини лабораторияда аниқлаш)га асосан аниқланади. Бу усулнинг асосини XX асрнинг 30-йилларида проф. Н.Н. Иванов ва тех. фан. ном. М.Я. Телегин ишлаб чиққанлар (14.2-расм). Тажрибалар зичлаштириш коэффициентини ошиши грунтнинг мустахкамлик тавсифларини ошишини ва деформацияни камайишини кўрсатади. Шунингдек, музлашдан кўпчишни бир хил эмаслиги, ҳарорат градиенти таъсирида грунтларда намликни кўчиши, пленкани қалинлиги ва бош. камаяди. Шунинг учун айрим ҳолларда меърларда келтирилган минимал қийматдан катта зичлаштириш коэффициентига эришиш керак бўлади.Шу билан биргаликда, юқори намликда зичлаштиришга сарф қилинган ишни ошириш ҳисобига юқори зичликни олишга ҳаракат қилиш мустаҳкамликни камайтириши ва диформацияни ошириши мумкинлиги тўғрисида маълумотлар бор, бундай ҳолатлар (агрегатларни бузилиши ва бош.) грунт структурасини ўзгариши билан боғлиқдир. Бундан ташқари, эришилган юқори зичлаштириш коэффициентини фойдаланиш жараёнида доимо сақлаш мумкин эмас. Зичликни оширишда зичлаштириш коэффициентини ошиши билан сарф жуда тез ортади, юқори зичлаштиришни (минимал қийматни меъёрдан ортиши) мақсадга мувофиқлигини ҳар бир ҳолат учун технико-иқтисодий позициядан келиб чиқиб қаралиши керак. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling