Мавзу: Йўл заминини қуриш. Заминни зичлаштириш услублари Режа
Download 0.55 Mb.
|
шахар йул
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14.1. Йўл заминини қуриш. Ер ишларини бажариш муддати.
14-маъруза Мавзу: Йўл заминини қуриш.Заминни зичлаштириш услублари Режа: 14.1. Йўл заминини қуриш. 14.2. Ер ишларини бажаришнинг ҳозирги замон услублари. Заминни зичлаштириш услублари. Таянч иборалар: Замин, замон услуби,зичлаш,ер ишлари. 14.1. Йўл заминини қуриш. Ер ишларини бажариш муддати. Ер ишларини йилнинг энг яхши шароитли кунларида, грунтлар музламаганда ва намлиги унчалик кўп бўлмаганда, яъни намлик руҳсат берилган муқобил миқдордан ошмаганда бажариш керак. Грунт йўлларидан (землевоз йўллари) машиналарни ҳаракатланиши катта аҳамиятга эга. Бунда йилнинг яхши шароитли кунлари иқлими мутадил бўлган туманларда боҳорги-ёзги ва кўпинча кузги даври ҳисобланади. Масалан, II йўл иқлим зонасининг жанубий қисмида апрелни оҳиридан октябрни учинчи декадасини бошигача грунтларнинг табиий намлиги муқобил намликка яқин бўлади гилли грунтлар ер ишлари машинасини ишчи қисмига ёпишиб қолмайди, қумли грунтлар аксинча, бир қанча боғлиқликка эга, шунинг учун иш олиб боришга яхши шароит яратилган бўлади. Буларнинг хаммаси керакли иш сифатни таъминлаш ва йўл пойини қуриш учун иштрок этувчи машиналарни керакли иш унумдорлигини таъминлайди. Бундай яхши шароитли кунларнинг бошланиши ва тугалланиши ҳар хил географик шароитли туманларда ишчи сменани сонини ҳисоблаш учун керакли маълумотлар хисобланади. Ер ишларини фақат баҳорги, ёзги ва кузги даврларда бажариб қолмасдан, агар керак бўлса қиш ойларида ҳам бажариш мумкин, аммо бу одатда қўшимча материал ресурсларини ва қорни тозалаш учун меҳнат, музлаган грунтни бўшатиш, музлашни олдини олиш учун тадбирларни қўллашни ва бош. талаб қилади. Айрим туманларда қишда иш шароити яҳши хисобланади. Масалан, грунтларни музлаши кам бўладиган, қор қоплами бўлмайдиган ёки кам қалинликда бўладиган қурғоқчил туманларда, қиш даври ер ишларини бажариш учун яхшироқ, чункий намлик миқдори каттадир. Айрим ҳолларда грунтларнинг музлаши мусбат омил ҳисобланади ва ер ишларини бажариш учун вақтни танлашда асосий ҳал қилувчи бўлиши мумкин. Масалан, ботқоқлик туманларида ёз ойларида грунт йўлларида транспорт машинасини юриши қийин кечади, айрим ҳолларда мумкин бўлмайди, шунинг учун қишда ер ишларини бажариш мураккаб бўлишига қарамасдан, бундай ечим рационал ёки бита-ю битта бўлиши мумкин. Қоя тоғ жинсли грунтларни ишлашда музлаш амалда аҳамиятга эга эмас. Қиш вақтларида одатда ер ишларини бир қисми машиналар бўш турмаслиги учун бажарилади, бу ёз ойларида грунтни ташиш учун транспорт воситаларини сонини камайтириш мақсадида, уларга талаб энг катта бўлган вақтда алоҳида самара беради.Йўл пойи, одатда, вақтлироқ бажарилади. Йўл пойидаги деформацияни тузатишга имконият бўлиши кераклиги учун йўл тўшамасини қуриш ер ишлари бажарилиб бўлгандан сўнг бир йилдан кейин амалга оширилади. Бу шарт капитал турдаги қопламали йўлни қуришда мажбурий ҳисобланади. Енгиллаштирилган ёки ўтувчи турдаги қопламани қуришда, шунингдек катта бўлмаган кўтармалар ва ўймаларда йўл тўшамасини йўл пойи қурилгандан сўнг кетма-кет қуришга руҳсат берилади. Унда қурилишни умумий муддати 2 йилдан кам бўлади ва ер ишларини олиб бориш учун вақтни йўл тўшамасини қурилиш вақтига боғлиқ ҳолда белгиланади. Ер ишлари ва йўл тўшамасини бараварига олиб боришда – иқлим шароитини ёмонлашиши билан ер ишларини тасодифан ушланиб қолиши, айрим машиналарни бузилиб қатордан чиқиши ёки бошқа сабаблар бўйича, улар орасида тайёр йўл пойи бўлаги бўлиши керак. Тайёр йўл пойи бўлагини қиймати йўл тўшамасини қуриш бўйича иш жадаллигига ва объектдаги бошқа конкрет шартга боғлиқ бўлади. Ер ишларини олиб бориш муддатини аниқлаш билан боғлиқ ҳисоб ишларида, кутилмаган бу омилларни кўзда тутиш керак.Қиш вақтларида ер ишларини олиб боришни муддати иқлим шароитини, грунт таснифи, уни намлиги ва музлашни ҳисобга олиб белгиланади.Календар кунлар ва ишчи сменани сони алоҳида қурилиш олиб бориш учун яхши бўлмаган даврни чиқариб ташлаб, ҳисоблаб аниқланади. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling